Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Эл-классико» олдидан: Тезлик ритмга қарши

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун тунда бўлиб ўтадиган "Реал" ва "Барселона" клублари ўртасидаги Испания чемпионатининг 29-тур баҳси олдидан Eurosport.ru сайти журналисти Владимир Шолк ўзининг "Евротактика" деб номланган блогида "Эл-классико"даги жамоаларнинг ўйин услублари борасида таҳлилий мақола эълон қилди.

"РЕАЛ"
Ўйин бошидаги босим
Мезбонларнинг учрашув бошидаги вазифаси оддий: "Барселона"га дастлабки 10-15 дақиқа давомида ўзининг ўйин услубини йўлга қўйиш ва ритмга тушиб олиш имконини бермаслик. Майдондаги бўшлиқни севадиган "Реал" айнан ўйин дебютида жуда юқори темп таклиф қилади. Бундан 5 ой аввал бўлиб ўтган биринчи даврадаги ўйинда жамоалар ЕЧЛнинг шиддатли ўйинидан кейин майдонга тушишган бўлса, бу сафар вазият бошқача. "Реал" "Шальке" билан ўйиндан кейин 5 кун дам олиш имкониятига эга бўлган бўлса, каталонияликлар бир ҳафта давомида мазкур ўйинга тайёргарлик кўришди. Энергия ва жисмоний куч борасида ҳар иккала жамоада ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак. Шу боис ўйин бошиданоқ жамоалар юқори темп кўрсатишларини кутиш мумкин. "Мадрид" эса илк дақиқаларданоқ кучли прессингни қўллайди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида урилган гол ўша жамоага устунликни тақдим этиши шубҳасиз. Мана, масалан, кеча "Челси" дастлабки 20 дақиқа давомида "Арсенал" дарвозасига 3та гол уриб олди ва амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Тўғри, Анчелотти 20 дақиқа ичида гол кутмаётгандир, аммо тезкор голдан умид қилаётгани рост. Тезкор гол "Реал" учун яна шуниси билан муҳимки, Херардо Мартино жамоаси мағлуб бўлаётган ўйинларда бирорта чора кўришга қийналмоқда. Эрта очилган ҳисоб мадридликларга қўшимча имкониятлар беради ва 3 очко уларнинг қўлидан чиқиб кетмайди.

Бенземанинг асосий таркибда майдонга тушишининг муҳимлиги
Анчелотти ушбу ўйинга имкон қадар тезкор ва атлетик жиҳатдан кучли бўлган футбочлиларни қўйишга ҳаракат қилади. "Реал" сафида 99 фоизга қуйидаги футбочлилар майдонга тушишади: Дани Карвахаль ва Марсело — қанот ҳимоясида, Хаби Алонсо ва Лука Модрич майдон марказида, олдинда эса синалган учлик: Криштиану Роналду – Анхель ди Мария - Гарет Бэйл. Жароҳатидан энди фориғ бўлган Карим Бенземанинг майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Каримнинг майдонга тушиши муҳим аҳамиятга эга. Боиси, "Мадрид"да марказий ҳужумчининг ўзи йўқ. Ёш Альваро Моратанинг иқтидорини ҳурмат қилган ҳолда айтамиз, у ҳали бундай савиядаги ўйинларга тайёр эмас. Агар Бензема майдонга тушмаса, Роналду олдинроққа сурилади. Криштиану эса жарима майдончаси ичидан кўра, уни сиртида, атрофида хавфлироқ. У узоқ масофадан кучли зарба бера олади, тезкорлиги эвазига ҳимоячилардан қочиб кета олади. Жарима майдончаси ичида эса уни ҳимоячилар ёпиб қўйишлари осонроқ бўлади. Шундай экан, агар жамоа шифокорлари франциялик ҳужумчини ўйинга тайёрлай олишса, бундан Анчелотти хурсанд бўлиши аниқ.

"БАРСЕЛОНА"

Тўрт ярим ҳимоячи  билан ўйнаш
"Сантьяго Бернабеу"дан ғалаба қозониш учун меҳмонлар аввало ўзларига ишонишлари керак. "Реал"нинг кучли прессингидан чиқиб кетиш ва тўпни яхши назорат қилиш — "Барса" учун муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун каталонияликлар сафида 4 нафар ярим ҳимоячи бор. Улар - Серхио Бускетс, Хави, Андрес Иньеста ва Сеск Фабрегас. Дастлабки дақиқалардаги "Реал"нинг босимидан чиқиб кетиш, кейин ўзининг ўйин ритмини йўлга қўйишда ушбу футболчиларнинг ўрни катта. Ундан кейин эса биринчи бўлим охирига бориб ўйин темпи бироз тушганидан кейин меҳмонлардан турли-туман комбинациялар ва гол кутиш мумкин.

Неймар ёки Педро?
Тўрт нафар соф ярим ҳимоячи билан ўйин тактикаси туфайли олдинда фақат 2та бўш жой қолади. Улардан бири Мессига тегишли. Иккинчи жойга кимни тушириш масаласи эса Херардо Мартино учун жиддий бошоғриқ бўлади. Алексис Санчес, Редро ёки Неймардан қайси бирини танлаш керак? Асосий таркибда тушиш учун чилилик футболчининг имкониятлари пастроқ. Тезкор Санчес бугунги ўйинда "кўк-анорранглилар"нинг услубига тушмаслиги мумкин. Неймар ва Педрони солиштирганда, Родригес орқага қайтиб ўйнашда самаралироқ ҳаракат қилади, жамоадошлари билан яхши тил топишади, ўзи ҳам ҳозир ажойиб формада. Неймар ҳақида эса бундай деб айта олмаймиз. Бошқа томондан Мартино олдиндан барча нарсани инобатга олиши зарур. Масалан, "Барса" ўйин давомида ютқазаётган пайтда Неймар кўпроқ фойдали бўлиши мумкин. Бразилиялик ҳужумчи эса илк дақиқалардан майдонга тушишга ўрганган. У захирадан тушиб, ҳар доим ҳам ўйинни кучайтира олмайди. Педро эса айнан захирадан тушган пайтда ҳам ўйинга тез киришиб кета олади. Агар "Барса" устози "Сантяьго Бернабеу"да дақиқадан-дақиқага ўйинни кучайтириб боришни истаса, меҳнатсевар Педродан яхшироқ вариант йўқ Мартино учун.

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 12:08, 23.03.2014. Ўқилди: 9621 марта. Фикрлар: 37 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.