Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Терма жамоалар бош мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Тадбирлар / Учрашувлар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

ЎФФ Терма жамоалар марказида терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мураббийлар ўтказилган йиғинлар ва навбатдаги режалар борасида ўз ҳисоботларини топширишди.

Дастлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов 4-15 октябрь кунлари БААда ташкил этилган йиғин ва ўртоқлик учрашувлари борасида, шунингдек, терма жамоанинг навбатдаги режалари ҳақида ўз ҳисоботини топширди. Миллий терма жамоа бош мураббийи ўтказилган ўртоқлик учрашувларидан сўнг терма жамоа асосини ташкил этадиган футболчиларни танланганини айтиб ўтди. Миржалол Қосимов шунингдек, навбатдаги йиғинлар тўғридан-тўғри Осиё Кубогига тайёргарлик асосида олиб борилишини таъкидлади.

Миржалол Қосимов фақатгина икки футболчи - Одил Аҳмедов ҳамда Азиз Ҳайдаров терма жамоа йиғинига декабрь ойининг иккинчи ярмида келиб қўшилишини маълум қилди. Боиси, Одил Аҳмедов «Краснодар» сафида Премьер-Лига ва Европа Лигаси баҳсларида иштирок этса, Азиз Ҳайдаров («Аш Шабоб») БАА Про-Лигаси баҳсларида майдонга тушади.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 ноябрь куни ўзининг навбатдаги йиғинини бошлайди. Шу куни Тошкентда йиғиладиган миллий терма жамоа аъзолари 2 декабргача пойтахтда шуғулланади ва шундан сўнг навбатдаги йиғинини ўтказиш учун БААга учиб кетади. Аввалроқ хабар берилганидек Қосимов шогирдлари БААда 2-14 ва 16-28 декабрь кунлари иккита йиғин ўтказади. Мазкур йиғин давомида эса миллий терма жамоа 8та ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.

Миражол Қосимовдан сўнг Ўзбекистон U-22 терма жамоаси бош мураббийт Шуҳрат Мақсудов терма жамоа режалари ҳақида маълумот берди. Мақсудовга кўра, Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 10-19 ноябрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказади. Йиғин давомида эса Албания ва Словакия ёшлар терма жамоаларига қарши ўртоқлик-назорат учрашувлари ташкил этилади. Шуҳрат Мақсудов шогирдлари шу тариқа келаси йилнинг март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган U-22 ёшлар ўртасидаги ОЧ саралаш баҳсларига тайёргарлик кўради. Маълумот ўрнида, U-22 ёшлар ўртасидаги навбатдаги ОЧ саралаш баҳслари ўтказилиш жойи ва муддати ОФК томонидан йил охирида эълон қилинади.

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз шогирдларининг Мьянмада ўтказилган ёшлар ўртасидаги ОЧдаги иштироки ҳақида ҳисобот топширди. Ҳайдаровга кўра, терма жамоа асосий вазифа - 2015 йилги ЖЧга йўлланмаси қўлга киритилган бўлса ҳам, ҳали амалга оширилиши лозим бўлган масалалар борлигини ва камчиликлар устида ишлаш кераклигини айтиб ўтди. «Жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилгач, футболчиларда бироз эркинлик ва ҳотиржамлик ҳисси пайдо бўлди. Бунинг оқибатида ярим финалда имкониятни бой берилди. Бу каби камчиликлар инобатга олинади ва келажакда бу каби ҳотиржамликка берилмаслик учун ишлаймиз», - дейди Ҳайдаров.

ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов йиғилиш якунида бир қатор масалалар бўйича ҳали кўп ишлаш кераклигини айтиб ўтди. Толибжоновга кўра, айниқса, футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўйича муаммолар етарли ва улар устида жиддий ишлаш керак. «Футболчиларнинг жисмоний ҳолати маромида эмас. Бу масала устида ишлаш керак. Олий Лига ўйинлари тугаб бормоқда. Январь ва март ойларида бўлиб ўтадиган расмий мусобақалар олдидан футболчиларнинг ҳам жисмоний, ҳам функционал ҳолатини яхшилаш борасида мураббийлар жиддий режа асосида ишлаши керак», - дейди Толибжонов.

 

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 14:06, 28.10.2014. Ўқилди: 5438 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.