Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Пахтакор" бош мураббийсиз, лекин бошсиз эмас!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Якунланиб бораётган ҳафтада мамлакатимиз футболидаги энг шов-шувли воқеа бу “Пахтакор”дан Мурод Исмоиловнинг кетгани эмас, балки, клуб бош мураббий лавозимидан бутунлай воз кечгани бўлди.

Тошкентликлар ҳамма вақт ўзбек футболи байроқдори бўлиб келишган ва футболимизга татбиқ этиладиган янгиликларнинг кўпчилиги айнан “Пахтакор” томонидан амалга оширилган. Эсланг, туркманистонлик Тачмурад Агамурадов “Пахтакор”га маслаҳатчи-мураббий сифатида олиб келинганди. Ваҳолангки, жамоанинг бутун натижалари учун у жавоб берди. Шамаковичнинг “бир чизиқли ҳимоя” тактикаси эса тез орада миллий чемпионатимизнинг деярли барча клублари учун энг маъқул йўл деб билинди.

“Пахтакор” ўзининг креатив ғояларини бу билан тўхтатгани йўқ. Имконияти бор пайтда болалар ва ўсмирлар футболига, аниқроғи, ўз академиясига бор эътиборини қаратди. Бу эса “қора кунларда” жуда асқотди. “Пахтакор”даги “маслаҳатчи-мураббий” лавозими тез орада миллий термамизга ҳам кўчди. Равшан Ҳайдаровга немис Юрген Геде “маслаҳатчи-мураббий” сифатида “ёрдам берди” ёки аксинча.

Худди шу йўлни кейинчалик бошқа клублар ҳам ўзлаштира бошлашди. Айниқса, “Про-лицензия” деган “бало” пайдо бўлгандан кейин ўзлари учун маъқул бўлган мураббийлардаги “чатоқ документ”лар шу йўл билан “созланди”.

Умуман, новаторлик таклифлари борасида “Пахтакор”нинг олдига тушадигани йўқ. Бу йўлда клуб президенти Ботир Раҳимовнинг “Пахтакор” расмий сайтидаги баёнотида таъкидланганидек, “Самвел Бабаян Осиёдаги энг яхши футбол менежерларидан бири ҳисобланади”. Айнан унинг ғоялари сабаб клуб инфратузилмаси ишлаб чиқилди ва фаолият юритмоқда. “Пахтакор” бошқарув тизимидаги бу янгиликлардан унинг қўшниси бўлган ЎФФ ёки ПФЛ ҳам фойдаланмоқда.

Узоқ йиллар жамоа менежментини бошқариб келаётган мутахассисга энди ўзи ҳозирга қадар бажариб келаётган ишлари яна бир бор, расман юкланди. “Пахтакор” клуби бош мураббий лавозимидан воз кечди.

Ҳозирга қадар ҳам биз клуб иштирокидаги ўйинларда унинг вице-президенти мураббийлар штабида туриб жамоани руҳлантириб, жонлантириб турганига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Бундан айрим мухлислар норози ҳам бўлишганди. Ўша пайтларда мен бу вазиятни кўп бор кузатдим. Жамоанинг ўйини қовушмай турса, вице-президент танаффусда мураббийлар ўриндиғига келади ва футболчиларга кўрсатмалар бера бошлайди. Ўйин жонланиб кетади. Бунинг нимаси ёмон.(Ёмон деб ҳисоблаганларнинг ҳам ўз ҳақиқатлари борлигини тан оламан.) Тайинланган мураббий ўз ишини эплай олмаётган экан, кимдир бу ишни қилиши керакку! Балки, футболчиларнинг руҳияти шуни талаб қилар.

Самвел Бабаян “жамоанинг мотори ва юраги ҳисобланади. У деярли ҳамиша акциядорлар ва ишқибозлар олдида натижалар учун асосий жавобгар шахс бўлиб келган. Мен биламан, у ўқув-машғулот йиғинлари, таркибни аниқлаш, ёш иқтидорни топиб, унинг таркибга кириши каби муҳим қарорларни қабул қилиб келган. Клуб ва жамоа фалсафасини аниқлаб келган.”

Клуб президентининг бу баёнотидан ҳам кўриниб турибдики, бугунги кунга келиб С.Бабаян жамоани бемалол бошқара олади. Балки, клуб раҳбарлик лавозимларидан бирида ишлагани учун “Бош мураббий” статуси унга бироз қуйироқ туюлиши мумкиндир. Лекин, мен ҳам М.Раҳимовнинг фикрларига тўлиқ қўшиламан. Бу билан мухлислар мени хушомадгўйга чиқармасликларини ҳам сўрар эдим. Чунки, ўн йилдан зиёд бу инсонни танисам, бирор марта сену менга борган эмасмиз. Бирор марта унинг олдига илтимос билан ҳам бормаганман. Ҳамма вақт ўзимнинг танқидий саволларим билан “Пахтакор” вице-президентига мурожаат қилсам, атрофлича жавоб олганман.

Халқимизда "бўрининг еса ҳам, емаса ҳам оғзи қон", деган нақл бор. Ҳозирга қадар жамоа ғалабаларида мураббийлар, муваффақиятсизликларида вице-президентни айблаб келган мухлислар учун энди ортиқча норозиликларга ўрин йўқ. Улар кимни нишонга олишда иккиланишмайди. Жамоанинг натижаси учун ким жавобгарлиги ҳақида ўйлаб ҳам ўтиришмайди.Самвел Бабаян бошлаган бу иш, ишонаманки, бошқа клубларимизда ҳам давом этади. Бу йўлда "Пахтакор" жамоасига ва унинг менежерига омад тилайман!

Норбек НИЁЗОВ.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 21:06, 05.01.2014. Ўқилди: 6664 марта. Фикрлар: 48 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик