Бугун 16 май, 2026 йил, шанба.

      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Kaкa: «Бир ўлимдан қолганман»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қаҳрамонимиз ўзининг ажойиб ўйини билан футбол ишқибозларининг қалбидан чуқур жой эгаллаган. Гарчи ҳозирда ўйини унчалик қовушмаётган бўлса-да, унинг футбол борасидаги тажрибаси ва эришган ютуқлари ҳавас қилса арзигулик даражада. Бугунги саҳифамизда фаолияти давомида қатор жамоаларда тўп сурган, ҳозирда қироллик клуби сафида ўйнаётган футболчи — бразилиялик Рикардо Изексон дос Сантос Лиете, яъни Каканинг ишқибозларга маълум ва номаълум жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

ФУТБОЛ ЖАМОАСИДА СТОЛ ТЕННИСИ
Кака 1982 йилнинг 22 апрелида Бразилияда муҳандис Боско Лиете ва бошланғич мактаб ўқитувчиси Симоне дос Сантос оиласида туғилди.

Унинг оиласи Сан-Паулу шаҳрига кўчиб ўтгач, болакайнинг ҳаёти ўзгариб кетади. Кака маҳаллий «Алфавилле» ёшлар футбол клубига чақирилади. Кака ўз клуби билан маҳаллий турнирнинг финал босқичигача етиб бориб, унинг шу мусобақада кўрсатган ажойиб ўйини футбол мутасаддиларининг эътиборини тортади. Оқибатда ёш ўйинчи «Сан-Паулу» таркибига жалб қилинади.

Эътиборли жиҳати, Кака бу клубга келганида дастлаб футбол эмас, балки стол тенниси ўйнайди. Янги жамоадошлари билан ўйналган стол тенниси футболчининг хотирасида бир умрга муҳрланиб қолади. Унинг ўзи эса ҳазил аралаш: «Бу менинг янги клубимдаги энг яхши ўйиним», дея таъкидлайди. Кака кейинчалик «Милан» таркибида ҳам тўп суради.

ФАЛАЖ БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН ЭДИ...
Кака футболдан бўш вақтларида сузиш билан шуғулланишни ёқтирарди. Шу боисдан машғулотлардан сўнг сузиш ҳавзасига шошиларди. Бироқ айни шу қизиқиши унга қимматга тушди. Чўмилиш ҳавзасига борган футболчи кутилмаганда мувозанатини йўқотиб, қаттиқ йиқилиши натижасида орқа мияси шикастланади. Шифокорлар бир қатор текширувлардан сўнг унинг қайтиб футбол ўйнай олмаслиги ва ҳатто фалаж бўлиб қолишини айтишади. Аммо тақдирни қарангки, Кака соғайиб, оёққа туриб кетади. Рикардо ўшанда бир ўлимдан қолганлиги ва бу ҳаётидаги мўъжиза эканлигини таъкидлайди.

АКАСИ ЖУДА ҚИЙНАЛГАН
Футболчининг исми жуда узун ва мураккаб. Бу эса унинг акаси Диего дос Сантосга муаммо туғдирган. У ҳатто укасини Рикардо деб айтишга қийналган. Шунинг учун Рикардони кейинчалик машҳур қилган лақаби — Кака дея чақира бошлайди. Бугунги кунда кўпчилик футболчини айнан ана шу исм билан танийди.

АЭРОПОРТДА АЙТИЛГАН ДИЛ ИЗҲОРИ
2002 йилда футболчи ота-онаси билан махсус кечага ташриф буюради. Кечага уларнинг оилавий дўсти Келиколар оиласи ҳам келганди. Шу кечада Симоне дос Сантос ўғлини дўстининг қизи Каролина Келико билан таништиради. Ўшанда қизалоқ ўн беш ёшга тўлган, Кака эса «Сан-Паулу» таркибида тўп сурарди. Кака кейинчалик бу янги дўсти билан телефон ҳамда интернет орқали суҳбатлашиб туради. Уларнинг дўстлиги бора-бора муҳаббатга айланади. Каролина эса бу хотираларини қуйидагича ёдга олади: «Какани аэропортда учратиб қолганимда жуда ҳаяжонланиб кетдим. Менга қараганида эса унга нисбатан кўнглимда аллақандай туйғулар борлигини ҳис қилдим. Нима дейишни билмай, дугонам билан менга дастхат ёзиб беришини сўрадим. У дугонамга «Меҳр билан Кака» дея дастхат берди. Мен тутқазган ёндафтарчага эса «Бўсалар ҳамда чексиз муҳаббат билан Кака» деб ёзди ва илк бор аэропортда менга севги изҳор қилди. Кейинчалик сюрпризи борлигини айтиб, шаҳарнинг энг баланд биноларидан бирига олиб чиқиб, унга турмушга чиқишимни сўради. Кака — мен учун Яратганнинг инъоми. Тақдиримдан асло нолимайман.

Биз ҳеч қачон ортиқча ҳиссиётга берилмаганмиз. Романтика ҳам биз учун у қадар аҳамиятли эмас. Турмушимизда ҳамма нарса меъёрида ва жиддий тартибларга асосланиб яшаймиз...»

2005 йилнинг 23 декабрида Кака ва Каролинанинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Футболчини табриклаш учун дунёнинг энг машҳур футболчилари ва шахслари — жами 600 нафар киши йиғилганди. Бу тўйда Кака ва Каролина биргаликда қўшиқ ижро этади. Уни футболчи рафиқасига атаб ёзганди. Бу тарона кейинчалик Каролинанинг биринчи альбомидан жой олади.
Ҳозирда Кака икки фарзанд: бир ўғил (Лука Келико Лиете) ва қиз (Изабелла)нинг отаси.

НУФУЗЛИ ШАХСЛАР РЎЙХАТИДА
Даврий нашрлар футболчини дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатига киритган. Бунга эса унинг «Дунё озиқ-овқат дастури» хайрия лойиҳасида кўнгилли бўлиб иштирок этаётганлиги сабаб бўлган. Таъкидлаш жоизки, Кака ушбу лойиҳанинг махсус вакили ҳамдир.
«САН-ПАУЛУ»дa:
Йилнинг энг яхши ўйинчиси (2001 йил)
«MИЛАН»да:
Италия суперкубоги соҳиби (2004 йил)
UEFA Чемпионлар лигаси соҳиби (2006-2007 йиллар)
UEFA суперкубоги соҳиби (2007 йил)
«РЕАЛ»да:
Миллий чемпионат ғолиби (2011-2012 йиллар)
Испания кубоги соҳиби (2010-2011 йиллар)
Испания суперкубоги соҳиби (2012 йил)
МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАда:
Жаҳон чемпиони (2002 йил)
Конфедерациялар кубоги соҳиби (2005, 2009 йиллар)
«CONCACAF» кубоги соҳиби (2003)
A сериянинг энг яхши легионери (2004, 2006, 2007 йиллар)
А сериянинг энг яхши ўйинчиси (2004, 2007 йиллар)
UEFA Чемпионлар лигасининг энг яхши марказий ҳимоячиси (2005 йил)
UEFA Чемпионлар лигасининг энг яхши ўйинчиси (2006-2007 йиллар)
Дунёнинг энг яхши ўйинчиси (2007 йил)
«Олтин тўп» соҳиби (2007 йил)
«Toyota» мукофоти соҳиби (2007 йил)
Йилнинг энг яхши ўйинчиси (2007 йил)
IFFHS таснифига кўра, энг яхши плеймейкер (2007 йил)
IAAF таснифига кўра, Лотин Америкасининг энг яхши спортчиси (2007 йил)
Конфедерациялар кубогининг олтин тўп соҳиби (2009 йил)
Конфедерациялар кубогининг энг яхши ўйинчиси (2009 йил)

Низомжон ИСЛОМОВ
«ҲОРДИҚ ПЛЮС»дан олинди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:37, 03.01.2014. Ўқилди: 6956 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик