Марказий Осиё футбол федерацияси тузилиши мумкин
Марказий Осиё минтақаси давлатлари футбол федерациялари вакиллари Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ОФК президенти шайх Салмон бир Иброҳим ал-Халифа билан учрашишди. Учрашув чоғида Марказий Осиё футбол федерациясини (МОФФ) ташкил қилиш ҳақида музокаралар олиб борилди. Бу ҳақида Афғонистон футбол федерацияси расмий сайти хабар тарқатди.
Мазкур учрашувга Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Эрон футбол федерациялари раҳбарлари иштирок этишди. Ўзбекистон футбол федерацияси номида эса Сардор Раҳматуллаев ва Олим Арифов қатнашишди.
Томонлар Марказий Осиё футбол федерациясини ташкил этиш ғоясини бир овоздан маъқуллашди.

Маълумотларга қараганда, мазкур ташкилот раҳбарлиги учун Ўзбекистон ва Эрон давлатлари даъвогарлик қилишмоқда. ОФК МОФФ раҳбарлигини Ўзбекистонга топширса, ташкилот биноси Тошкентда жойлашади.
Киритилди: 11:19, 22.05.2014. Ўқилди: 14364 марта. Фикрлар: 58 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).