Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рақиб танлаймизми ёки танлашадими?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футболда кўп нарса рақибларга ҳам боғлиқ. Мисол учун, терма жамоамизнинг янги асрдаги фаолиятига назар ташласак, Баҳрайн ва Иордания каби рақиблар билан боғлиқ айрим муҳим жиҳатлар кўзга ташланади. Жаҳон миқёсида эса Англия - Аргентина ва Испания - Голландия каби қарама-қаршиликлар кўпчиликнинг диққат-эътиборини тортган. Қу­йида миллий жамоамизнинг Осиёдан ташқаридаги термаларга қарши ўтказган ўртоқлик ўйинлари статистикаси билан таништириш баробарида бу географияни кенгайтиришга оид мулоҳазаларимизни баён этмоқдамиз. Аввало, бизга дуч келган, аммо ҳали очко ололмаган рақиблар рўйхатига назар соламиз.

Мутлақ устунлик

Сентябрь ойи бошида учрашганимиз - Янги Зеландия термаси (ФИФАнинг жорий рейтингида 118-ўринда турган жамоа) 1992 йилдан буён фао­лият олиб бораётган миллий жамоамиз тарихидаги 49-рақиб ҳисобланади. Шу пайтгача Океания минтақасидаги бирор жамоага қарши тўп сурган эмасдик. Таъкидлаш керакки, Австралия термаси билан ҳам у ОФКга қабул қилинганидан сўнг тўқнаш кела бошлаганмиз. Умуман олганда, айни пайт­гача КОНКАКАФ ва КОНМЕБОЛ, яъни Шимолий ва Жанубий Америка қит­ъаси вакиллари билан рўбарў келмаганмиз. 49та рақибнинг 13таси билан ўйинларда 100 фоизли натижага эришганмиз. Эътиборлиси, улар орасида УЕФА аъзоси ҳам бор - Латвия. Энг қулай рақиб сифатида эса Хитой Тайпейи термасини кўрсатиш мумкин. Бу жамоага қарши 7 марта ўйнаб, ҳар сафар ғалаба қозонганмиз, умумий тўплар нисбати - 30:1. Қирғизистонликларни эса 6 марта мағлубиятга учратганмиз.

Қитъадан ташқарида

Терма жамоамизнинг 49та рақибидан 34таси Осиё, аниқроғи, ОФК вакилларидир. Қолган 15та рақиб Океания, Африка ва Европа қитъа­сидан. Жами ўйинларимизга нисбатан олсак, атиги 15 фоизи ўзга конфедерациялар аъзоларига қарши ўтган. Хусусан, терма жамоамизнинг Жанубий Америка вакиллари билан учрашишини ҳали анча орзу қиламиз, шекилли. Айтганча, ўтган йили бу орзумиз рўёбга чиқиши мумкин эди. Лекин Иордания терма жамоаси мундиал саралаши «плей-офф» босқичида улоқни илиб кетгач, Луис Суарес ва унинг жамоадошларига қарши ўйинлар реал мақсаддан оддий хаёлга айланди-қўйди.

Шу ерда дўппини бир четга қўйиб, обдон ўйлаб кўрайлик. Айни пайт ФИФА рейтингида 58-ўринда турибмиз. КОНМЕБОЛ, яъни Жанубий Американинг 7та вакили биздан юқорида. Жамоамиздан пастда фақат Парагвай, Венесуэла ва Боливия термалари бор. УЕФА миқёсида олсак, 31та терма жамоа биздан олдинда. Айтайлик, Ирландия ва Польша сингари рақобатга анча чидамли жамоаларнинг биздан қуйида туришгани, шунчаки, алдамчи ҳолат. Евро-2016 саралаш босқичи октябрь ойидаёқ авж паллага киришини инобатга олсак, Ирландия ва Польша, борингки, Финляндия каби термаларнинг тез орада биздан ўзиб кетишлари эҳтимоли катта.

Энди ўзга конфедерациялар вакилларига қарши  ўйинлар статистикасига қисқача тўхталиб ўтсак. Юқорида айтилди, бундай рақиблар сони 15та ва улар билан жами 31та марта ўйнаганмиз. Озарбайжон термаси нафақат УЕФА, балки бутун жаҳондаги энг «қадрдон» рақибларимиздан бири ҳисобланади. Шу кунгача озарлар билан нақ 10 марта тўқнаш келганмиз. Беларусь термаси эса 3 марта ўртоқлик баҳси ўтказишга рози бўлган. Умумий статистикага қарасак, ҳисоб-китоб анча чатоқ. Зеро, 31та ўйиндан атиги 6тасида ғалаба қозонилган, холос.

 

Ўзга конфедерациялар вакиллари билан ўйинлар статистикаси
Рақиблар хилма-хиллиги учун...

Бунинг учун нима қилишимиз керак? Фақат араб жамоалари билан ўйнайвермасдан, Европа майдонларига ҳам сафар уюштиришни хоҳласак, зудлик билан натижа кўрсатишимиз талаб этилади. Хусусан, Австралияда, Осиё кубоги-2015да ўтган сафарги натижамизни яхшилашимиз ажойиб реклама сифатида хизмат қиларди. Ҳа, узоқ хориж терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш учун катта пул керак. Бу тушунарли ҳолат. Лекин Терма жамоалар маркази ҳам жиддий ҳаракат бошлаб, таниқли футбол агент­лари билан узвий алоқа ўрнатса мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳар­қалай, пул ёрдам бермаган жойда қандайдир фойдали ёки қизиқарли таклиф орқали қайсар рақибларни кўндириш ҳам мумкин. Асосийси эса, терма жамоа тақвимини алоҳида цикл юзасидан (бизнинг ҳолатда мундиалга мослаб, албатта) тузиб чиқиш керак.

Гондурас ёки Коста-Рика каби терма жамоалар билан ўйнаш учун нима қилиш керак? Шимолий Америка терма жамоалари билан ўзаро ўртоқлик баҳсларида куч синашиш учун ёшлар ёки ўсмирларимизнинг кичик мундиалларда мунтазам иштирок этишлари камлик қилади. Бунинг учун яхшигина молиявий таклиф бўлиши, истеъдодли футболчиларимизнинг Европадаги кучли чемпионатларда ўйнашлари ва энг муҳими, терма жамоамизнинг мундиалда иштирок этиши талаб қилинади.

 

2018 йилгача УЕФА билан гаплашиш керак...

2018 йилга бориб, УЕФА аъзолари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш янада мушкул бўлиб қолса керак. Чунки айнан шу йилдан Европада ўртоқлик ўйинлари ўрнига Миллатлар лигаси деган янги мусобақанинг стартга чиқиши белгиланган. Режага кўра, 2018 йилнинг сентябридан бошланадиган бу турнирда УЕФАнинг 54та терма жамоаси «A» (12та терма жамоа), «B» (12та), «C» (14та) ва «D» (16та) дивизионларига бўлиниб, мусобақалашади. Ғояга кўра, янги мусобақа ҳар 2 йилда ўтказилишини инобатга олсак, «кўҳна қитъа» вакилларида бошқа конфедерациялар аъзолари билан ўртоқлик ўйини учун вақт қолмайди, ҳисоб.

 

ТЕРМА ЖАМОАМИЗДАН ОЧКО ОЛОЛМАГАН РАҚИБЛАР

1.         ХИТОЙ ТАЙПЕЙИ        7          7          0          0          30-1

2.         ҚИРҒИЗИСТОН            6          6          0          0          25-2

3.         МАЛАЙЗИЯ                 5          5          0          0          19-2

4.         БАНГЛАДЕШ               3          3          0          0          15-0

5.         МЎҒУЛИСТОН              2          2          0          0          23-1

6.         КАМБОДЖА                2          2          0          0          10-1

7.         ФАЛАСТИН                 2          2          0          0          6-0

8.         ЯМАН                          2          2          0          0          6-1

9.         СИНГАПУР                  2          2          0          0          8-3

10.       ВЬЕТНАМ                    2          2          0          0          6-1

11.       ШРИ-ЛАНКА                1          1          0          0          6-0

12.       ЛАТВИЯ                      1          1          0          0          3-0

13.       ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ        1          1          0          0          3-1

 

 ЖАМИ:                                   36        36       0          0          160-13

Айтганча...

*** УЕФА аъзоси ҳисобланмиш Эстония термаси мазкур ассоциациянинг барча 53та аъзоси билан ўзаро ўйин ўтказишга улгурган Европадаги биринчи жамоа ҳисобланади. 2012 йил 5 июнда Франция, жорий йил 5 мартда Гибралтар (бу терма жамоа УЕФАга 2013 йили аъзо сифатида қабул қилинди) термасига қарши ўртоқлик ўйин­лари уни Европада бу борада 1-ўринга олиб чиқди.

*** Осиё футбол конфедерация­сига аъзо 46та жамоадан атиги 12таси ФИФА рейтингида дастлабки 100таликдан жой олган.

 

ТЕРМА ЖАМОАМИЗДАН ОЧКО ОЛОЛГАН РАҚИБЛАР

 

1.         ОЗАРБАЙЖОН            10        2          4          4          10-11

2.         БЕЛАРУСЬ                  3          1          1          1          5-4

3.         БОСНИЯ ВА ГЕР.        2          1          1          0          2-1

4.         ЭСТОНИЯ                    2          0          2          0          3-3

5.         НИГЕРИЯ                    2          0          0          2          2-4

6.         УКРАИНА                    2          0          0          2          1-4

7.         АРМАНИСТОН 2          0          0          2          1-5

8.         ЛАТВИЯ                      1          1          0          0          3-0

9.         ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ        1          1          0          0          3-1

10.       БОЛГАРИЯ                  1          0          1          0          0-0

11.       АЛБАНИЯ                    1          0          0          1          0-1

12.       ЧЕРНОГОРИЯ             1          0          0          1          0-1

13.       ВЕНГРИЯ                    1          0          0          1          2-3

14.       ИСРОИЛ                      1          0          0          1          0-2

15.       СЛОВАКИЯ                  1          0          0          1          1-4

 

Фаррух Файзиев, Абдураҳмонхўжа Аҳмедов

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 15:04, 05.10.2014. Ўқилди: 6163 марта. Фикрлар: 18 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик