Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Оқ-тепа" жиддий мақсадларни қўзламоқда

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Оқ-тепа
Рукн: Репортажлар
A A A

Кеча пойтахтнинг "Оқ-тепа" клуби мавсумолди матбуот анжуманини ўтказди. Анжуманнинг биринчи қисмида клуб президентининг маслаҳатчиси Шоғуломов Ғанишер Исломович, вице-президент Алимов Улуғбек Рустамович ҳамда бош мураббий Мочинов Александр Владимирович ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.



Ғанишер Шоғуломов: - Жамоамиз 2000 йилда ташкил топган. Олти мавсум давомида Тошкент шаҳар биринчилигида қатнашдик. 2006 йилдан буён мунтазам равишда 1-лига баҳсларида иштирок этиб келяпмиз. Ортда қолган йиллардаги иштирокимизни ёмон баҳоламаган бўлардим. Бу йил клубимиз мутасаддилари келишган ҳолда янги мавсумда олий лигага чиқишни бош мақсад қилиб қўйдик. Бунинг учун имкон қадар кучли таркибни йиғдик ва жамоага Александр Мочиновни бош мураббий этиб тайинладик. Ўйлайманки, бу коллектив билан олий лигага чиқа оламиз.

Александр Мочинов: - Хабарларинг бор, мураббийлик фаолиятимни айнан “Оқ-тепа”да бошлаганман. Шунинг учун мазкур клуб ҳаётимда муҳим ўрин тутади. Йил бошида яна жамоадан таклиф бўлди. 6 февралдан клубда бош мураббий сифатида иш бошладим. Мавсумга тайёргарликни уч босқичда олиб бордик. Гарчи чемпионат ўйинлари старт олишига қисқа вақт қолган бўлса-да, мавсумга кўнгилдагидек тайёргарлик кўра олдик, деб ўйлайман.

- Қўл остингизда жам бўлган таркибдан кўнглингиз тўлдими?
Александр Мочинов: - Ҳар бир мураббий қўл остида тажрибали футболчилар тўп суришини истайди. Бу табиий ҳол. Албатта, ортда қолган қисқа вақт ичида кучли жамоа тузишга ҳаракат қилдик. Қайсидир маънода бунга эришдик, десам бўлаверади. Қолганини мавсум давомида билиб оламиз.

- Ғанишер Исломович, олий лигага чиқишни мақсад қилиш яхши, лекин жамоани кучлилар сафида олиб юриш қийин. “Оқ-тепа” олий лигага чиқса, молиявий масалалар қай тарзда ҳал этилади?
Ғанишер Шоғуломов: - Юртбошимиз фармонига кўра, футбол клублари ўз-ўзини таъминлаш йўлига ўтишлари ва хориж инвесторларини жалб қилишлари керак. Биз ҳар иккала йўлдан ҳам боряпмиз. Бу ҳақида сизларга клуб вице-президенти маълумот беради.

Улуғбек Алимов: - 14 йил аввал ташкил топган жамоамиз ўз-ўзини таъминлаш орқали фаолият кўрсатади. Яъни, бизда кичик бир завод бор. Ўша заводнинг даромадидан маълум бир сумма клубнинг фаолиятига ажратилади. Қолаверса, бизга хориж компанияси ҳам ҳомийлик қилади. Олий лига чиқиш вазифаси ўз-ўзидан қўйилгани йўқ. Биз хорижлик ҳомийларимиз билан маслаҳатлашган ҳолда, албатта уларнинг кўмаги ёрдамида мусобақада қатнашамиз. Мазкур ҳомий бизга “Оқ-тепа” спорт комплексини қуриб битказишимизда яқиндан ёрдам берди. Шунинг учун улар томонидан молиявий кўмак бўлишига ишонган ҳолда жамоа олдига олий лигага чиқиш вазифаси қўйилди.

- Александр Владимирович, қишда сунъий майдон асқотиши аниқ, лекин ёздачи?
Александр Мочинов: - Сунъий майдон ҳар доим асқотади. Бундай текис майдонда ўзингиз хоҳлаган футболни намойиш қила оласиз. Истаган тактик услубни қўллаш имкониятига эга бўласиз. Ёзга келсак, у вақтда учрашувларни кечроқ бошлаймиз. Стадионимизда учрашувларни қоронғу тушганидан кейин ўтказиш имкониятига эгамиз.

Ғанишер Шоғуломов: - Бош мураббийнинг сўзларига қўшимча қилсам. Майдон сунъий бўладими, табиийми, аввало барча талабга жавоб берсин. Мавсум давомида шундай майдонларга дуч келамизки, у ерни майдон деб бўлмайди. Футболчилар майдонда шунчаки юриб ҳам жароҳат олишлари мумкин. Қолаверса, бундай майдонларда ўзингиз истаган ўйинни намойиш қила олмайсиз. Сунъий қопламали майдонга эътироз билдиришдан аввал ҳамма ўзининг майдонинг ҳолатини яхшилаб қўйсин. Талаб қўйилдими, ҳамма бунга бирдек амал қилсин. Кейин эътирозлар билдирилса, ўринли бўлади.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоага янги келиб қўшилган футболчилар – Алишер Шоғуломов, Собир Усмонхўжаев ва Хуршид Йўлдошев ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.

Алишер Шоғуломов: - 2013 йилги мавсум якунланганидан сўнг менга кўплаб олий лига клубларидан таклиф бўлган эди. Шуларнинг ичида энг муносиби “Бунёдкор”ни танлаб, жамоа сафига қўшилдим. Клубнинг Дубайдаги йиғинида қатнашдим. Билмадим, ўзимни кўрсата олмадимми ёки мураббийлар мени ўзим учун бегона бўлган ярим ҳимоя чизиғига қўйишгани учунми, хуллас, клубда қолмайдиган бўлдим, Гарчи бунгача “Бунёдкор” билан икки йиллик шартнома имзолаган бўлсам ҳам ўзаро келишувга кўра, уни бекор қилдик. Шундан сўнг, Бахтиёр ака Ашурматов мени “Навбаҳор”га таклиф қилди. Маълум муддат жамоа машғулотларида қатнашдим. Лекин Наманганда ўйнагим келмади. Буни нотўғри тушунмасликларингни хоҳлардим, шунчаки, уйдан узоққа кетгим келмади. Бу орада “Оқ-тепа”дан таклиф бўлди. Клуб олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйгани боис, бу чақирувни қабул қилдим.

Хуршид Йўлдошев: - Бир неча йиллардан буён “Оқ-тепа” клуби раҳбарияти менга таклиф билан чиқарди. Аммо айрим сабабларга кўра, фаолиятимни бу клубда давом эттирмаганман. Мана насиб қилган экан, янги мавсумда “Оқ-тепа” шарафини ҳимоя қиладиган бўлдим. Бундан хурсандман.

Собир Усмонхўжаев: - Олий лигага чиқишни кўзлаётган жамоа сафида тўп суриш ёқимли. Қолаверса, бу ерда футболчилар учун барча шароитлар яратилган. Ҳатто олий лиганинг айрим клубларида ҳам бундай шароитлар йўқ. Тўғри, олий лига билан биринчи лиганинг орасида сезиларли фарқ бор. Қайсидир маънода бу орқага ташланган қадамдир, лекин олий лигага чиқиш орқали олдинга икки қадам ташлаш мумкин.

Манба: www.oq-tepa.uz
Киритилди: 08:15, 29.03.2014. Ўқилди: 3497 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик