Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба.

  • «A» Серия
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • 2:2
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • 3:0
      • Кальяри
      • 13.01.2026 00:45
      • Ювентус
      • 5:0
      • Кремонезе
      • 14.01.2026 22:30
      • Наполи
      • -:-
      • Парма
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • 0:1
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • 1:0
      • Қирғизистон
      • 13.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • 2:0
      • Жанубий Корея
      • 13.01.2026 16:30
      • Эрон
      • 0:1
      • Ливан
      • 13.01.2026 21:30
      • Япония
      • -:-
      • Қатар
      • 13.01.2026 21:30
      • БАА
      • -:-
      • Сурия
      • 14.01.2026 16:30
      • Ироқ
      • -:-
      • Австралия
      • 14.01.2026 16:30
      • Таиланд
      • -:-
      • Хитой
      • 13.01.2026 01:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Сельта

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 3 9
2 Иордания 3 6
3 Саудия Арабистони 3 3
4 Қирғизистон 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 2 6
2 БАА 2 3
3 Сурия 2 3
4 Қатар 2 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Жанубий Корея 3 4
3 Ливан 3 3
4 Эрон 3 2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хитой 2 4
2 Австралия 2 3
3 Ироқ 2 2
4 Таиланд 2 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
3-тур Иордания 1-0 Қирғизистон
3-тур Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
3-тур Эрон 0-1 Ливан

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди ёхуд футболимизда ўзгаришларни кутманг!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Халқимизнинг ушбу мақоли бугунги ўзбек футболига жуда мос тушади. Нега? Бугун сизлар билан шу ҳақида гаплашмоқчимиз. Ўйлаганларимни тушунтириб беришга ҳаракат қиламиз. Хато ва камчиликлар учун олдиндан узр сўрайман. Биз футболимизда жиддий ислоҳатлар олиб бориш шартлиги ҳақида тинмай гапиряпмиз, гапиряпмиз, лекин ўзгаришлар йўқ. Сабаби, биз гапираверганимиз билан масъул шахслар қимирламаса бундан ҳеч қандай наф йўқ. Ўйлаб қарасак бунинг жиддий сабаблари бор экан.

Келишилган ўйинлар доим бўлган, бўлаверади ҳам, фақат...

Фахрий футболчиларимиз билан гаплашиб қолсак, келишилган ўйинлар Собиқ Иттифоқ даврида ҳам бўлганлигини, аммо ҳозиргидан фарқли равишда ўша кезларда одатда юқоридан буйруқ бўлсагина жамоа мажбурий равишда мағлубиятга учраган ёки ҳакамлар томонидан “ўлдирилган” экан. Мустақиллик йилларининг дастлабки мавсумлари билан ҳозиргисини ҳам солиштириб бўлмайди. Чунки айтишларича, охирги беш-олти йилда бундай ўйинлар сони жуда кўпайиб кетган. Ҳатто биринчи лигада ҳам. Ваҳоланки, ҳатто ўн йиллар муқаддам ҳам қуйи лигамизда ҳақиқий жанг кетарди. Олий лигамизда ўша пайтлардаёқ келишувларнинг кўпайиш жараёни бошланганди. Ҳозир шунчаки саҳналаштирилган жангларни кўряпмиз. Шундан кўриниб турибдики, келишилган ўйинлар барча даврларда бўлган, керак бўлса, барча давлатларда ҳам бор, фақат бундай учрашувлар сонини камайтириш шарт, чунки бу каби иллатларни илдизи билан қўпориб ташлаш жуда мушкул. Бунинг учун йиллар керак бўлади, агар шунда ҳам уддалашнинг имкони бўлса?!

Терма жамоамиз Осиё ўйинларида муваффақиятсизликка учрагач, келишилган ўйинлар ҳақидаги гап-сўзлар урчиб кетди. Олий лиганинг деярли ҳар бир учрашувидан кейин мураббийларга шу каби маънодаги саволлар берилмоқда. Кимдир умуман йўқ деса, бошқаси билмайман деб қутилмоқда. Ваҳоланки, касбдошларим ҳам мураббийлардан бундан ортиғини кутаётгани ҳам йўқ. Мақола ёзишимга туртки бўлган асосий масала шуки, бир ҳафта муқаддам Спорт телеканалининг “Футбол шарҳи” кўрсатувида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашган Ўзбекистон Футбол Федерациясининг футболдаги ҳалолликка жавобгар масъул котиби Аҳрол Иноятов қуйидагиларни гапирди: - Интернетларда ҳам кўрдик, ўқидик, эшитдик. Келишилган ўйинлар ҳақида айтганлар исботлаб берсин. Исботлаб беришга келганда исботлаб бера олмайди.

Шу ерда бир савол туғилади. Хўп, журналистлар келишилган ўйинларни исботлаб берадиган бўлса, ЎФФ қошидаги бу қўмитанинг нима кераги бор? Агар Ўзбекистонда келишилган ўйинлар йўқ дейдиган бўлсак, қўмитани ташкил этишдан нима мақсад? Қани бу ердан мантиқ? Қайси мамлакатда журналист бундай ишларни очиб берганини кўргансиз? Журналист муаммони кўрсатиб беради, уни ечиш билан тегишли идоралар ва масъул шахслар шуғулланади. Нега юртимизда ҳали ҳам ОАВга ҳурмат кўзи билан қарашмайди? Бунинг сабаби битта? Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди. Агар журналистнинг гапини олиб, келишилган ўйинлар ҳақида текширувларни бошлашса, ўзларини курсиси қимирлаб қолиши мумкин. Нимани назарда тутаётганлигимизни тушунган бўлсангиз керак.

ОАВ бир неча йиллардан буён ўзбек футболи муаммоларини кўрсатиб келмоқда. Қани ўзгариш? Олий лиганинг савиясини кўриб турибмиз, биринчи лига умуман эсдан чиқиб кетди. Пойдеворимиз бўлган болалар футболи расмиятчилик учун ўтказилмоқда. Мактаб раҳбарлари мамлакатда ўзи бошқараётган даргоҳнинг номи чиқиши учун мураббийлардан натижа талаб қилмоқда. Улар натижага эришиб, раҳбарининг олқишини олиш учун қўлидан келган барча ишларни амалга оширяпти. Хуллас, ҳаммаси инсонларнинг ривожи учун, футболнинг эмас! Яъни, ҳамма иссиқ жойини совутишдан қўрқади!

ЎФФда иш бошлаган бу қўмитадан тез орада жиддий ўзгаришларни кутманг. Биз, яъни ОАВ ходимлари олдин ҳам айтганмиз, яна қайтарамиз, келишилган ўйинларни очиб, устида турганларни жазолаш бўйича ҳукуматимиз даражасида иш олиб борилмаса биз гапирганимизнинг ҳам, ЎФФда қўмита иш бошлаганинг ҳам фойдаси йўқ. Ҳаммаси қоғозда қолиб кетаверади. Ойнаи жаҳонга чиқиб олиб бонг урадиганлар эса, бемалол биз футболни ривожлантиряпмиз деб мақтаниб юраверишади.

Юқорида таъкидлаганимиздек, Аҳрол ака бошчилик қилаётган қўмитадан жиддий бир ўзгаришни кутманг. Шахсан мен бунга ишонмайман. Ҳақиқат шуки, агар улар расман Ўзбекистонда ҳеч бўлмаса биттагина келишилган ўйинни очиб беришса, қолгани занжир каби бир-бирини қувиб очаверади. Табиийки, бундан кўпчилик азият чекади. Аниқроғи, ҳозирда бизнинг қаҳрамонларга айланиб қолган шахслар жабрдийдага айланиб қолиши мумкин. Керак бўлса, ЎФФ ёки ПФЛнинг ўзида кўплаб шахслар бу занжирдан жой олиш эҳтимоли бор. Шундай экан, футболимизда катта ўзгаришлар бўлишига ишониш қийин. Айтингчи, ким ўз ўрнини совутишни истайди? Ҳеч ким! Ҳукуматимиз томонидан футболимизга катта сармоя ажратилаётган бир вақтда тайёр пулни чўнтагига солиб, ишлатишдан осони борми?

Фурқатбек НИШОНОВ

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 00:35, 08.10.2014. Ўқилди: 11384 марта. Фикрлар: 51 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливан Леонардо Шаҳин 4
2 Иордания Али Азайзеҳ 3
3 Япония Озеки 2
4 Япония Рюносике Сато 2
5 Саудия Арабистони Ракан ал-Ғамдий 2
6 Вьетнам Нгуен Дин Бак 2
7 Ўзбекистон Сардорбек Баҳромов 1
8 Ўзбекистон Равшан Хайруллаев 1
9 Ўзбекистон Амирбек Саидов 1
10 Ўзбекистон Беҳрузжон Каримов 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.