Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сервер Жепаров: «Сеонгнам» мураббийининг қарорини муҳокама қилмайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

26 март куни Австралиянинг Сидней шаҳрида Осиё кубоги-2015 финал босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси «В» гуруҳида Хитой, КХДР ва Саудия Арабистони термаларига қарши баҳс олиб боради. Қуръа биз учун омадли келгандек. Лекин бошқа томондан, бундай фикр билдиролмаймиз. Агар чорак финалга чиқсак, бу босқичда жамоамизни мезбонлар ёки Жанубий Корея термаси қарши олиши эҳтимоли катта. Аввало гуруҳдан чиқиш керак. Бу вазифани бажариш Қосимов жамоа­си учун осон кечмайди. Биз термамиз сардори Сервер Жепаров билан боғланиб, айни шу мавзу хусусида гаплашдик.

— Сервер, шахсан сиз қуръани қандай қабул қилдингиз?
— Борича. Лекин шуниси аниқки, чорак финалга чиқиш осон эмас. Аввалги Осиё чемпионати билан таққослаганда, 4та терма жамоада ҳам бош мураббий алмашган ва табиийки, уларнинг ўйин услубида ҳам ўзгариш рўй берган. КХДРни инобатга олмаганда, Саудия ва Хитой чемпионатлари йилдан-йилга кучаймоқда. Ички чемпионатнинг кучайиши терма жамоага ижобий таъсир ўтказади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, иккала мамлакат терма жамоасида ўсиш кўзга ташланяпти. Саудияда ҳам, Хитойда ҳам кўзга кўринган хорижлик мутахассислар ишлашяпти. Легионерлар танловида ҳам клублар қаттиққўл сиёсат олиб боришяпти. Бу эса ўз мевасини бермоқда.

— Осиё кубоги келаси йили январь ойида бўлиб ўтади. Бу вақт биз учун ҳамиша ноқулай...
— Шахсий фикрим, бу биз учун энг қулай вақт. Тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан шундай. Фақат, ҳамма гап қандай тайёргарлик кўришда. Агар ўқув-машғулот йиғинлари ва ўртоқлик учрашувлари етарлича ўтказилса, январь ойи зараримизга ишламаса керак. Сўнгги босқич йиғинларини иқлим шароити Австралияникига яқин давлатларда ўтказиш лозим. Мен Австралияни жуда яхши биламан. Одатда у ерда январь ойида ҳаво иссиқ ва намгарчилик юқори бўлади.

— Агар гуруҳдан чиқсак, чорак финалда Австралия билан тўқнаш келишимиз мумкин. Қатар-2011 ярим финалидаги мағлубиятни унутмадингизми?
— Бундай ўйинларни унутиб бўлмайди. Лекин ўша учрашувда бундай йирик ҳисобли мағлубиятга муносиб эмасдик. Қўпол қилиб айтганда, дарвозамиз томон тепилган тўплар голга айланаверган. Бошқа томондан, биз учун мусобақа мезбони билан ўйинлар аксарият ҳолларда омадли ўтган. Айтайлик, 3 йил олдин очилиш ўйинида Дохада Қатарни 2:0 ҳисобида таслим этгандик.

— Танлаш имконияти бўлганида, чорак финалда Ж. Корея билан ўйнаган маъқулми ёки Австралия билан?
— Мен Нострадамус эмасман (кулади). Ярим финал йўлида кимнинг рақиблик қилиши унчалик муҳим эмас. Мақсадимиз олийми, демак, рақиб танлаш ярашмайди.

— Сервер, сўнгги 2 ҳафтада Корея матбуоти сиз ҳақингизда жуда кўп ёзди. Асосан жамоангиз бош мураббийининг фикрлари келтирилди. Аввалига сизни «Футболчи эмас», деди. Кейин журналистлар фикрини нотўғри талқин қилишганини айтди...
— Менимча, кейинги интервьюларида мени жамоанинг энг яхши футболчиси сифатида айтса керак (кулади). Келинг, бу мавзуда гаплашмай қўя қолайлик. Бош мураббийни муҳокама қилишни истамайман. Ҳамманинг ўзига инсоф берсин.

— Лекин Ўзбекистонда сиз ҳақингиздаги маълумотларни ўқиганлар нотўғри фикрга боришлари мумкин...
— Одамлар ҳар хил. Табиийки, улар турлича фикрлайдилар. Клубнинг ичида нима бўлаётгани, мураббийнинг қандай фикрда эканлигини ўзим биламан. Билганларимни достон қилишим шарт эмас. Бундан фақат ўзимга зиён етиши мумкин.

— Сиз терма жамоа сардорисиз. Юзага келган ҳолат фаолиятингизга салбий таъсир ўтказиши ҳеч гап эмас. Шу ҳақда ҳам ўйлаб кўрдингизми?
— Ўйлаяпман. Лекин ҳозирги шароитда ҳеч нарса қилолмайман. Бош мураббийнинг айтгани бўлади.

— Ўйинингизда пасайиш кузатилгани ўзингизга сезилмаяптими?
— Ўз ўйинимга баҳо беришим тўғри эмас. Четдан ўйинимни кузатаётган мутахассислар фикрларига қулоқ солиш лозим.

— Стандарт вазиятлардан тўп узатишларингиз аввалгидек чиқмаяпти...
— Баҳона қилмоқчи эмасман ва бунинг сабабларини ҳам нимадандир изламайман. Балки пасайиш бўлаётгандир ҳам. Бу ҳолат четдан яхшироқ кўринади.

— Тошкентда БААга қарши кечган учрашувда миллий жамоа таркибида 100-юбилей ўйинингизни ўтказдингиз. Сизни ўзгача ҳис-ҳаяжон чулғаб олган бўлса керак?
— Бу ўзига хос байрам ғалабасиз  татирмиди?! Агар БААни мағлуб этганимизда, 5 март санасини алоҳида эслаб қолардим.

Камолиддин АЛИМОВ

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:39, 06.04.2014. Ўқилди: 4363 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик