Хайрулла Каримов: "Симоненко билан бир-биримизни яримта сўздан тушуняпмиз"
"Ал Фатҳ" - "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан сўнг "қалдирғочлар" ҳимоячиси Хайрулла Каримов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин қизиқарли ва курашларга бой бўлди. Биз учун ушбу баҳс жуда муҳим эди. Асосий мақсадимиз қарши ҳужумлардан фойдаланиш эди. Катта танаффусдан сўнг илк расмий ўйин бўлгани учун таваккал қилмадик. "Ал Фатҳ" айнан биз кутганимиздек ўйнади. Симоненко билан бир-биримизни яримта сўздан тушуняпмиз. У жамоамизга тезда мослашиб кетди. Воҳид Шодиев гол урганида қаҳрамон бўларди.
Бу гуруҳда кураш жуда қизғин кечади. Қатарда бўлиб ўтган ўйинда ҳам 0:0 ҳисоби қайд этилгани фикримни исботлаб турибди", - деб гап бошлади Хайрулла Каримов.
- Иккинчи бўлимда мажбурий равишда алмаштирилдингиз...
- Ҳа, тўқнашувлардан бирида оёғимда оғриқ сеза бошладим. Жуда қийналдим. Шифокорлар ёрдамидан сўнг оғриқ қолгандек бўлди. Аммо бу ҳолат вақтинча экани маълум бўлди. Шу боис ўрнимга бошқа футболчи тушишини сўрадим.
Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 07:37, 26.02.2014. Ўқилди: 3492 марта. Фикрлар: 10 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар