Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футзал. «Максам-Чирчиқ», «Ардус» ва «Когон» чорак финалдан чиқиб кетишди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал чемпионати
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг чорак финал босқичи кутилмаган натижаларга бой бўлди.

4 - 6  март кунлари пойтахтнинг Молия институти спорт мажмуасида футзал бўйича XVIII Ўзбекистон миллий чемпионатининг чорак финал (плей-офф) баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу баҳслар якунига кўра, бир неча фаворит жамоалар мусобақадаги иштирокини тўхтатишга мажбур бўлишди. Айниқса, мамлакатнинг кўплаб совринлари соҳиби  “Максам-Чирчиқ” жамоасининг Андижоннинг “Турон-С” клуби томонидан чиқариб юборилиши кўпчиликни ҳайратда қолдирди десак адайшмаймиз. Ушбу жамоалар ўртасида кечган иккала баҳс ҳам андижонликлар фойдасига ҳал бўлди – 7:2, 4:2.

Ҳабарингиз бор, ўтган йилдан бошлаб Ўзбекистон чемпионатининг чорак финал босқичи ўйинлари плей-офф тизимида ўтказилади ва иккита ғалабага эришган жамоа кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади. Акс ҳолда, учинчи ўйин ўтказилади. Мусобақалар регламентига кўра, жамоалар чемпионатнинг 1-босқич 4 тури якуни бўйича эгаллаган ўринларига мувофиқ жуфтликларга бўлиб чиқилган (тартиб рақамлари: 1-8, 2-7, 3-6, 4-5).

Чемпионатнинг биринчи босқичи давомида жуда яхши ўйин кўрсатиб келган, ва плей-оффга 3-ўринни эгаллаб чиққан “Когон” жамоаси ҳам чорак финалнинг ўзида тўхтади. Когонликларнинг кучи биринчи босқич якунига кўра 6-ўринни олган қаршининг “Дўстлик-AIN” жамоасига етмади. Ушбу жуфтлик ўртасида кечган баҳснинг биринчиси 3:3 ҳисобида якун топди, аммо ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида “Дўстлик-AIN” 4:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Иккинчи баҳсда эса, қаршилик футзалчилар рақиб дарвозани 5 маротаба ишғол қилиб, ўз дарвозаларидан атиги 1 бор тўп ўтказиб юборишди.

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” клубининг чорак финалдаги рақиби “Пахтакор” бўлди. Иккала учрашувда ҳам “темирйўлчилар” ишончли ўйин кўрсатиб, “Пахтакор”ни мос тарзда – 4:1 ва 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Чорак финалнинг фақатгина битта жуфтлиги ўртасидаги тўқнашув 3 “раундга” чўзилди. Пойтахтнинг икки клуби “Ардус” ва “Бунёдкор” кетма-кетлик билан бир бирлари мағлубиятга учратиб, жуфтлик ғолиби учинчи қўшимча ўйинда аниқлаб олишди. Энг қизиғи, учинчи баҳс ҳам ғолибни аниқлаб бермагач (3:3), жамоалар пеналтилар сериясига мурожаат қилишди. Ўйиннинг ушбу қисмида омад “Бунёдкор” томонида бўлди – 5:4.

Шу тариқа, чемпионатнинг ярим финал босқичига “Локомотив”, “Дўстлик-AIN", "Бунёдкор" ва "Турон-С" жамоалари йўл  олишди.

Ўзбекистон чемпионати
Чорак финал (плей-офф)
04.03.2014
Локомотив – Пахтакор 4:1
Ардус – Бунёдкор 4:2
Турон-С – Максам-Чирчиқ 7:2
Когон – Дўстлик-AIN 3:3 (2:4 пен.)

05.03.2014
Пахтакор – Локомотив 2:5
Бунёдкор – Ардус 4:2
Турон-С – Максам-Чирчиқ 4:2
Дўстлик-AIN– Когон 5:1

06.03.2014
Ардус – Бунёдкор 3:3 (4:5 пен.)

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 15:53, 13.03.2014. Ўқилди: 2802 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик