Массимилиано Аллегри: «Январдан кейин ҳаммаси бошқача бўлади»
"Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Интер"га қарши дерби учрашувидан олдин кадрлар билан боғлиқ ҳолат борасида мулоҳаза юритди.
"Таркибни эртага аниқлайман. Кака билан ҳаммаси жойида. У майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам масъулиятни ўз зиммасига олмоқда. Бу биз учун жуда муҳим. Эртага Монтоливо йўқлигида айнан Кака жамоамиз сардори бўлади.
Балотелли билан ҳам тинчлик, ҳаммаси жойида. У олдимиздаги ўйиннинг муҳимлигини тушуниб турибди. Аминманки, у ўзини кўрсатади.
Эмануэльсон майдонга тушишга тайёр, аммо биз унинг ҳолатини ҳали яна баҳолаб кўришимиз керак.
Паццини тузалмоқда. Рами ва Хонда ажойиб харидлар бўлди. Де Шильо ва Эл-Шааравини ҳам унутмаслик керак. Улар мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборишяпти. Январдан кейин ҳаммаси ўзгариб кетади" - деди Аллегри.
Манба: www.acmilan.com
Киритилди: 19:43, 21.12.2013. Ўқилди: 2480 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар