Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўқ отиш. Халқаро семинар якунланди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бошқа
Рукн: Янгиликлар
A A A

2014 йилнинг 5-12 май кунлари Тошкент шаҳрида Халқаро Олимпия қўмитасининг “Олимпия бирдамли” дастури асосида ўқ отиш спорт тури бўйича халқаро ўқув-амалий семинар ўтказилди. 

Халқаро Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Халқаро ҳамда Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда мамлакатимизнинг 15 нафар ўқ отиш спорт тури бўйича мураббийлари назарий ҳамда амалий билимларини янада бойитдилар. 

Мазкур халқаро семинарни ўтказиш учун Халқаро ўқ отиш федерациясининг етакчи мутахассисларидан бири, британиялик Аллен Варрен Винсент таклиф этилди. 

Халқаро семинар уч босқичда ташкил этилиб, унинг якунида иштирокчиларнинг олган билим ва кўникмалари имтиҳондан ўтказилди. 

“Ўзбекистонда ўтказган бир ҳафталик давр хаётимда энг ёрқин дамлардан бири бўлиб қолди – дейди Халқаро ўқ отиш федерациясининг етакчи мутахассиси Аллен Варрен Винсент. Халқаро семинар жуда ҳам юқори савияда ташкил этилган. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ўқ отиш спорт турини ривожлантириш борасида катта хажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. Бу ўз навбатида юртингиз спортчилари томонидан халқаро майдонларда эришилаётган муваффақиятларда ҳам яққол намоён бўлмоқда. Умид қиламанки, халқаро семинарда тажриба ва маҳоратини янада оширган мутахассислар ўз билимларини амалиётда қўллашади ва бу ўз навбатида ўқ отиш спорт турини янада тараққий этишига хизмат қилади”. 

“Аввало мана шундай семинарларни ташкил этилгани учун Давлатимизга, шу жумладан, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Халқаро семинарда янги технологиялар бўйича, шунингдек, қоидаларга киритилган энг сўнгги ўзгаришлар билан яқиндан танишдик. Шахсан мен учун мазкур семинар катта маҳорат мактаби вазифасини ҳам ўтаб берди. Эндиликда бу ерда бойитган тажрибамизни амалиётда қўллаймиз ва Ўзбекистонда ўқ отиш спорт турини янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишни ўз олдимизга мақсад қилганмиз” – дейди халқаро семинар тингловчиларидан бири Шерзод Мамажонов. 

Бугун Халқаро семинарнинг якунига бағишлаб ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов барча мураббийларни Халқаро Олимпия қўмитасининг махсус сертификатларига эга бўлганликлари билан қутлаб, келгуси фаолиятларида омад ва зафарлар тилади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:46, 12.05.2014. Ўқилди: 3719 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик