Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 36 77
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 36 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фабио Капелло: "Мақсадим - Россия терма жамоаси билан ЖЧ-2018да муваффақиятга эришиш"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Репортажлар
A A A

Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло кўпни кўрган мутахассислардан ҳисобланади. Аммо у ҳам шу йил ёзда Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидаги тезликни кўриб ҳайрон қолди.

FIFA.com сайти мухбирлари италиялик тажрибали мутахассис билан Санкт-Петербургда бўлиб ўтган мураббийлар йиғилишида кўришиб, суҳбатлашишди.

- Россия термаси билан тузган шартномангиз 2018 йилда ниҳоясига етади. Жамоадаги мақсадларингиз қандай?

- Мақсадим, Россия терма жамоаси билан ўз майдонида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиш. Энг аввало, бунинг учун жамоани турнирга юқори савияда тайёрлашим лозим. Вазифамиз рақобатбардош жамоа тузишдан иборат. Шундай экан, катта ишларга қодир бўлган футболчиларни излаб топишимга тўғри келади.

- Яқинда Александр Кержаков Россия терма жамоаси сафида энг кўп гол урган ўйинчига айланди. Ундан қай тарзда фойдаланишни режалаштиргансиз?

- Шубҳасиз, Кержаков жамоанинг энг яхши тўпурарларидан бири. Айни пайтда у 31 ёшда. Шундай экан, ишлаши қийинлашган. Энг муҳими, Александр ёш футболчиларга ўрнак бўла олади. Умид қиламанки, у ҳали кўп йиллар ўз голлари билан жамоага ёрдам беради.

- Сўнгги пайтларда  Дмитрий Полоз, Денис Черишев, Магомед Оздоев ва Артём Дзюба каби ёш футболчиларни катта саҳнага олиб чиқдингиз. Тажриба ва ёшликни жамлаш сиз учун қанчалик муҳим?

- Бу муҳим жараён. Аммо сифат ва атрибутлар жамланмаси муҳимроқлигини унутмаслик лозим. Мен нимани назарда тутяпман - бу ёш футболчилар сифатга эга бўлишди.

- Россия охирги 3та Европа чемпионатида иштирок этди. Нима деб ўйлайсиз, жамоанинг Евро-2016нинг финал босқичига чиқиш имкониятлари қандай?

- Биз жуда қийин гуруҳга тушганмиз. Ибрагимовичдек футболчига эга  Швеция, айни пайтда етарлича кучли бўлган Австрия каби рақибларимиз бор. Бундан ташқари, Черногория терма жамоаси ҳам ҳар қандай рақибга қаршилик кўрсата олади. Айнан шу жамоалар хавфли рақиблардир. Саралаш баҳслари узоқ давом этади. Ишончим комил, унинг сўнггида биз керакли ўринда бўламиз.

- Сиз Златан Ибрагимовични ёдга олдингиз. Унинг айтишича, «Ювентус»­да ўйнаб юрган кезлари сизнинг ўгитларингиз туфайли шу даражага чиққан экан. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

- Ибра ўта иқтидорли футболчи. Бундай ўйинчиларни «гол машинаси»га айлантириш эса қийин иш эмас. Унга арзимаган вазифаларни берардим ва шунинг ўзи кифоя эди. Бундан ташқари, Златан ҳар куни алоҳида шуғулланарди. У бош билан қийналиб ўйнарди. Шу боис ҳам бу борада тинимсиз шуғулланарди. Натижада, Ибранинг ўйинида ўзгариш кузатилди. Бир куни унга қўнғироқ қилиб, «Сен Марко ван Бастен каби яхши ўйнайсан. Унинг даражасига етиш учун ҳам имкониятларинг бор. Шу боис ҳам ван Бастеннинг голлари ёзилган видеони кўришни маслаҳат бераман. Агар кўп гол уришни истасанг, рақиб жарима майдонига яқин ўйна» дедим. Бу гапларим унга тезда таъсир қилди.

- Кучли рақибга қарши кечадиган баҳсларга футболчиларни қандай тайёрлайсиз?

- Мураббий бўлсангиз, ҳар бир чизиқни ёпиш қанчалик муҳим эканлигини тушунасиз. Лекин таркибдаги ўйинчилар ўша-ўша. Шундай экан, уларга руҳий жиҳатдан далда бериш керак.

- Юқорида Россия терма жамоасининг Евро-2016 саралаш баҳсида кучли гуруҳга тушганини айтдингиз...

- Умуман олганда, ўзингизга қарши ўйнайдиган ҳар қандай жамоани ҳурмат қилиш керак, деб ҳисоблайман. Шубҳасиз, Швеция деганда Ибрагимовични эсламасликнинг иложи йўқ. Австрияда эса жамоавий ўйин ривожланган. Черногория бўлса, асосан индивидуал маҳоратли футболчилар хизматига таянади. Ушбу жамоа таркибида ҳақиқаттан кучли ижрочилар бор. Биз ҳар бир жамоани у ёки бу хислатлари учун ҳурмат қиламиз.

- Сиздай тажрибали мураббий Петербургдаги анжуманда нимани ўзлаштириши мумкин?

- Бу ерда гапирилган гапларни барчасини ёзиб олдим. Энди эшитган нарсаларимдан хулоса чиқараман. Ҳар қандай инсон умр бўйи ниманидир ўзлаштиришга ҳаракат қилади. Агар янги нарсаларни ўрганмас экансиз, мураббийликни ташлаб, бошқа соҳага ўтишингизга тўғри келади. Бошқалардан ўзингизни баланд тутмасдан, уларнинг фикрларини ҳурмат қилишингиз лозим.

- Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қандай янгиликларга гувоҳ бўлдингиз?

- Агар ЖАРдаги мундиал ва Европадаги саралаш баҳсларига солиштирадиган бўлсак, ўйиннинг тезлиги ошганига гувоҳ бўлдим. Мени ҳаммасидан ҳам ажаблантирган нарса шу. Ҳар бир жамоанинг тезлиги ортган. Шу боис ҳам бу йилги жаҳон чемпионати менга ёқди.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 20:44, 01.12.2014. Ўқилди: 3656 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик