Бугун 16 май, 2026 йил, шанба.

      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Валерий Карпин: "Бильялетдинов ишончимни оқлай олмади"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«ССФ» мухбири билан бўлган суҳбатда «Спартак» клубининг бош мураббийи мавсумнинг ҳал қилувчи босқичи учун кўрилаётган тайёргарлик жараёни ва келажак режалари ҳақида тўхталиб ўтди.

Таътилга чиқиш олдидан шогирдларингиз бўлажак машғулотлар режаси билан танишиб чиқишганди. Ҳозирда «ортиқча вазн» тушунчаси кун тартибидан олиб ташланган, дейиш мумкинми?

- Футболчиларнинг таътилдан қандай ҳолатда қайтиб келганларидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳа, қандайдир ортиқча граммлар билан қайтиб келишларига рухсат берамиз.
- Граммлар?

- Ҳа. Шартли равишда олганда, 500 грамм. Кимдадир ортиқча, кимдадир кам. Умуман олганда барча футболчиларнинг кўрсаткичлари талаб даражасида.

- Айтишларича, сиз ўз шогирдларингизнинг кросс машғулотлари орқали эмас, балки ўйинлар орқали спорт формаларини тиклаш тарафдори экансиз...

- Шундай. Лекин бу жисмоний тайёргарликни, жумладан, мушаклар ва бўғимларнинг чидамлилигини оширишга қаратилган машқларни инкор этмайди.

- Мовсисян, Таски, Боккетти, Ромуло ва Бризгалов каби бир гуруҳ футболчилар Испаниядаги йиғинда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийнинг раҳбарлиги остида шуғулланишди. Улар қачон майдонга тушадилар?

- Аввалдан тузилган режага кўра, Мовсисян билан Таски биринчи йиғинда қатнашмайдилар. Бризгалов, Ромуло ва Боккеттилар майдонга тушишлари мумкин. Ишларимиз режадагидек кетса, уларнинг ҳаммаси иккинчи йиғинда майдонга тушадилар. Жисмоний тайёргарлик билан бевосита ўйинга тайёргарлик ўртасида фарқ катта.

- Таътилга «Спартак» бошқа клубларга қараганда кечроқ йўл олди. «СС»га берган интервьюда сиз агарда жамоа ўтган йилнинг сўнгги беллашувида «Ростов»га имкониятни бой берса, таътил муддати қисқартирилади, деган эдингиз. Сафардаги ғалаба футболчиларга қўшимча дам олиш имконини бердими?

- Йўқ, таътил муддати ўзгаришсиз қолди. Мағлубият уни қисқартириши мумкин эди. Яъни, футболчилар 20 январда эмас, балки 6-10 январда қайтишларига тўғри келарди.

- Ғалаба сезиларли манфаат келтирибди. Яна сиз мавсумга тайёргарлик учун 6-7 ҳафта етарли, деган эдингиз. Айтингчи, футболчилик даврингизда машғулотлар қандай ўтган? Уларнинг энг мураккаби қайси?

- Таллиннинг «Спорт»идаги. Машғулотлар декабрдан апрелгача чўзилганди. Аммо мен буни чинакам профессионал амалиёт дея олмайман.

- Тайёргарликнинг 3та асосий йиғинлари бир-биридан нима билан фарқ қилади? Айтайлик, биринчи йиғин - «физика»га бағишланган...

- Бизда айнан «физика»нинг ўзига қаратилган босқич йўқ. Дастлабки йиғинда тўп билан муомала қилиш, у билан ишлашга мослашиш орқали жисмоний ҳолатни ҳам талаб даражасига олиб чиқишга интиламиз. Чунки 3 ҳафталик таътил давомида футболчилардаги тўпни ҳиc этиш қобилияти издан чиқади, ҳаракатлари аввалгидек мукаммал бўлмайди. Шунингдек, тактик билимимизни ҳам синовдан ўтказамиз. Кейинги йиғинларда бевосита майдондаги ҳамжиҳатликка эътибор қаратамиз. Имкони борича чинакам беллашув муҳитини яратишга ҳаракат қиламиз.

- Ҳозирда «Спартак» ажойиб шароитда яшаб, шуғулланмоқда. Бунинг қадрига етаётган шогирдларингизга қандай қарайсиз? Ахир сизнинг даврингизда бундай қулайликлар бўлмаганку!

- Фақат мамнуният билан қарайман. Ўтмишни эслашдан на фойда? Менинг бувим 8 ёшидан бошлаб фабрикада тер тўккан. Бу ёшдан аллақачон ўтиб кетган фарзандларим эса ялло қилиб юришибди. Қачон ишлашлари ҳам маълум эмас.

- Бу яхшими ёки ёмон? - Бир томондан яхши. Лекин иккинчи томондан унчалик эмас.

- Кекса авлод вакилларини меҳнатга ўргатиш осон кечарди...

- Инқилобдан аввалги даврни олсак, 10-12 ёшли болалар батрак бўлиб ишлашарди. Ҳаёт тинимсиз ўзгаришда. Жумладан, футбол ҳам. Масалан, «Старт»нинг йиғинларида биз ювилмаган либосларда машқ қилардик.

- Нима, иссиқ сув йўқмиди?

- Бор эди. Лекин ювиниш ёки либосларимизни тартибга келтириш учун бизда вақт ҳам, куч-қувват ҳам етишмасди.

- Динияр Билялетдинов ўзига янги жамоа ахтаряпти. Нима учун унинг «Спартак»ка кераги бўлмай қолди?

- Чунки ҳозир Диниярнинг позицияси ундан кучлироқ бўлган футболчилар билан банд.

- Демак, Динияр сизнинг ишончингизни оқлай олмабди-да?

- Ҳа.

- Сергей Ребров Дортмунднинг «Боруссия»сида малака ошириб қайтди. Сиз эса «Бавария»га сафар уюштирдингиз. Буни малака ошириш деса бўладими?

- Қандай истасангиз шундай аташингиз мумкин? - Нима учун айнан «Бавария»?

- Чунки у мавсумнинг барча совринларини қўлга кирита олган дунёдаги энг кучли клуб.

- Слуцкий ҳам уни «Космос жамоаси» деб атаганди...

- Ана кўрдингизми? Савол беришнинг ҳам ҳожати йўқ. Малака ошириш учун бундан муносиброқ жамоа борми?

- Бу хусусда ким билан келишишингизга тўғри келди? - Гвардиолага қўнғироқ қилиб, ижозат сўрадим.

- Испанияда тўп сурганингиз учун у ерда танишларингиз кўп бўлса керак-да?

- Собиқ футболчиларнинг ҳаммасида умумий танишлар етарли. Улар орқали Пепнинг телефон рақамини топдим. Қўнғироқ қилиб, мақсадимни айтдим. У розилик берди. Бу каби илтимосни ҳеч қайси мураббий рад этмайди.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 12:00, 09.02.2014. Ўқилди: 3684 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик