Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон спортчилари 2014 йилнинг 9 ойи мобайнида халқаро майдонда 186та олтин медалга сазовор бўлди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бошқа
Рукн: Репортажлар
A A A

Тошкентдаги «Олимпия шон-шуҳрати» музейида Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан «Ёшлар камолотида жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни ва уни ривожлантириш истиқболлари» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари М.Алиев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор ёшларимизнинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол улғайиши, улар орасидан халқаро майдонларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир иқтидорли спортчилар кашф этилишига хизмат қилаётганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2002 йилда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилгани, ўтган йилларда юртимизнинг барча ҳудудида замонавий шароитларга эга юзлаб спорт мажмуалари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, сузиш ҳавзалари, стадионлар фойдаланишга топширилгани бу жараёнда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Ўғил-қизларни спортга кенг жалб этиш, профессионал спортчиларни тарбиялаш мақсадида уч босқичли “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада спорт мусобақалари жорий қилингани ёшларимизнинг соғлом бўлиб улғайиши баробарида уларнинг истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқаришда ҳам муҳим ўрин тутмоқда.

Анжуманда вазирлик томонидан «Соғлом бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг тўққиз ойи давомида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида 5300 га яқин оммавий спорт тадбири ўтказилиб, уларга 1,5 миллиондан зиёд иштирокчи жалб этилди. Вояга етмаганлар ўртасида ташкил этилган тўрт мингдан зиёд турли мусобақаларда 974 мингдан ортиқ ўғил-қиз қатнашди.

Юртимизда бадиий гимнастика, бокс, таэквондо, эркин ва юнон-рум кураши, оғир атлетика бўйича жаҳон ва қитъа чемпионатлари, жаҳон ва Осиё кубоги мусобақалари, нуфузли турнирлар юқори савияда ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарори халқаро майдонларда қўлга киритилаётган муваффақиятларимиз салмоғини янада юксалтириш ҳамда мамлакатимизда олимпия ҳаракатини ривожлантиришда янги босқични бошлаб берди.

Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида спортчиларимиз 177 халқаро мусобақада муносиб иштирок этиб, 186 олтин, 200 кумуш, 239 бронза медални қўлга киритгани бунинг яққол тасдиғидир.

Тадбирда ёшларни спортга кенг жалб этиш, спортчиларимизнинг 2016 йилги ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриши ва келгуси йили Олимпиадага йўлланма берувчи халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди, журналистларнинг саволларига жавоб берилди.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 01:02, 27.11.2014. Ўқилди: 4314 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик