Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Пахтакор» илк марта «дерби»да икки тўп фарқи билан ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

“Пахтакор” ва “Бунёдкор” клублари ўртасидаги беллашув билан Ўзбекистон Олий лигасида биринчи давра ўз якунига етди. Мезбонларнинг бир қатор футболчилари терма жамоа сафида Хитойга йўл олишгани сабаб, ўйин ёзнинг чилласига, аниқроғи, 5 июль санасига қолдирилганди.

Дерби арафасида Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан ўзининг илк йиғини бошлади. Шу тариқа “Пахтакор” ҳамда “Бунёдкор”нинг ёшлар терма жамоасига аъзо футболчилари терма йиғинига йўл олишди. Натижада сўнгги уч ўйиндан бери “Бунёдкор”нинг асосий таркибида ишончли футбол намойиш қилиб келаётган Акром Комилов ўрнини Саҳоб Жўраев эгаллади.

Учрашув кульминацияси 11-дақиқага келиб юз берди. Тўп учун курашда Олександр Пишур ҳамда Егорь Кримец тўқнашиб кетишди. Бу холат украиналик легионерга кўпроқ таъсир қилгани учун Пишур Кримецнинг норозилигини зарба билан “сийлашга” қарор қилди. Олим Толибжонов эса ҳеч иккиланиб ўтирмай Пишурни майдондан четлатди.

Бир киши кам қолган “қалдирғочлар” иккинчи 45 дақиқаликка қадар ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилишди. Шу ўринда айтиш керакки, бир киши кўп ҳаракат қилаётган “Пахтакор” ҳам бўлим сўнггига қадар бирорта кескин хавфли ҳужум ташкил қила олмади.

Аммо минимум вазифани бажариш меҳмонларга насиб қилгани йўқ. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада “пахтакорчилар” бурчак зарбаси бериш ҳуқуқига эга бўлишди. Ҳимоячиларнинг пала-партиш ҳаракатлари натижасида тўп Игорь Сергеевга келиб тушди ва ҳужумчи бўш қолган дарвозани қийинчиликсиз ишғол қилди.

Иккинчи бўлимни томонлар ўзгаришсиз бошлашди. Майдонда бир киши кам қолган “Бунёдкор” сафида ҳам ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ.

Таймнинг илк дақиқасидаёқ ҳужум ташкил қилган “Пахтакор” 46-дақиқага келиб ҳисобни яна 1тага оширди. Даврон Ҳошимов ўнг қанотда фаол ҳаракат қилиб, Сергеев манзили томон чиройли пас узатди. Игорь эса имкониятни йўққа чиқармади – 2:0.

Голдан кейин ҳам Лушан ўзгариш қилишга шошилмади. 53-дақиқага келиб ҳисоб йирик кўриниш олди. Ўнг қанотдан белгиланган жарима зарбасидан кейин Искандаров тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Ҳимоячилардан фаолроқ ҳаракат қилган Кахи Махарадзе эса жамоасининг учинчи голини киритди.

Ўйинни қутқариб қолиш ҳаддан ташқари қийинлашиб кетганди. “Қалдирғочлар” устози бунинг учун Воҳид Шодиев, Карлес Кото, Дилшод Жўраев каби футболчиларни майдонга туширди. Бу ўзгаришлар ўйин асосий вақти якунига 5 дақиқа қолгандагина самара бериб, Воҳид Шодиев ҳисобни 1тага қисқартиришга муваффақ бўлди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клублари ўртасидаги Тошкент дербиларида “пахтакорчилар” 2та гол фарқи билан зафар қучишмаганди. Шунингдек Самвель Бабаян шогирдлари биринчи давра доирасида “Бунёдкор”га қадар 9та ғалаба эришиб, бирор марта 2та гол фарқи билан ютишмаганди. Бу холат Тошкент дербисида рўй беришини кўпчилик кутмаганди. “Қалдирғочлар” эса асосий рақиблари бўлмиш “Насаф” ва “Пахтакор”дан биринчи даврада 2та гол фарқи билан мағлуб бўлишди.

Шу тариқа “Бунёдкор” биринчи даврани 4-ўринда якунлади. Энди пешқадамлар билан орадаги фарқ 8тани ташкил қилмоқда. Мавсум бошида Миржалол Қосимовнинг клуб билан хайрлашишидан кейин “қалдирғочлар” Олий лига тарихидаги энг паст кўрсаткични қайд этиб туришибди.

“ПАХТАКОР” – “БУНЁДКОР” 3:1
Голлар: Игорь Сергеев (45+1), Игорь Сергеев (46), Кахи Махарадзе (53) — Воҳид Шодиев (85)
“ПАХТАКОР”: 12.Александр Лобанов 2.Егорь Кримец, 4.Боян Миладинович, 5.Акбаржон Исматуллаев (20.Анваржон Солиев, 72), 7.Кахи Махарадзе (С), 10.Жамшид Искандеров, 11.Игорь Сергеев, 23.Александр Мерзляков, 24.Давронбек Ҳошимов, 29.Владимир Козак, 36.Жалолиддин Машарипов (8.Шерзодбек Каримов, 63).
ЗАХИРАДАГИЛАР: 1.Никита Рибкин, 9.Тимур Ҳакимов, 21.Камолиддин Тожиев, 22.Абдулазиз Юсупов, 38.Аббосбек Махсталиев.
“БУНЁДКОР”: 5.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (С), 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов (5.Дилшод Жўраев, 75), 11.Олександр Пишур, 21.Сардор Рашидов, 23.Саҳоб Жўраев (16.Карлес Кото, 54), 27.Сардор Собирхўжаев (14.Воҳид Шодиев, 58), 33.Олег Зотеев.
ЗАХИРАДАГИЛАР: 1.Павел Бугало, 15.Ислом Иномов, 18.Бобиржон Акбаров, 54.Тимур Аюпов.
ОГОҲЛАНТИРИШЛАР: Акбар Исматуллаев (51), Жамшид Искандеров (89)
ЧЕТЛАТИШ: Олександр Пишур (11)
ҲАКАМЛАР: Олим Толибжонов (Тошкент), Хусниддин Шодмонов (Бухоро), Андрей Цапенко (Янгийўл), Виктор Серазетдинов (Тошкент).
НАЗОРАТЧИ: Алишер Абдуллаев (Тошкент).
5 июль. “Пахтакор” марказий стадиони. 2412 томошабин

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 23:40, 05.07.2014. Ўқилди: 5535 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.