Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Валенсия 24 26
15 Жирона 23 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Бубнов: «Виталий Денисовга барқарорлик етишмайди, бошқа томонлама у яхши»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Sportbox.ru сайти эксперти Александр Бубнов Россия чемпионатидаги қанот ҳимоячилари борасидаги ўз фикрларини маълум қилиб, энг кучли 10 нафар футболчилар рўйхатини эълон қилди.

"Замонавий футбол тенденцияси шуни кўрсатмоқдаки, қанот ҳимоячилари жамоа учун муҳим ҳисобланади. Олдинлари бизда қанақа эди: агар сен бақувват бўлсанг ва барчадан кўра тўпни узоқроққа тепсанг, демак сен ҳимояда ўйнайсан, агар чаққон ва техник жиҳатдан кучли бўлсанг - ҳужумда. Ҳозир эса ундай эмас. Совет пайтидаёқ ҳужумни бир позициядан бошқа позицияга мослаштириш бошланганди. Яққол мисол - Константин Бесков "Спартак"да ҳужумчи Владимир Сочновни ҳимоячига айлантирганди. Бундай мисоллар кўп бўлган: Зиков, Демьяненко, Поздняков ҳужумга яқин жойда ўйнашни бошлаб, кейинчалик яхши ҳимоячиларга айланишган.

Бунинг моҳияти шундан иборатки, қанот ҳимоячилари замонавий футболда кўп хислатларга эга бўлиши лозим. Улар дриблинг ишлата билиши, яхши узатма бериши, юқори тезлик соҳиби бўлиши лозим. Жамоада бундай универсал футболчилар қанчалик кўп бўлса, унинг ҳужумкорлик салоҳияти шунчалик юқори бўлади. Ҳозирги пайтда қанот ҳимоячиларининг ёрдамисиз тўпни узоқ вақт ушлаб туриш мумкин эмас. Агар улар ҳужумга қўшилишмаса, рақиб майдон марказида сон жиҳатидан устунликка эга бўлади. Бу тактиканинг муҳим жиҳати ҳисобланади. Дарвоқе, бу йўналишда совет мураббийлари янгилик яратувчи ҳисобланади. Бесков билан бирга ишлаган Адамас Голодец таянч ярим ҳимоячисини илк марта ўйлаб топган мураббий ҳисобланади. Бу ҳақда унинг ўзи билмаган.

Мен мураббийлар билан кўп суҳбатда бўламан. Улар қанот ҳимоячиларининг танқислиги борасида гапиришади. Мен эса уларга қанот ярим ҳимоячиларини ярим ҳимоячилар ва ҳужумчилар ичидан излаш кераклигини таъкидлайман. Кўпинча захира ўриндиғидагилар орасида тайёр ҳимоячилар ўтиради. Фақат уларга тўпни олиб қўйиш ва тўғри позиция танлашни ўргатилса бўлгани.

 Чап қанот ҳимоячилари: Виталий Денисов («Локомотив»), Доменико Кришито, Кристиан Ансальди (иккиси – «Зенит»), Дмитрий Комбаров («Спартак»), Георгий Шенников (ЦСКА).
Ушбу рейтингда Шенниковдан ташқари барча футболчилар терма жамоа аъзолари ҳисобланишади. Мен ушбу бешликни мусобақа жадвалидан келиб чиқиб жойлаштирдим. Улар орасидан Доминико Кришитони ажратиб кўрсатган бўлардим. Италиялик футболчи қанот ҳимоячиси учун зарур бўлган барча хусусиятларга эга. Позиция танлаш, тўпни олиб қўйиш, тезлик, дриблинг, қанотдан тўпни узатиш - буларнинг барчасини у мукаммал тарзда амалга оширади. Агар жароҳатлар уни камроқ безовта қилганида, у бебаҳо футболчига айланарди.

Виталий Денисов "Локомотив"да яхши ўйнамоқда. "Ростов" билан ўйинда 3та голли узатмага муаллифлик қилганини яхши эслайман. Агар Денисов мана шундай темпда ўйнашда давом этиши керак. Аммо унга барқарорлик етишмаяпти. Бошқа томонлама у ёмон эмас.

Дмитрий Комбаров кўпчиликни хурсанд қилмоқда. Рақибни алдаб ўта олади, пас бера олади, ўзи ҳам гол уриши мумкин. Лекин ҳимоядаги ўйин унинг энг кучсиз жиҳати бўлиб қолмоқда. Бу томонлама ҳам ўз ўйинини яхшиласа, у янада ўсади.

Кристиан Ансальди ҳам универсал футболчи, лекин у ҳам стабил эмас. "Рубин" сафида у доимий равишда ҳужумларга қўшилади, кўп гол урди ва голли узатмаларни берди. "Зенит"да эса у ҳали тўлиғича ўзини кўрсата олгани йўқ. Лекин унинг савияси сезилиб туради.

Георгий Шенников ҳали ўсишда давом этиши керак. У мазкур рейтингга асосан аванс сифатида киритилди.

Ўнг қанот ҳимоячилари: Игорь Смольников («Зенит»), Роман Шишкин («Локомотив»), Сергей Паршивлюк («Спартак»), Марио Фернандес (ЦСКА), Алексей Козлов («Кубань»).

Ушбу бешлик орасида Марио Фернандесни алоҳида таъкидлаган бўлардим. У ўзида ҳужум ва ҳимоя чизиғи вакили хусусиятларини жамлаган. Унинг тўла куч билан ўйнашига жароҳатлар халақит бермоқда. У жароҳатдан фориғ бўлса, буюк футболчига айланиши мумкин. Шунингдек, у бразилиялик эканини ҳам унутмаслик керак.

Қолган футболчилар эса савия жиҳатдан тахминан тенг. Козлов ҳимояда яхши ўйнаса, Смольников ҳужумга яхши қўшилади.

Манба: www.sportbox.ru
Киритилди: 10:36, 31.12.2013. Ўқилди: 4186 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.