Теннис. Девис кубоги. Истомин ютқазди, Хитой ҳисобни тенглаштирди
Девис кубогининг Осиё-Океания минтақасининг биринчи гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи босқич доирасида бугун Хитойга қарши сўнгги кун учрашувларини ўтказмоқда. Дастлабки икки кун натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 2:1 ҳисобида олдинда бораётганди.
Бугун бўлиб ўтган дастлабки баҳсда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин хитойнинг биринчи рақамли теннисчиси Ди Ву билан баҳс олиб борди. Дастлабки сетни ҳамюртимиз осонлик билан ўз фойдасига ҳал қилди — 6:1. Кейинги сетларда эса хитойлик теннисчи ғалаба қозониш учун кучли ирода кўрсатди. У иккинчи ва тўртинчи сетларда 7:5 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, учинчи сетни 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Якуний натижа — 3:1, Ди Ву фойдасига.
Ушбу ғалабадан кейин Хитой ҳисобни тенглаштирди. Барча масала энди Ўзбекистон ва Хитойнинг иккинчи рақамли теннисчилари — Фаррух Дўстов ва Зе Жанг ўртасида бошланадиган баҳсда ҳал бўлади.
Киритилди: 10:37, 06.04.2014. Ўқилди: 3032 марта. Фикрлар: 6 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар