Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Эквадор 0 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Қалдирғочлар» қайтишмоқда!

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Жуда мураккаб кечган ўйинда "Бунёдкор" ОЧЛ доирасида ўз уйидаги сўнгги учрашувда ғалаба қозонди ва мухлисларимизга қувонч баҳшида этишди. Бахтимизга, Эроннинг "Фулад" ҳам ўз майдонида "Ал-Жаиш"ни мағлуб этди ва энди вакилимизда плей-оффга чиқиш учун имконият ҳосил бўлди.

Ушбу мавсумда ўтган йилги Александр Пишурнинг соясини ҳам кўраётганимиз, очиғи. Дастлабки 10 дақиқа ичида украиналик ҳужумчи нақ 3та голли вазиятдан фойдалана олмади. Унинг дастлабки зарбаси кучсиз чиқди, иккинчисида оёғига тегмади, учинчисида эса дарвозабон эгаллаб олди. Жавлон Иброҳимов 12 метрлардан зарба йўллаган ва дарвозабон ал-Мазядий тўпни эгаллаб олган вазият ҳам дастлаб 10 дақиқа ичида содир бўлди.

Шу пайтгача ҳали бирорта ҳам гол ура олмаган "Ал-Фатҳ" тўлиқ ҳимоявий ўйин намойиш қила олмасди. Улар ҳам тўпни эгаллаган заҳоти олдинга интилишди. Айниқса, қарши ҳужумларда улар бўш зоналарга эга бўлишди. Фақатгина саудиялик футболчилар индивидуал жиҳатдан у қадар етук эмасликлари боис, имкониятлардан фойдалана олишмади.

Ўйиннинг 33-дақиқасида Пишур яна бир вазиятда тўпга яхши зарба беришнинг уддасидан чиқа олмади. Ўнг қанотда Пардаевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима зарбасини Саҳоб ерлатиб 11 метрли нуқта атрофига узатди. Украиналик ҳужумчи ҳимоячилар орасидан ажралиб чиқди ва тўпни дарвоза томон бурмоқчи бўлганида, тўп унинг оёғига яхши тегмай қолди. Тўп эса дарвозага янада яқинроқ турган Симоненконинг ёнида ўтиб кетаётганида иккинчи украиналик футболчининг оёғига тўп умуман тегмай қолди. Орадан 2 дақиқа ўтиб яна ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумдан кейин Воҳид Шодиевнинг бош билан йўллаган зарбаси шундоққина дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

Биринчи бўлим тугашига 3 дақиқа қолганида ниҳоят ҳисоб очилди. Ҳужум йўналиши дарвозадан - дарвозагача бўлган ўқ йўналишида ташкил этилди. Акбар Тўраев эркин зарбани ўйинга киритди - Пишур бош билан тўпни жарима майдончаси атрофига ўтказди - Шодиев тўпни ерга туширмасдан жарима майдончаси ичига узатди - Зотеев дарвозабон билан бирга-бир ҳолатди тўпни унинг устидан ошириб ўтди ва шундан сўнг бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки 5 дақиқаси ичида томонлар бир мартадан хавфли вазият яратишди. Меҳмонлар футболчисининг жарима майдончаси ичида чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатган тўпини Хайрулла Каримов қайтариб юборган бўлса, шунга ўхшаш вазиятда Пардаев йўллаган зарбани дарвозабон эгаллаб олди. Орадан бир дақиқа ўтиб эса Зотеев ўнг қанотдан етказган тўпни Шодиев 6-7 метр масофадан дарвозага аниқ йўллай олмади. Яна орадан 3 дақиқа ўтиб Воҳиднинг бош билан берган зарбасини Али ал-Мазядий бир амаллаб майдон ташқарисига уриб юборди.

Ўйин назорати майдон эгаларининг назорати остида кечаётгандек кўринган бир вазиятда вакилларимиз (Собирхўжаев) майдоннинг ўзлари томонида тўпни йўқотишди ва йўқ жойдан ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди. Дорис томонидан ўткир бурчак остида тепилгантўп дарвоза устига тегиб, тўрга бориб тушди.

Орадан бир дақиқа ўтиб, кейинги дақиқаёқ "қалдирғочлар" яна ҳисобда олдинга ўтиб олишлари мумкин эди. Бурчакдаги байроқча ёнидан белгиланган жарима тўпини Жўраев етказиб берди ва Шодиев ҳаммадан баланд сакраб, бош билан зарба берди. Аммо зарба бироз ноаниқ бўлди. Воҳидда энг қулай вазият 73-дақиқада юзага келди. Пардаев уни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Аммо дарвозабон унинг тўпни парашют услубида йўлламоқчи бўлганини сезди ва тўпни эгаллаб олди.

"Ал-Фатҳ" эса ўйин тугашига 12 дақиқа қолганида яна бир марта йўқ жойдан гол уриб кетди. Майдон марказидан узатилган тўпга Хайрулла Каримов бош билан сакраб ета олмади. Ҳамдан ал-Ҳамдан жарима майдончаси ташқарисидан дарҳол зарба берди ва олдинга чиқиб кетган Акбар Тўраевнинг устидан ошириб, тўпни дарвозага жойлади. Бу зарбани дарвозабонимиз ҳам кутмаганди.

Шундан кейин саудияликлар очиқчасига вақтни чўзишга ўтиб кетишди... ва жазоланишди! 83-дақиқада юқорилатиб етказиб берилган тўпни Пишур бош билан жарима майдончасига узатди ва Шодиев, ниҳоят, ҳимоячи таъқибидан қочиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятда тўпни дарвозага йўллади. Орадан 2 дақиқа ўтиб эса "Бунёдкор" учинчи голни уришга муваффақ бўлди. Жавлон Иброҳимов чап қанотдан ўзи томон келган тўпни жарима майдончаси ташқарисида қабул қилди ва ўнг қанотда очилган Раҳматуллаевга узатди. Алибобо аниқ ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! Волков шогирдлари ижросида иродали ўйин! 3:2.

Шу тариқа, "Бунёдкор" ОЧЛнинг ушбу мавсумидаги илк ғалабасини қўлга киритди, ОФК коэффициентлар жадвалида Ўзбекистон ҳисобига 3 очко қўшди ва плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолди. Боиси, Қатарнинг "Ал-Жаиш" клуби сафарда "Фулад"га ютқазди (1:3). Сўнгги турда барчаси "Бунёдкор"нинг ўзига боғлиқ. Марҳамат қилиб, "Ал-Жаиш"ни мағлуб этинг (ҳар қандай ҳисобда!) ва плей-оффга чиқинг!

ОЧЛ. "В" гуруҳи, 5-тур
"БУНЁДКОР" - "АЛ-ФАТҲ" - 3:2 (1:0)
Голллар: Олег Зотеев (42), Воҳид Шодиев (83), Алибобо Раҳматуллаев (85) — Дорис (68), Ҳамдан (77)
Огоҳлантиришлар: Сардор Собирхўжаев (14), Воҳид Шодиев (60), Жавлон Иброҳимов (90) — Муборак ал-Асмарий (49)
"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов, 8. Жавлон Иброҳимов, 11. Александр Пишур, 14. Воҳид Шодиев (Миржамол Қосимов 90+4), 23. Саҳоб Жўраев, 24.Баҳодир Пардаев, 27. Сардор Собирхўжаев (Дилшод Жўраев 77), 33. Олег Зотеев, 40. Сергей Симоненко
Захира: 1.Павел Бугало, 5. Дилшод Жўраев, 6. Анвар Ғофуров, 7. Алибобо Раҳматуллаев, 10.Анвар Бердиев, 30.Ҳасан Асқаров, 44.Миржамол Қосимов
"Ал-Фатҳ": 12.Али ал-Мазядий, 5.Жемал Аммар (Бошагра Абдулазиз 15), 7. Ҳамдан ал-Ҳамдан, 9.Фуакупути Дорис, 14.Муҳаммад ал-Феҳайд, 15.Бадир ал-Хамийс (Элтон Хосе 46), 16.Мишал ас-Сайид, 17.Ал-Абдуллоҳ Абдуллоҳ, 21.Муҳаммад Ҳайдар, 25.Абдуллоҳ ад-Досарий, 88.Муборак ал-Асмарий
Захира: 1.Ал-Жамайш, 6.Аҳмад Али, 18.Ал-Муса Нуҳ, 20.Аш-Шаммарий Султон, 32.Бошагра Абдулазиз, 77.Элтон Хосе, 80.Муборак ас-Султон
Ҳакамлар: Ко Хюнг Чжин, Чженг Хэ Санг, Чой Мин Бюнг, Ким Хи Гон (барчаси — Жанубий Корея)

"ФУЛАД" - "АЛ-ЖАИШ" - 3:1
Голлар: Раҳмоний (21), Ризоий (45), (90+3) — Нилмар (9)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-тТ-НОчко
1 Фулад 5 3 2 0 6-2 11
2 Ал-Жаиш 5 2 2 1 5-4 8
3 Бунёдкор 5 1 2 2 5-6 5
4 Ал-Фатҳ 5 0 2 3 2-6 2
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:54, 16.04.2014. Ўқилди: 7504 марта. Фикрлар: 47 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик