Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида теннис бўйича BRD Nastase Tiriac Trophy турнири давом этмоқда. Хабар берганимиздек, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ҳам Бухарест турнирида иштирок этяпти. Ҳозиргина ҳамюртимиз чорак финал учрашувида кортга чиқди.
Дунё рейтингида ўзидан бирозгина юқорида турган Робин Хаасе билан хисоб-китоб қилган Денис уч сет натижасига кўра имкониятни бой бериб қўйди. Истомин дастлабки сетни 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Иккинчи сетда голландиялик теннисчи Денисга битта геймни берди холос – 1:6. Ҳал қилувчи учинчи сетда Робин ғолибона юришини давом эттирди - 6:3. Денис ва Робин ўртасидаги ўзаро учрашувлар хисоби энди 0:2 га етди.
Шу тариқа, Денис Истомин Бухарест турнирининг чорак финалда тўхтади. Таъкидлаш жоиз, ҳамюртимиз илк даврада бразилиялик Томас Белуччини 7:6, 7:6, иккинчи босқичда руминиялик Адриан Унгурни 4:6, 6:0, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Энди Истомин бор эътиборини жуфтликлар мусобақасига қаратади.
У бироздан сўнг чехиялик Лукаш Росол билан бирга ярим финал учрашувида АҚШ ва ЖАРлик теннисчилар – Бутерок ва Клаасенга қарши кортга чиқишади. Аслида бу учрашув кеча бошланган эди. Дастлабки сет Истомин ва унинг дўсти фойдасига ҳам ҳал бўлганди (6:3). Бироқ, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ярим финалнинг бу учрашуви бугун давом эттирилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).