Бугун 22 август, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 21.08.2025 19:00
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 21.08.2025 20:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 22.08.2025 19:00
      • Андижон
      • -:-
      • Пахтакор
      • 22.08.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 23.08.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Насаф
      • 23.08.2025 19:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Хоразм
      • 23.08.2025 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Челси
      • 23.08.2025 16:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 23.08.2025 19:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 23.08.2025 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 23.08.2025 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Сандерленд
      • 23.08.2025 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Лидс
      • 23.08.2025 00:30
      • Бетис
      • -:-
      • Алавес
      • 23.08.2025 20:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Сельта
      • 23.08.2025 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Эльче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 20 42
2 Насаф 19 40
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2033 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Соҳиб Абдуллаев: «Нўъмон Ҳасановни хотиржамлиги ажаблантирди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Навбаҳор»нинг умидли футболчиларидан бири Соҳиб Абдуллаев жароҳат туфайли маълум вақт давомида ўйин амалиётисиз қолганди. Ўтган мавсумда эса ҳужумчи секин-аста аввалги спорт формасини тиклаб, майдонга қайтди. Навбатдаги мавсумда футболчи ўз олдига катта мақсадларни қўймоқда. Футболчи «Навбаҳор»да ишончли тарзда тўп суриб, наманганлик мухлислар ҳурматини қозонишни ният қилган. Янги йилнинг дастлабки кунларида Абдуллаев билан суҳбатлашдик.

— «Навбаҳор» жамоасининг мавсумга тайёргарлиги хусусида тўхталиб ўтсангиз?
— Янги йилга қадар ўтказилган йиғин давомида кунига бир маҳалдан шуғулландик. 28 декабрда эса қисқа муддатлик таътилга чиққандик. 4 январдан эса мавсумга ҳозирликни давом эттирамиз.

— Таътилдан қандай фойдаландингиз?
— Барча футболчилар каби таътилни оила аъзоларим даврасида ўтказдим.

— Якунланган мавсум Сизда нимаси билан ёда қоладиган бўлди?
— Жамоага 2012 йилги мавсумда келиб қўшилгандим. Аммо, «Навбаҳор» сафида биронта ҳам ўйин ўтказмагандим. 2013 йилда эса кўплаб ўйинларда майдонга тушишга муваффақ бўлдим. Айнан шу нарса ёдимда қолади.

— 2014 йилдан нималар кутяпсиз?
— Асосий таркибнинг ажралмас ўйинчисига айланиб, мухлисларимизни кўплаб голлар билан хушнуд этиш ва жамоа ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишни ният қилганман.

— Чемпионатимиз савияси хусусида нима дея оласиз?
— Чемпион жамоа номини сўнгги турда аниқланганини ўзиёқ чемпионатимиздаги рақобатни ва кучли эканлигини англатиб турибди. Сўнгги турда учта жамоада чемпион бўлиш имконияти бор эди. Бу эса Ўзбекистон чемпионати савиясини юқори эканлигидан далолат беради.

— Якунланган мавсумда асосан захирадан майдонга тушдингиз. Асосий таркибдан жой олишга нима тўсқинлик қилди?
— «Навбаҳор»да мураббийлар алмашинуви асосий сабаб бўлди.

— Захира ўйинчиси бўлиш жонингизга теккандир?
— Ҳа, ҳар бир футболчини майдонга тушгиси, ўйин амалиётини оширгиси келади.

— Бошқа жамоалардан таклифлар келиб тушяптими?
— 2-3 та жамоа мени ўз таркибида кўриш истаги билан чиқди. Барчаси жамоа раҳбариятига боғлиқ. Агарда улар билан келиша олсак, «Навбаҳор»дан кетмайман. Акс ҳолда фаолиятимни бошқа клубда давом эттираман. Ҳозирча эса қайси жамоалардан таклиф тушаётганини айтолмайман.

— «Навбаҳор»нинг чемпионатдаги омадсиз иштирокини қандай изоҳлайсиз?
— Назаримда, молиявий томондан қийинчиликлар ўз таъсирини ўтказди. Лекин, биргина бу баҳона бўлолмайди. Шунингдек, футболдаги бошқа майда нарсалар ҳам жамоа ўйинига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Клуб базасини йўқлиги ҳам қайсидир маънода жамоа натижасига таъсир ўтказди.

— Нима деб ўйлайсиз, асосий таркибда асосан ёш футболчиларни ҳаракат қилиши клуб муваффақиятларига катта улуш қўшмоқдами?
— Ёшларга эътибор қаратиш муҳим ўрин тутади. Зеро улар йил ўтгани сайин асосий таркибга ўтишади. Лекин, биргина ўйинда уларни майдонга тушириб, ўзини яхши кўрсатолмаса ишонч билдирмай қўйиш ҳам нотўғри. Оз-оздан майдонга тушириб ёшларни тажрибасини ошириб бориш лозим.

— «Лочинлар» навбатдаги чемпионатни «Локомотив»дек жиддий рақибга қарши ўйин билан бошлашади. Ушбу қуръадан қониқдингизми?
— Қайси рақиб тушишидан қатъий назар барибир чемпионат давомида барча клублар билан ўйин ўтказишимизга тўғри келади. Ўйлашимча, биринчи ўйиндаёқ масъулиятли учрашув ўтказишимиз мавсум давомида ўзимизга фойда келтиради.

— Нўъмон Ҳасанов билан муносабатингиз қандай?
— Яхши. Доим улар билан гаплашиб турамиз. Машғулотда ҳам бошқа пайт ҳам суҳбатда бўламиз.

— Мураббийнинг қайси фазилати Сизни ҳайрон қолдирди?
— Нўъмон Ҳасановни босиқлиги ажаблантирди. Бошқа мураббийлар каби у бақириб эмас, хотиржамлик билан ўз режасини тушунтиради.

— Майдонда ким билан ўйнаганда, ўзингизни яхшироқ ҳис қиласиз?
— Акрам Бахриддинов билан тил топишишим осонроқ кечади.

— Рўзим Аҳмедов «Нефтчи» таркибига ўтди. Унинг ўрнини билинтирмайдиган ўйинчи «Навбаҳор»да борми?
— Ҳар бир ўйинчининг ўз ўрни бўлади. Лекин, Аҳмедовни ўрнини босиш қийин деб ўйлайман. Балки жамоага ундан ҳам яхшироқ ҳужумчи келар.

— Миллий терма жамоамиз сафида тўп суришга ўзингизни тайёр деб ҳисоблайсизми?
— Тўғрисини айтсам, ҳозир ўйин амалиётим камлиги боис тайёр эмасман.

— Сизнинг энг катта орзуингиз нима? Фақат футболда.
— Албатта энг аввало миллий терма жамоамиз сафида ўйнаш.

— Йил якунига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси Виталий Денисов бўлди. Сизнингча бу номга бошқа лойиқ футболчи бормиди?
— Денисов адолатли равишда бу номга сазовор бўлди. Тўғри, ўтган мавсумда Денисов каби кўп меҳнат қилган футболчилар ҳам бўлди. Бироқ, Москванинг «Локомотив» клубида ўйнаётган ҳамюртимиз клубда ва терма жамоада катта хажмдаги ишларни бажариб, меҳнатига яраша соврин билан тақдирланди.

— Қайси позицияда ўзингизни эркин ҳис қиласиз?
— Олдинлари мураббийлар хизматимдан ҳужум чизиғида фойдаланишарди. Ҳозир эса ярим ҳимояда тўп тепиб, бу чизиққа мослашиб олдим.

— Интернетдаги ижтимоий тармоқларда фаолсиз. Мухлислар Сизни қўллаб туришадими?
— Бўлмасамчи. Ҳар сафар ўйиндан олдин жамоамизга омад ва ғалаба ёр бўлишини тилаб туришади. Бошқа пайтларда эса ҳол-аҳвол сўраб, қўллаб-қувватлашдан ҳеч ҳам чарчашмайди. Шунингдек, байрамларда ҳам қутлаб туришади.

— Футболчи бўлишингизда кимнинг ўрни катта бўлган?
— Футболга мени отам бошлаб келганлар. Шу сабабдан футболчи бўлишимда дадамларнинг ўрнилари муҳим аҳамиятга эга

— Бу касбни танлаганингиздан афсусланган пайтингиз ҳам бўлганми?
— Шу пайтгача афсусланмаганман. Ўйлайманки бундан кейин ҳам ачинмасам керак.

Жавлон Маҳмудов суҳбатлашди.
Манба: “Аср футболи” газетаси.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 15:58, 11.01.2014. Ўқилди: 4094 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.