Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон МОҚ бош котиби Миллий олимпия қўмиталари ассоциациясининг Бош Ассамблеясида иштирок этади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бошқа
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасининг Бош котиби Ойбек Касимов 2014 йилнинг 7-8 ноябрь кунлари Бангкок шаҳрида ўтказиладиган Миллий олимпия қўмиталари ассоциациясининг (МОҚА) XIX Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун бугун Таиланд пойтахтига жўнаб кетди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси мустақил ташкилот бўлиб, 1969 йилда Халқаро олимпия қўмитаси томонидан тан олинган. Бугунги кунда Миллий олимпия қўмиталари ассоциациясига дунёнинг 205 давлати Миллий олимпия қўмиталари аъзо ҳисобланади.

Бу йилги ассамблея йиғилишида дунёнинг 200 дан зиёд давлатларнинг МОҚ раҳбарияти, шунингдек, Халқаро олимпия қўмитаси, Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси ҳамда халқаро спорт ташкилотларининг раҳбарлари иштирок этадилар.

“Ассамблея йиғилишида Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси президенти, Осиё олимпия кенгаши раҳбари Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ас-Сабоҳ, шунингдек МОҚА Бош котиби ҳамда қитъавий вице-президентлар, МОҚАнинг турли комиссия ва бўлимлари раҳбарларининг ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар юзасидан маърузалари тингланиб, МОҚАнинг 2014-2018 йиллардаги раҳбарияти сайланади. Бундан ташқари ассамблея йиғилишида 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ва 2020 йили Токио (Япония)да ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинлари, шунингдек, 2016 йили Норвегиянинг Лиллихаммер шаҳрида ҳамда 2018 йили Буэнос-Айрес (Аргентина)да ўтказиладиган қишки ва ёзги ўсмирлар олимпиада ўйинлари, 2018 йили Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ўтказиладиган қишки олимпиада ўйинлари ташкилий қўмиталари раҳбарларининг тайёргарлик ишлари бўйича ҳисоботлари тингланади. Ассамблея йиғилишида қитъавий мусобақаларнинг ташкилий қўмита раҳбарлари ҳамда Бутунжаҳон допингга қарши агентлиги раҳбари Крейг Риди ҳам ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан маъруза қилади. Сафар давомида Халқаро олимпия қўмитаси, Осиё олимпия кенгаши ва турли давлат МОҚлари раҳбарияти билан учрашувлар ҳам режалаштирилган, - дейди Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов.

Миллий олимпия қўмиталари ассоциациясининг Бош Ассамблеясида Олимпия бирдамлиги дастури бўйича амалга оширилган сайи-ҳаракатлар ҳамда 2022 йилги қишки Олимпиада ўйинларининг мезбонлигига даъвогар давлатлар вакилларининг тайёргарлик дастури билан боғлиқ масалалари юзасидан ҳам маърузалар тингланади.

Маълумот учун. Миллий олимпия қўмиталари ассоциациясининг Бош Ассамблеяси ҳар икки йилда ташкил этилади. Миллий олимпия қўмиталари ассоциациясининг XVIII Бош Ассамблеяси 2012 йили Москва шаҳри (Россия)да ўтказилган.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 19:10, 05.11.2014. Ўқилди: 3510 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик