Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«МЮ» янги йилни дуранг билан бошлади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигасининг иккинчи даврасини, янги йилни дуранг билан бошлади. Улар "Сток Сити" майдонидан бор-йўғи дуранг билан қайтишди.

Учрашувдаги ҳар иккала гол бурчак тўпидан сўнг киритилди. Ўйиннинг 2-дақиқаси бурчакдан етказилган тўпга Крауч 14 метрлардан бош билан зарба берди. Мезбонлар сардори Райан Шоукросс яқин масофадан тўпни дарвозага буриб, ҳисобни очди. Агар Маме Диуф Жонни Эванснинг хатосидан сўнг бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилганида, "қизил иблислар"га жуда ва жуда қийин бўларди.

"МЮ" эса голли вазият яратишга қийналди, аммо ўйиннинг 26-дақиқасида юзага келтирган илк хавфли вазиятидан сўнг ҳисобни тенглаштирди. Руни бурчак тўпини ўйинга киритди, Кэррик боши билан тўп йўналишини бироз ўзгартиргани аксарият ҳимоячиларни чалғитди, Фалькао дарвозабон майдончаси чизиғи устидан тўпни дарвозага йўллади.

Биринчи бўлимда тўп назорати Ван Гал шогирдлари томонида бўлди, аммо "Сток"нинг қарши ҳужумлари хавфлироқ бўлди. Иккинчи бўлимда эса ўйин мутлақо тенг бўлди. Ҳар иккала жамоа бир мартадан ўта хавфли вазият яратишди. Ван Персининг жарима майдончаси ичида "парашют" услубида йўллаган зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетган бўлса, Краучнинг бош билан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Мазкур дурангга қарамай, "МЮ" жадвалнинг учинчи поғонасида қолади, аммо ўзидан кейинги ўринни эгаллаб турган "Саутгемптон" ва "Арсенал" унга жуда ҳам яқинлашиб олиш имкониятига эга.

АПЛ, 20-тур
Сток Сити – Манчестер Юнайтед 1:1 (онлайн трансляция)
Голлар: 1:0 – 2 Шоукросс, 1:1 – 26 Фалькао.
Сток Сити – Бегович, Питерс, Кэмерон, Шоукросс, Муньеса, Арнаутович (Ассаиди, 81), Нзонзи, Уэлан, Диуф, Уолтерс, Крауч.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Эванс, Джонс, Смоллинг, Шоу (Янузай, 64), Янг (да Силва, 75), Кэррик, Мата, ван Перси, Фалькао (Эррера, 64), Руни.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:31, 01.01.2015. Ўқилди: 4847 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик