Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба.

      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2132]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2127]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2037]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1791]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1763]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1687]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1585]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1583]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1542]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1509]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тактик «cюрприз»лар хаёли

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мазкур мулоҳазаларни ёзишдан аввал ним қоронғу хонада фикримизни жамлаб, хаёл суриб ўтирсак, бирдан чироқ ёнди. Телевизор токдан узилмаган экан, экранда «Адо Ден Хааг» - «Аякс» учрашуви тасвири кўринди. Гарчи мулоҳазаларимизни қоғозга тушириш жараёни кечикаётган бўлсада, ўйинни астойдил кузатдик. Гаагада ҳаво совуқ. Стадион қишки ки­йимларга бурканган мухлислар билан тўла. Кайфият баланд. Байроқлар ҳилпираган. Беллари очиқ ёзги кийимдаги мухлисалар совуқни писанд қилмай, футболчиларни қўллаб-қувватлаб, шодон рақс тушишмоқда. Ўйинчиларнинг ҳаракатларида ҳам совуқнинг таъсири сезилмайди. «Зенит» вакили Хави Гарсия айтмоқчи жазирамадан кўра, совуқда ўйнаш, изғиринда футбол томоша қилиш шукуҳлироқ экани яққол кўзга ташланиб турибди.

Ёзмишларимиздан майдонда «Реал» ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги учрашув бораётгандек тасаввур уйғониши аниқ. Йўқ, биз адашмадик. Якшанба оқшомида «Адо Ден Хааг» - «Аякс» учрашувидан парча кўрганимизга ишончимиз комил. Балки мухлисларда «Бу «Ден Хааг» деганлари ажойиб жамоа бўлса керакда!» деган мулоҳаза туғилар. Агар шундай фикр чарх урса, бу - «Адо Ден Хааг» мухлислар учун нотаниш жамоа эканидан дарак. Майли, нотаниш бўлса, нотанишда. Голландия эредивизиони аутсайдерларидан бирини билмаслик унча-мунча мухлис учун хижолатли ҳолат ҳисобланмайди.

Хўш, юқоридаги мулоҳазаларни ёзишдан мақсад нима? Оламшумул мақсад йўқ, албатта. Бу билан нечанчи мартадир ҳайратимизни ифодаламоқчимиз, холос. Бизни учрашув эмас, балки аутсайдер жамоалардан бирининг мухлислари ҳайратлантиришди. Тўғриси, кўнглимиздан «Шу мухлислар иссиқ уйларида ўтиравериб зерикишган ва якшанба оқшомини шукуҳли ўтказиш учун стадионга келаверишган» қабилида енгил-елпи ўй ҳам ўтди. Кейин сал жиддийлашдик. Ҳаммаси табиий. Голландияда футбол - том маънода халқ томошаси. Ҳа, ҳа, у томонларда футбол ўйин эмас - томоша! Завқ-шавқ улашадиган томоша! Акс ҳолда, одмигина жамоа учун мухлислар бу даражада тарафкашлик қилишмасди.

Келинг, анави интернет шайдолари «фантазёр» дейишса ҳам, яна бир бор тасаввурга берилайлик. Масалан, 7 декабрь оқшомида «Бунёдкор» ва Испаниянинг қайсидир жамоаси ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтса, стадион мухлислар билан тўлиб-тошармиди? Боз устига, шу ўйин ва унга мухлисларнинг муносабати ўлароқ, Сардор Рашидовнинг Испанияга йўл олиш-олмаслиги ҳал этилсачи? Ўйлаймизки, бу саволларга жавоб изламайсиз, айни чоғда бизни айбламайсиз ҳам. Негаки, тасаввурда ҳам мантиқ бўлиши зарурлигини, меъёр ушланишини яхши тушунасиз. Бу - илондай тўлғанаётган изтироб изҳори. Узр, изғиринда илонни тилга олдик. Бу бежиз эмас. Ахир илон - Шарқда донишмандлик тимсоли. Зораки, шу баҳона футболимизда ҳам донишмандлик хислатлари бўй ростласа. «Э йўқ, бекорларнинг бештасини айтибсиз! Футболимизда ҳозир ҳам донишмандлик учқунлари мавжланмоқда! Бунинг устига, Рустам Акрамовдек мураббийларга дарс берадиган мутахассисимиз бор!» дейсизми? Эҳтимол, шундайдир. Биз шу донишмандликни илғамаётгандирмиз. Бир кам дунё. Назаримизда, биздаги бу камчиликка қиёс сабаб. Баъзан шу қиёснинг мавжудлигидан ҳам ранжийсан, киши.

Ҳамма гап шундаки, шанба оқшоми биз «Вест Бромвич» - «Арсенал», «МЮ» - «Халл Сити» учрашувларини кузатиш баробарида «Арсенал» - «Урал» баҳсини ҳам томоша қилиб кўрдик. Вақтни беҳуда ўтказмадик. Барибир, шундоқ ҳам «Малага» - «Реал» ўйинини кутишимиз керак эди. Хуллас, икки аутсайдер ўйинини узилишлар билан кўрдик. Ҳар икки жамоа мураббийлари - Дмитрий Аленичев ва Александр Тарханов фикр­ларини тингладик. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, баҳс жуда қизғин кечди. Бир қарашда, савия ҳам анча юқори. Миржалол Қосимов шогирдларининг Янги Зеландия ва БАА терма жамоаларига қарши ўтказган учрашувларини кузатганингизда сизнинг хаёлингиздан ҳам шу каби, яъни «Футболимизнинг савияси анча юқори», деган мулоҳазалар ўтган бўлиши табиий. Энди ўша мулоҳазаларни давом эттирайлик. Миржалол Қосимов Дубайга олиб кетган футболчилардан қайси бирини Дмитрий Аленичев ёки Александр Тарханов ўз жамоасида кўришни истарди? Ишончимиз комилки, дарҳол Сардор Рашидов ва Жамшид Искандеровни тилга оласиз. Бошқа ҳеч кимни! Чунки адолатлисиз. Адолатингиз бошқа футболчилар номини тилга олишингизга йўл қўймайди. Биз эса Сардор ва Жамшид ҳақидаги ишончингизга ҳам шубҳа билдирмоқчимиз. Энг иқтидорли футболчиларимизга шундай ишончсизлик билан қараш тўғрими? «Адо Ден Хааг»­дек аутсайдер жамоага тарафкашлик қилаётган мухлислардан ҳайратлана туриб, ўзимизнинг энг иқтидорли футболчиларимиз хусусида танқидий мулоҳаза юритиш мантиқсизлик эмасми? Йўқ, асло! Агар Сардор ва Жамшид «Аякс» академиясида тарбияланишганида, бугун бундай мулоҳаза юритиб ўтирмасдик. Бахтга қарши, улар тасаввуримиздаги эмас, балки шу кунларда мавжуд футбол муҳитида камол топишди. Ҳозир ҳам шу футбол ҳавосидан нафас олишмоқда. Тан олайлик, терма жамоа­мизнинг Дубайга кетган таркибидан бирор футболчига Дмитрий Аленичев ҳам, Александр Тарханов ҳам кўз тикишмаган. Ҳозирча кўз тикишмаса ҳам керак. «Арсенал» ва «Урал» таркиби эса кучли бешлик  сирасига кирувчи чемпионатлардаги бирор жамоани қизиқтирмайди. Бизни ташвишга солаётган нохуш занжир шундан иборат. Футболчиларимиз «Арсенал» ва «Урал» каби Россия премьер-лигаси  аутсайдерлари таркибига ҳам муносиб бўлишолмаяпти, аниқроғи, муносиб саналишмаяпти.

Сизни билмадикку, аммо бизга Дубайда йиғин бошлаган таркиб негадир савия жиҳатидан ғариб кўринмоқда. Хусусан, терма жамоамиз ҳимоя чизиғи кишини ўйга толдиради. Миржалол Қосимовда бундан кучлироқ ҳимоя чизиғини шакллантириш имкони бор эди. У ўнг қанот ҳимоясида Бобур Йўлдошев ва Акмал Шораҳмедов хизматидан фойдаланмоқчи. Дўппи тор келганида, Шавкат Муллажонов ҳам ўнг қанотда ўйнайверади. Хўш, мураббий мазкур футболчиларнинг имкониятларини Даврон Ҳошимовнинг устун ва заиф жиҳатлари билан солиштирганми? Фикримизча, солиштирган ва Давронга хос ижобий маънодаги ёввойи услуб уни чалғитган. Ҳолбуки, Даврон жарима майдонида Бобур Йўлдошев ва Акмал Шораҳмедовга нисбатан ўзини анча дадил тутади. Шошиб қолмайди. У қўпол «прессинг»дан ўзини тийса, бас! Ҳимоянинг чап қанотида Виталий Денисов бор, деб хотиржамликка берилиш ярамайди. «Локомотив», шу жумладан, Денисов ҳам сўнгги пайтларда аввалгидек ёрқин ўйин кўрсатолмаяпти. Александр Мерзляков ёки Фаррух Сайфиев нуфузли мусобақада бу вазифани қай даражада уддалайди - бу ҳозирча номаълум. Ҳар ҳолда, мухлислар бу футболчиларни терма жамоа миқёсидаги муҳим учрашувларда ҳали кўришмаган. Миржалол Қосимов бу тўғрида аввалроқ жиддий бош қотирмагани ажабланарли. Энди синов учун вақт қолмади. Бу  ёғига ҳамма умид рақиблар учун «сюрприз» бўладиган тактик схемалардан...

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 19:06, 02.12.2014. Ўқилди: 5241 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик