Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Азамат Абдураимов: «Молиявий муаммолар тез орада ҳал этилади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Андижон” жамоаси айни пайтда ўз қароргоҳида ўқув-машғулот йиғинларини давом эттирмоқда. Ўтган мавсум бўйича футболчилар олдида айрим мукофот пуллари ҳамда бонуслар борасида қарздорликлар борлигини хабар қилгандик. Лекин бу жамоанинг янги мавсумга тайёргарлигига таъсир қилмаётганини айтиб ўтиш керак. Чунки ойлик маошлар бўйича ҳисоб-китоб ишлари тўлиқ амалга оширилган. Бугун жамоамиз устози Азамат Абдураимов Андижон вилояти ҳокими қабулида бўлди. Бу борада Абдураимов қуйидаги фикрларни билдирди.

"Бугун Андижон вилояти ҳокими, Андижон вилояти футбол федерацияси президенти Шуҳрат Қўшақбоевич Абдураҳмонов қабулида бўлиб, айрим масалаларда суҳбатлашдик. Ўтган мавсум бўйича футболчилар олдида айрим ўйинлардаги мукофот пуллари ва бонуслар борасида қарздорлик қолганди. Вилоят ҳокими “Андижон” жамоаси учун бефарқ эмаслигини ва жамоага ҳар қандай ёрдамни беришга тайёрлигини билдириб, молиявий масалалар тез кунларда ҳал этилишини айтди. Бундан ташқари вилоят ҳокими бу йил “Андижон” жамоасини ташкил топганига 50 йил тўлиши боис жамоа мавсумни шунга яраша яхши ўтказишини ҳам айтиб ўтди. Шу боис нафақат ўтган йилги қарздорлик бўйича, балки янги мавсумда ҳам яхши жамоа шакллантириш ҳамда маҳоратли ўйинчилар ва легионерлар жалб этиш учун моддий томондан ёрдам беришини маълум қилди. Чунки вилоят раҳбари андижонлик мухлислар футболни қанчалик севишларини яхши билишини айтиб ўтди. Клубимиз раҳбарига ишонамизки, молиявий муаммолар тез орада ҳал бўлади".

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 00:41, 11.01.2014. Ўқилди: 3395 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик