Бугун 23 май, 2025 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 23.05.2025 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2025 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2025 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Монца
      • 24.05.2025 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Валенсия
      • 24.05.2025 19:15
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 24.05.2025 21:30
      • Леганес
      • -:-
      • Вальядолид
      • 24.05.2025 21:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Лас-Пальмас
      • 25.05.2025 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
      • 25.05.2025 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Сельта
      • 25.05.2025 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Мальорка

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 10 23
2 Насаф 10 22
3 Динамо 9 19
4 Навбаҳор 10 17
5 Бунёдкор 10 16
6 Нефтчи 9 16
7 Пахтакор 10 15
8 Сурхон 10 13
9 Қўқон-1912 10 12
10 Хоразм 9 11
11 Қизилқум 9 11
12 Машъал 10 11
13 Андижон 10 9
14 Сўғдиёна 10 8
15 Бухоро 10 7
16 Шўртан 10 5

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Сурхон 2-1 Сўғдиёна
10-тур Бухоро 2-2 Динамо
10-тур Қўқон-1912 0-2 Насаф
10-тур Шўртан 1-0 Андижон
10-тур Бунёдкор 2-3 Навбаҳор
10-тур Хоразм 3-0 Машъал
10-тур Қизилқум 0-3 Пахтакор
10-тур ОКМК 2-2 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 23.05.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место в Бундеслиге.
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Германии. On-line.
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место в Бундеслиге.
      18:05 Новости футбола.
      18:10 "Голевая неделя. РФ".
      18:40 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Кайсериспор".
      20:40 Новости футбола.
      20:45 "Голевая неделя".
      21:15 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место в Бундеслиге.
      23:20 Новости футбола.
      23:25 LIVE Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге. Прямая трансляция.
      01:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
      03:25 Евротур.
      04:05 Новости футбола.
      04:10 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 23.05.2025

      05:35 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Maurie Plant Meet в Мельбурне, Австралия.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Борьба. Международный турнир в Красноярске, Россия. Кубок Ивана Ярыгина.
      09:30 "Парусный спорт".
      10:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:30 Автоспорт. G-Energy СМП РСКГ Эндуранс. Кубок России. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway".
      12:50 Падел. Международный турнир в Москве. Финалы.
      15:35 "Непобедимый".
      16:05 Прыжки на батуте и акробатической дорожке. Чемпионат России в Сириусе. Команды.
      18:25 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Golden Grand Prix в Токио, Япония.
      20:35 "Лучшие из лучших".
      21:05 Борьба. Международный турнир в Красноярске, Россия. Кубок Ивана Ярыгина.
      22:40 "Лица страны". Алексей Тищенко.
      23:00 Автоспорт. G-Energy СМП РСКГ Эндуранс. Кубок России. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway".
      01:10 "Непобедимый".
      01:40 Лыжные гонки. Чемпионат мира в Норвегии. Мужчины. Эстафета 4х7,5 км.
      03:10 Прыжки на батуте и акробатической дорожке. Чемпионат России в Сириусе. Команды.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 23.05.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 2 в Иокогаме, Япония. Мужчины.
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Большой хоккей".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 "Небесная грация".
      12:25 Хоккей. Чемпионат мира 2025. 1/4 финала.
      14:35 "Лица страны". Татьяна Волосожар и Максим Траньков.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Евротур.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Кубок Гагарина. "Трактор" (Челябинск) - "Локомотив" (Ярославль). 6-й матч. Прямая трансляция.
      21:30 Смешанные единоборства. ONE FC.
      00:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:25 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway".
      01:55 Д/ф "Шмейхель".
      04:00 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 23.05.2025

      06:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 2 в Уцзяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      07:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Бельско-Бяле, Польша. Мужчины. Даунхилл.
      08:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана.
      10:00 Теннис. "Ролан Гаррос" 2024. Женщины. Финал. Ига Швёнтек (Польша) - Жасмин Паолини (Италия).
      11:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана.
      13:00 Теннис. "Ролан Гаррос" 2024. Женщины. Финал. Ига Швёнтек (Польша) - Жасмин Паолини (Италия).
      14:00 Велоспорт. U-23. Orlen Nations Grand Prix. Обзор.
      15:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана.
      15:45 LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 13. Ровиго - Виченца. Прямая трансляция.
      20:45 Велоспорт. Женщины. Тур Бургоса в Испании. Этап 2. Обзор.
      21:45 Теннис. Australian Open. Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Мэдисон Киз (США).
      23:00 Теннис. Australian Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Александр Зверев (Германия).
      01:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 13. Ровиго - Виченца.
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 3 в Бали, Индонезия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      04:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 13. Ровиго - Виченца.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Испанча иш ташлаш

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Расинг» футболчилари ижросида майдоннинг ўзида норозилик намойиши...Футбол ўйини фақат битта жамоа учун бошланди. Ҳакамнинг старт ҳуштаги чалингач, 11 нафар футболчи «Эль Сардинеро» стадиони майдонида ҳаракатга тушди, рақиб ўйинчилари эса қўлларини бир-бирларининг елкаларига қўйганча қимирламай турдилар...

- ...Ўйнаш ниятинглар борми? - сўради рефери Хиль Мансано ҳайкалдек турган футболчиларга яқинлашиб.

- Йўқ, -дея жавоб берди сафдан бир қадам олдинга чиққан дарвозабон. Шунда ҳакам ҳуштагини қўлига олдида, бутун футбол оммасига Сантардернинг «Расинг» клуби вакиллари «Қирол кубоги» чорак финали жавоб учрашувида ўйнашдан бош тортишганини маълум қилди. Шу тариқа «Реал Сосьедад» (жамоа биринчи учрашувда 3:1 ҳисобида ғалабага эришганди) жавоб ўйинисиз ярим финалга йўл олди.

«Расинг» футболчилари шундан сўнг кийиниш хонасига равона бўлишди ва маълум муддат ўтгач, яна майдонга қайтишди - фақат ўз мухлисларига миннатдорчилик билдириш учун. Улар 2 ойдан буён ягона кучга айланиб, норозилик намойиши ҳақида бонг уришаётганди. Фанатлар ҳам футболчиларни бу борада қўллаб-қувватлашди. Трибуналарда «Биз бундай ўйнамаймиз», «Чорисо, «Сардинеро»дан йўқол» ва «Чемпионлар, чемпионлар» каби «қўшиқ»ларнинг янграши одатий ҳолга айланганди. «Расинг» тушган вазиятда ҳаммаси тескари бўлди: «Мағлубият - бу ғалаба». Гап шундаки, клуб футболчилари 3 ойдан тортиб, 6 ойгача маош олишмаяпти. Клуб примеро ёки сегундада иштирок этганида, йигитлар бундай ҳолатда меҳнат шартномаларини шунчаки, бекор қилишарди. Бироқ 3-дивизионда бундай қилиб бўлмайди. «Расинг» атиги 2 йил ичида 1-дивизиондан 3-сига тушиб кетди. Бошқача айтганда, биринчи ваъда («Сизлар «Барса» ва «Реал» билан тенгма-тенг курашасизлар ҳали») ва  охиргиси («Қирол кубоги»даги муваффақиятли иштирок учун маош оласизлар») ўртасида шунча вақт ўтди. Ушбу ваъдалар муаллифи Кантабрия клуби муаммоларининг бош айбдори ҳисобланади. 2011 йили ҳиндистонлик бизнесмен Али Сайид сантандерликларга олтин тоғи ваъда берганди. Муттаҳам тадбиркор клубни собиқ президент Франсиско Перниа ва вақтида вилоят ҳокимиятини бошқарган машҳур маҳаллий сиёсатчи Мигель Анхель Ре­вилья ёрдами билан сотиб олганди. Ҳозирда Сайид ҳам, Перниа ва Ревилья ҳам «Эль Сардинеро» яқинига йўламайдилар. Шунинг учун калтак амалдаги президент Анхель Харри Лавин бошида синмоқда.

Хўш муаммо қандай бошланган? «Расинг Сантандер» Испаниянинг бошқа камтарин клублари каби молиявий етишмовчиликка юз тутди. Афсуски, клубни Али Сайидга сотиш эски қарзларни ёпиш ўрнига янги муаммоларни келтириб чиқарди. Вазият ғоят ачинарли аҳволга келгач, бизнесмен кўздан ғойиб бўлди. Оддий айтганда, номаълум йўналишга қочди. Кейин маълум бўлишича, унга Австралия ва Янги Зеландия каби бир нечта мамлакатларда қидирув эълон қилинган экан. Хуллас, кўп ўтмай клуб инқирозга юз тутганини тан олди (қарзи 50 млн. евродан ошиб кетганди) ва ташқи бошқарув жорий этилди. Орада «Расинг» мухлислари пул тўплаб, клуб акцияларини сотиб олмоқчи бўлишди, бироқ охирги лаҳзада Сайиднинг ҳуқуқшунослари алоқага чиқиб, унинг назоратни ўз қўлида сақлаб қолишини таъкидлашди. 1,5 ойдан сўнг суд Сайиднинг «Расинг» акция­лари хариди учун Перниага бир чақа ҳам тўламаганини аниқлади. Натижада аввалроқ келишилган ўйинлар ташкиллаштирилганликда айбланган собиқ президент ҳам қулоғигача муаммолар гирдобига тушиб қолди.

Суд тортишувлари давом этмоқда. Бироқ клубнинг ҳинд бизнесмени чангалидан тортиб олиш имкони топилмаяпти. Бунга кўпдан-кўп апелляциялар сабабдир. Вақт ўтиб боряпти, муаммо ҳал этилмаяпти, фақат оворагарчиликлар учун қўшимча пул кетяпти. Айтайлик, 1 йил давомида «Расинг» қарз ҳисобидан 700 минг евро сарфлади. «Ҳаммаси изга тушишини тасаввур қилиш ҳам қийин бўлиб қолди. Ҳар куни янада ёмонроқ хабар чиқмоқда»,-дейди «Расинг» футболчиси Сауль. Айтганча, клуб вакиллари вазиятни мағлубиятлар билан ўзгартиришга уринишдан аввал ғалабалар ёрдамида мақсадга эришмоқчи бўлишди. Айтайлик, Сантандер клуби «Қирол кубоги» чорак финалига чиққунга қадар олий дивизион иштирокчилари - «Севилья» ва «Альмерия»ни курашдан чиқариб юборди. Қисқаси, «Қирол кубоги» жамоа учун нафақат спорт мусобақаси, балки ўз муаммоларини кўрсатадиган очиқ саҳнага айланди. Клуб «Альмерия»га қарши жавоб ўйинига автобусда борди, чунки самолётга пул топилмади. Ваҳоланки, масофа анча олис эди ва нақ 13 соат йўл босилди. Табиийки, ушбу сафардан ғалаба билан қайтишган футболчиларни шаҳарда қаҳрамонлардек кутиб олишди. Бироқ автобусдан тушганлар футбол жамоаси эмас, цирк гуруҳини эслатишарди. 16 ёшли Феде мактаб дарсларини автобус ўриндиғида ўқиди, фахрийлардан бири эса йўлда зерикиб қолмаслик учун уйидан олган телевизорини кўтариб тушди. Барчанинг қўлида ётиш учун йиғма қурилма ва уй одеялоси бор эди...

Амалдаги президент Харри Лавин анча олдин нафрат тафтини ҳис этди. Айтайлик, сафарда «Севилья» мағлуб этилгач, у эсдалик учун битта футболка олиш мақсадида кийиниш хонасига кирганида, бутун жамоанинг сукут сақлаш асносидаги норозилигига дуч келди. Яъни президентга ҳеч ким футболка бермади. Бир ҳафтадан сўнг, «Альмерия» билан уй учрашуви чоғи футболчилар иш ташлаш маросимини машқ қилишди. Яъни дастлабки ярим дақиқада ҳаракатсиз туришди ва шундан сўнг ўйнашга киришишди. «Расинг» мухлислари эса ҳақоратлашни тўхтатиб, амалий ҳаракатни бошлашди. Улар VIP-ложага кўтарилиб, президентга ҳужум уюштиришди. Тўғри, Лавин тансоқчилари орасига беркиниб олишга улгурди. Лекин анча нордон гапларни эшитишига тўғри келди: «Чорисо, «Эль Сардинеро»дан йўқол!». Chorico - бу қизил қалампирли колбаса ва шу номдаги клуб бош ҳомийси. «Чорисо» атамаси испан шевасида яна «ўғри» маъносига ҳам эга. «Йўқолинглар, қизил қалампирли колбаса компанияси ўғрилари!». Бу эҳтирос эмас, талаб эди. Хуллас, раҳбарият «Сосье­дад» билан ўйингача истеъфога чиқмаса, футболчиларнинг ўйнамасликлари айтилди. «Ўйинчилар аввало, ўз касбларига ҳурмат билан қарашлари лозим. Эртага нима бўлишини билмайман, аммо бугун «Расинг» президенти сифатида ухлайман. Албатта, вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини қидиряпмиз...»,-деди Лавин ўйиндан олдин. Оддий айтганда, футболчиларнинг ғоялари барчага аён эди. Фақат битта савол қолганди: улар бунга журъат эта олишадими? Хуллас, футболчиларда шу қадамни ташлашдан ўзга чора қолмаганди...

Энди ўйнашдан бош тортгани учун «Расинг»ни жазога тортишлари аниқ. Регламент бўйича 3дан 12 минг еврогача жарима солишади ва клуб «Қирол кубоги»дан 1 йилга четлаштирилади. «Ўлаётган» клуб учун бу ўлим тўшагида ётган беморнинг ногаҳон ҳушини йўқотганидек гап. Энг ачинарли жиҳати шуки, Сантандер клуби ҳам «Мерида», «Логроньес», «Бадахос», «Эстремадура», «Лерида», «Поли Эхидо», «Саламанка» ва бошқа профессионал жамоалар каби йўқлик қарига шўнғиши мумкин. Ваҳоланки, «Расинг»да Дуду Ават, Серхио Каналес, Ласен, Кольса, Жигич, Педро, Мунитис, Эсекиель Гарай, Жованни дос Сантос, Йосси Бенаюн сингари футболчилар ўйнашган, Хавер Ирурета, Марселино ва Эктор Купер каби мураббийлар ишлашган. 90-йилларнинг ўрталарида эса у Европадаги энг «руслашган» жамоага айланганди. Чунончи, Дмитрий Попов, Дмитрий Радченко, Сергей Шустиков, Ильшат Файзулин бир вақтда, кейинроқ эса Владимир Бесчастних айнан Сантандер клуби шарафини ҳимоя қилишган.

 Муносабат

- Шундай чора қўллашга мажбур бўлганимиздан ғоят афсусдаман. Лекин футбол ва ўзимизга ҳурмат нуқтаи назаридан шу йўлни танладик. «Расинг» футболчиларига миннатдорчилик билдираман. Аслида ҳаётимиздаги энг муҳим ўйинлардан бирини ўтказишимиз керак эди. Аммо ғуруримизни ўйлаб, уни ўзгартирдик. Мухлисларимизга ҳам раҳмат. Уларнинг қўллаб-қувватлашларисиз ўйиндан бош тортишга журъат этолмасдик. Пако Фернандес («Расинг» бош мураббийи).

- Албатта, бу биз учун ёқимсиз ҳолат. Бироқ юз берган воқеа «Расинг» учун янада ёқимсизроқ. Жамоа футболчилари ва мураббийлари ўз ҳуқуқлари учун кураша олишларини исботлашди. Ўзимизга келсак, бу ғалабани нишонлашимиз жоиз эмас. Хагоба Аррасете («Реал Сосьедад» бош мураббийи).

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 14:38, 21.02.2014. Ўқилди: 4692 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 8
2 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
3 Бунёдкор Луис Качорри 5
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 4
6 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
7 Нефтчи Зоран Марушич 4
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 4
9 Қизилқум Ален Машович 3
10 ОКМК Али Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.