Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Урош Милосавлевич: «Ривалдо, Зико, Сколар ишлаган жамоада ўйнадим — бу бахт»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Cобиқ футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ғузорнинг «Шўртан» ҳамда Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаларидаги ўйинлари билан ўзбек футболи ишқибозлари ёдида қолган Урош Милосавлевич ҳамон Ўзбекистондаги фаолиятини яхши хотиралар билан эслайди. Айни пайт ўз юртида бўлиб турган ярим ҳимоячи билан ижтимоий тармоқ орқали турли мавзуларда суҳбат уюштирдик.  

— Урош, Ўзбекистонга келгунингизга қадар Қозоғистон чемпионатида маълум муддат ўйнадингиз. Премьер-лигани олий лигага алмаштиришингизга нима туртки берганди?
— «Тараз» клуби билан шартномам якунланганидан сўнг агентим Қайрат Баймаханов «Шўртан» жамоасидан чорлов бўлаётганини айтиб қолди. Ўша пайт «Тараз»нинг янги мураббийлар штаби мен билан келишув муддатини узайтиришни истамаганди. Шунда Ғузорга бордим, у ердаги шароитлар билан яқиндан танишгач, янги мавсумни «Шўртан» сафида бошлашга қарор қилдим. Дарвоқе, Қайрат билан Туркияда танишгандик. Кейин «Тараз»да бирга ишладик. Баймаханов билан ҳамон алоқаларимиз сақланиб қолган. «Шўртан» таркибида фаолиятимнинг ёрқин саҳифалари ўтди, дейишимга асослар бисёр. Айтайлик, ОФК кубогида 1/8 финалга қадар етиб бордик. Бу босқичда «Ал-Виҳдат»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бердик. Лекин ўшанда ўйин бўйича Иордания чемпионига ютқазмагандик. Давралар оралиғидаги танаффусда «Бун­ёдкор»дан таклиф тушди. Икки клуб раҳбариятининг музокаралари ижобий якунлангач, Тошкентга кўчиб ўтдим. Афсуски, ўша йили мамлакат кубоги ярим финалида «Насаф»га пенальтилар сериясида ютқазиб қўйдик. Ўз вақтида Ривалдо, Сколари, Зико каби футбол оламининг машҳур вакиллари фаолият олиб борган клубда тўп тепганимдан хурсандман. Таклиф тушган вақт ҳам ҳеч қандай шарт қўймаганман.

— Ўзи «Шўртан»ни тарк этишингизга нима сабаб бўлганди?
— Аслида яхши жамоа шаклланганди. Аммо муҳит бироз бузилганди. Айтайлик, маош тўлашда узилишлар бўлди. Шу сабаблими, натижаларимиз ҳам мақтангудек даражада эмасди.

— «Бунёдкор»да ҳам кўп вақт ушланиб қолмадингиз...
— Очиғи, жамоадан кетишни истамагандим. Тан оламан, аввалига ўйиним қовушмади. Бунга етарлича сабаблар бор эди. Биринчидан, жамоанинг давралар оралиғидаги машғулотларида иштирок этмадим. Иккинчи давра бошланиши билан таркибга қўшилдим. Янги муҳитга мослашиш учун маълум вақт керак бўлади. Ўйиндан ўйин­га ҳаракатларимда ижобий томонга ўзгариш сезилди. Бироқ мавсум якунлангач, янги шартнома таклиф этишга шошилишмади. Мен эса кутиб туролмасдим ва Сербияга қайтдим. Кетишимга айнан нима сабаб бўлганини айтмоқчи эмасман. Шунчаки, бу менинг айбим эди. Шошқалоқлик қилмаганимда, балки шартномани узайтирармидик...?

— Ўзбекистонда нима ёқдию, қай жиҳат маъқул келмади?
— Футбол тараққиёти, инфратузилмасининг жадал суръатда яхшиланиб бораётганидан ҳайратда қолдим. Ўзбекистонда истеъдодли футболчилар жуда кўп экан. Пойтахтингизнинг чиройига эса гап йўқ. Кўз тегмасин, жуда тинч  ва осуда шаҳар. Аммо Тошкентдаги ўйинларга кам мухлис тушиши мени ранжитди. Бундай бўлиши ғалати. Ахир бошқа шаҳарларда бутунлай бошқача манзара кўрасиз. Айниқса, Фарғона, Наманган, Андижон, Ғузор, Қаршидаги ўйинларга мухлислар ташрифи яхши. Ҳатто стадион лиқ тўлганига ҳам гувоҳ бўлдим. Энг муҳими, халқингиз жуда меҳмондўст ва илтифотли. Яна Ўзбекистонда кўплаб дўстларим орттирдим. Улар билан ҳалигача гаплашиб турамиз.

— Ўйнаган вақтингиздаги ҳакамлик ҳақида қандай фикрдасиз?
— Бу алоҳида мавзу. Шу боис батафсил тўхталишни истамайман. Қайсидир ҳолатларда камчиликлар, хатолар кузатилганди. Аммо умумий олганда, ҳакамлик ёмон эмасди.

— Миллий чемпионатимизнинг умумий савияси хусусида нима дейсиз?
— Тўғриси, жамоалар 2 тоифага ажралиб қолишган — етакчилар ва қолганлар. Фақат шуниси борки, етакчилар сони анча кам... Шундай бўлсада, мен ўйнаган пайт ўткинчи ўйинлар йўқ эди, ҳисоб.

— Ўткинчи ўйинлар йўқ, лекин келишилганлари-чи?
— Борлигини айтсам, бунга аниқ далил келтиришим керак. Шу сабаб мавзуга чуқур кирмайман. Лекин бундай ўйинлар ҳамма ерда учрайди.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 15:21, 02.03.2014. Ўқилди: 7247 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик