Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      •   Қизилқум
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Пахтакор 5 12
3 Бухоро 4 10
4 Бунёдкор 5 10
5 Насаф 5 10
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 Динамо 5 4
13 ОКМК 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон
5-тур Пахтакор 3-1 ОКМК
5-тур Қизилқум - Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Элдор Исабоев: «Нестеров билан бирга ишлаш янада ўсишимга ёрдам беради»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Интервьюлар
A A A

Янги мавсумда расмий ўйинларга бошқалардан эртароқ киришадиган «Локомотив» клуби Осиё Чемпионлар лигасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга жиддий бел боғлаган. Буни жамоада олиб борилаётган селекция ишларидан ҳам билиб олиш қийин эмас. Шу кунгача темирйўлчилар ўз сафига 6 нафар футболчини қўшиб олишди. Улар орасида сўнггиси умидли дарвозабон Элдор Исабоевдир. У асли фарғоналик бўлса-да, катта футболга Муборакнинг «Машъал» клуби орқали кириб келган. «Локомотив»нинг янги дарвозабони билан уюштирган суҳбатимиз аввалида айнан шу мавзуга алоҳида эътибор қаратдик.

— Элдор, сиз мамлакатимизнинг футболи анча тараққий этган ҳудудларидан бири Фарғонада туғилиб ўсган бўлсангизда профессионал фаолиятингизни «Машъал» жамоасида бошлагансиз...
— Тўғри, асли Фарғоналикман. Футбол мактаб-интернатини тугатганимдан кейин менга Муборакдан таклиф тушди. Аввалига ёш бўлганлигим учун икки йил жамоанинг 1-лигадаги фарм-клуби шарафини ҳимоя қилдим. Кейин эса асосий жамоага ўтдим. 2011 йилда мени «Хоразм» жамоасига таклиф қилишди. Ўша пайтда жамоа олий лигани тарк этган ва янги мавсумда жамоа яна кучлилар сафига қайтиш учун кураш олиб боради, дейишганди бизга. Аммо, урганчликлар билан олий лига йўлланмасини қўлга киритолмадик. Шундан сўнг мен учун қадрдон бўлган «Нефтчи»га кўчиб ўтдим ва икки мавсум давомида фарғоналиклар шарафини ҳимоя қилдим.

— Нега «Нефтчи» таркибидан мустаҳкам жой ололмадингиз?
— Биласизми, Фарғонадаги дастлабки мавсумда жамоа мураббийлари менга асосан ОФК кубогидаги ўйинларда ишонч билдиришди. Шунда ҳам асосан сафар ўйинларида. Албатта, энди ўсиб келаётган дарвозабон учун сафарда тўп суриш ва ўзини кўрсатиш осон эмас. Шунингдек, ички чемпионатда ҳам «Локомотив» ва «Андижон»га қарши кечган сафар ўйинларида Юрий Саркисян менга ўзимни кўрсатишга имконият берди. Аммо, уйдаги ўйинларда эса заҳирада қолиб кетаверардим. Бу йил Юрий Возгенович менга ўзимни кўрсатиш учун энди имконият беришга чоғланаётган бир паллада клуб раҳбарияти уларни лавозимидан озод этишга қарор қилди. Янги мураббийлар штаби эса дарвозада тажрибали футболчиларга ишонч билдиришга қарор қилди ва натижада Фарғонага Ғайрат Ҳасанов ҳамда Ҳислат Чилматовлар қайтарилишди. Шу боис 2013 йилги мавсумда «Нефтчи»да ўйин амалиётига эга бўлолмадим.

— Шу пайтгача олий лига жамоаларида ўз ўрнингизни топиб кетолмаганингизни қандай изоҳлайсиз?
— Менга ҳеч бўлмаганда кетма-кет 4-5 ўйинда ўзимни кўрсатишга имкон беришмаган. Бир-икки ўйинда, боз устига сафар учрашувларида асосий таркибга тушиб ўзингизни кўрсатиш қийин. Умид қиламанки, «Локомотив»да ўзимни кўрсатишим учун кўпроқ имконият беришади.

— Умуман «Локомотив» варианти қандай пайдо бўлди?
— Мени жамоанинг дастлабки йиғинига таклиф қилишди ва машғулотларда қатнашиб, ўзингни кўрсат, дейишди. Икки томонлама ўйинда иштирок этдим. Кейин жамоа раҳбарияти «Локомотив»да тўп суриш таклифига муносабатимни сўрашди. Мен ижобий жавом бердим ва шу тариқа клуб билан бир йиллик шартнома имзоладик.

— «Локомотив»га анча мушкул вазиятда келдингиз. Жамоани Осиё Чемпионлари лигаси саралаш босқичида қийин ўйинлар кутиб турибди. Февралнинг бошида Нестеров ҳали формага кириб улгурмаган бўлади ва сизда жамоанинг биринчи рақамли дарвозабони бўлиб олишга ажойиб имконият пайдо бўлган. Бунга тайёрмисиз?
— Албатта. Бу турнир мен учун янги мусобақа. Қитъамизнинг энг кучли клублари тўп сурадиган мусобақада иштирок этиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Буни тўғри тушуниб турибман ва жамоада ўзимни кўрсатишга астойдил ҳаракат қилмоқдаман. Қолаверса, ОЧЛда тўп суриш ҳохишим ҳам жуда кучли.

— Рақобатдан қўрқмайсизми ва айни пайтда ўзингизга кимни асосий рақобатчи, деб ҳисоблайсиз?
— «Локомотив» сафида маҳоратли дарвозабонлар жамланишган. Нестеровдан ташқари Темур Ғаниев, Артур Парванов, қолаверса ёш, умидли дарвозабон Сарвар Каримов – буларнинг барчаси маҳоратли дарвозабонлар. Уларнинг ҳар бири асосий таркибда тўп суришга муносиб, деб ҳисоблайман ва соғлом рақобатда ким кучли бўлса, ўша жамоа дарвозасини қўриқласин.

— «Локомотив»га кўчиб ўтиш – бу орзуларингиз ушалишининг бошланиши, десак бўладими?
— «Локомотив» ўз олдига юксак вазифалар қўядиган жиддий клуб. Қолаверса, жамоа сафида миллий, олимпия ва ёшлар терма жамоаларининг бир қатор аъзолари ҳам тўп суришади. Биргина Нестеровни оладиган бўлсак, шундай дарвозабон билан бир жамоада бўлиш, бирга машғулот олиб бориш ҳамда ўйнаш мен учун катта тажриба мактаби вазифасини ўтайди. Ўз ўрнида Яратганнинг менга берган бу имкониятидан унумли фойдаланиш ва «Локомотив» билан юксак марраларни забт этишга ҳаракат қиламан. Шу маънода «Локомотив»га кўчиб ўтиш – бу фаолиятимда олдинга ташланган қадам, деб ўйлайман.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 15:01, 06.01.2014. Ўқилди: 2662 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 ОКМК Аброр Каримов 2
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
6 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
7 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Нефтчи Зоран Марушич 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик