Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Испаниялик машҳур ҳакам «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги баҳсли вазиятни таҳлил қилди [5476]

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5188]

«Барселона» «Атлетико» билан ўйиндаги вазият бўйича УЕФАга шикоят киритиши мумкин [4148]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [2973]

Скоулз «Манчестер Юнайтед»нинг «қора рўйхати»ни тузди: Рўйхатда 8 нафар футболчи бор [2701]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [2608]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2105]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1853]

«Реал» ҳужумчиси АПЛга йўл олиши мумкин [1832]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1726]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзим Аҳмедов: «Асосийси – жамоа манфаати»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Нефтчи
Рукн: Интервьюлар
A A A

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби анъанавий «Фарғона вилоят ҳокими кубоги» мусобақасида 2та таркиб билан иштирок этди. Якунда бош соврин жамоанинг асосий таркибига насиб этди. 15 февраль куни эса Мурод Исмоилов шогирдлари Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетишди. Сафар олдидан янги мавсумни «Нефтчи»да бошлайдиган тажрибали ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедовни суҳбатга чорладик.

— Рўзимбой, жамоангиз «Фарғона вилоят ҳокими кубоги» мусобақасида ғолибликни қўлга киритди. Аммо сиз учрашувларда майдонга тушмадингиз...
— Бироз шамоллаб қолгандим, шунинг учун мураббийлар мени 2-3та ўйиндан сўнг майдонга туширишни режалаштиришганди. Аммо об-ҳаво бирданига совиб кетгач, клубимиз шифокорлари ва мураббийлар мени асрашди, чоғи. Хуллас, бу вақтда индивидуал тарзда шуғулландим.

— «Нефтчи» фаолиятингиздаги янги клуб. Жамоага ўтишингиз қандай юз берди?
— Клуб мураббийларидан бири Элдор Сакаев қўнғироқ қилиб, таклиф этди. Ўша пайт бош мураббий Амет Мемет эди. Янги йилдан кейин эса Мурод ака Исмоилов бошқарувни ўз қўлига олди. Жамоадаги айрим йигитлар, масалан, Ғайрат Ҳасанов ва Жаҳонгир Меҳмонов билан бирга ўйнаганман, баъзиларига рақиб бўлганман. Умуман олганда, кўпчилик билан танишман. Қисқаси, «Нефтчи»да мени яхши кутиб олишди. Клубимиз таркиби деярли 70 фоиз янгиланди. Янги мавсумда ижобий натижалар қайд этамиз, деган умиддаман. «Нефтчи» билан бир йиллик шартнома туздим.

— Ўтган йили «Навбаҳор»да тўп сурдингиз. Намангандан кетишингиз сабабига ҳам тўхталсангиз...
— Аслида жамоадан яхши таассуротлар қолди. Наманган — футболсеварлар юрти. Айниқса, «Навбаҳор»нинг мухлисларига гап йўқ. Ишқибозлар ҳозиргача қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўрашади, нега жамоадан кетганимни сўрашади. Очиғини айтиш керак, клубдан кетмоқчи эмасдим. Аммо ўтган мавсум якунланиб, таътилга чиққанимиздан ке-йин клубдан ҳеч ким қўнғироқ қилмади, яъни таклиф бўлмади. Шу сабабли «Нефт­чи» вариантини танладим.

— «Нефтчи»га ўтишингизда жамоа мавқеи ҳам муҳим роль ўйнагандир...
— Ҳа, «Нефтчи» юртимиздаги обрўли ва совриндор клублардан бири саналади. Бундан ташқари, жамоа бош мураббийи Мурод ака Исмоилов билан яхши танишмиз. Ушбу мутахассис билан 2010 йили «Пахтакор»да йўлларимиз кесишганди. Ўшанда клубни сербиялик Миодраг Радулович бошқарар, Мурод ака эса ёрдамчи эди. У машғулотлар чоғи ёшларга кўпроқ эътибор қаратарди.

Тўғри, сўнгги йилларда «Нефтчи»нинг мавқеи анча пасайиб, совриндорлар сафидан ўрин ололмай келяпти. Аммо янги мавсумда клубнинг олдига улкан мақсадлар қўйиляпти. Мурод ака клуб билан ОЧЛга йўлланма берадиган ўринлардан бирини эгаллаш ниятида.

— Жамоа ҳужум чизиғи хусусида нима дея оласиз?
— Мендан ташқари, Зоҳид Абдуллаев ва Носир Отақўзиев сингари тажрибали ҳужумчилар бор. Бир сўз билан айтганда, рақобат бинойидек. Демак, ўз устимизда жиддий ишлашимиз шарт.

— XXIII миллий чемпионат тақвими «Нефтчи» учун бироз ноқулай келгандек...
— Дастлабки турларда  «Бухоро», «Пахтакор», «Навбаҳор», «Қизилқум», «Насаф» каби клубларга қарши майдонга тушамиз. Илк учрашувни сафарда, Бухорода ўтказсак, ўз майдонимиздаги очилиш ўйинида «Пахтакор» билан куч синашамиз. Кейин Наманганга сафар уюштириб, «Водий дербиси»да иштирок этамиз. Албатта, бу ўйинлар осон кечмайди. Аммо дастлабки 3-4та тургача барча жамоалар имконияти тенг бўлишини ҳисобдан чиқармаслик лозим. Зеро, футболчилар ҳали оптимал формага кирмаган бўлишади ва шу сабаб ўз имкониятларини тўлиқ намойиш эта олишмайди. Умуман олганда, янги мавсумда ҳар бир учрашувга фақат ғалаба иштиёқида тушамиз.

— Айрим ҳужумчилар янги мавсум арафасида ўз олдиларига гол уриш бобида муайян марра қўйишади...
— Ҳужумчининг асосий вазифаси гол уриш эканлиги барчага маълум. Янги мавсумда иложи борича кўпроқ тўп киритиб, голеадорлар рўйхатидан жой олишга интиламан. Аммо асосийси, жамоа манфаати. Голларим ва самарали тўп узатишларим орқали жамоа ютуқларига муносиб ҳисса қўшсам, бас.

— Умуман, янги мавсумдан нималар кутяпсиз?
— Миллий жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритолмаганлиги боис асосий эътибор ички чемпионатимизга қаратилади. Демак, мавсум олдингиларидан анча қизиқарли кечса керак. Мана, барча клублар ўз таркибларини кучайтириб олишди ва ҳар бир жамоада камида бир нафардан тажрибали, ўйинни ўз қўлига оладиган футболчи бор. Чемпионлик учун ҳам кураш қизғин кечиб, 4-5та клуб бунга даъвогарлик қилиши эҳтимолдан холи эмас.

Маълумот учун
Рўзим Аҳмедов
Туғилган санаси ва манзили: 1987 йил 3 май, Урганч шаҳри
Футбол билан 7 ёшидан шуғуллана бошлаган
Биринчи мураббийи: Одамбой Қурбонниёзов
Урганчдаги футбол мактаби ва Хоразм давлат университети «Жисмоний маданият» факультетини тамомлаган
Амплуаси: ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари: «Хоразм» (Урганч) — 2007-2009 йилнинг 2-давраси, 2010 йилнинг 1-давраси; «Пахтакор» (Тошкент) — 2009 йилнинг 2-давраси, 2010 йилнинг 2-давраси; «Навбаҳор» (Наманган) — 2011, 2013 йил; «Динамо» (Самарқанд) — 2012 йил. 2014 йилдан «Нефтчи»да
Оилали, 2 фарзанднинг отаси
Мухлислик қиладиган клублари: «Барселона» ва «Зенит»
Ёқтирган футболчилари: Луис Суарес ва Александр Кержаков

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 12:37, 22.02.2014. Ўқилди: 4681 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик