Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

19/11 16:00 Шўртан - Бухоро
20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ри Канг Хонг: «Чет эл ОАВлари бизни ўзга сайёраликдек кўришади»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Шимолий Корея футбол ассоцияцияси хорижий алоқалар бўлими бошлиғи Ри Канг Хонг Япониянинг «Sankey Sports» нашрига интервью бериб, Шимолий Корея терма жамоасидаги ички қоидалар ва кундалик ҳаёт тарзини сўзлаб берди:

«Шимолий Кореяда футболчилар болаликдан доим тўда бўлиб юришади. Ҳеч қачон ёлғиз юришмайди», дея сўзини бошлади ва нега шимолий кореялик футболчилар хорижий ОАВларга интервью беришдан бош тортишларига изоҳ берди, «Битта футболчи ҳаммадан ажралиб интервью беришни ўзига эп кўрмайди. Ўзингиз ўйлаб кўринг: бир футболчи интервью бериб турсаю футболчилар тўла автобус кутиб турса - шу яхшими? Бизда тартиб бор. Бундан ташқари футболчиларимиз ўта камтардирларки, интервью беришдан тортинадилар. Ростини айтганда, бизда профессионал футболчилар йўқ. Шунинг учун бундай нарсалар футболчиларимизни ҳижолатга қўяди».

Япон ОАВларига кўра, Шимолий Корея терма жамоасида мураббийлар штаби футболчилардан пастки поғонада туради. Яъни, футболчиларнинг хоҳишлари биринчи ўринда туради. Бу ҳақда жаноб Ри шундай дейди:

«Албатта, футболчи майдондаги жангчидир. Бу инобатга олинади. Масалан, самолётда учиш ҳорғинликни келтириб чиқаради. Шунинг учун мураббийларимиз эконом классда, футболчиларимиз эса бизнес классда учишади. Ошхонада овқатланганда аввал футболчилар овқатланади ва улардан қолган овқатни мураббийлар ейишади. Бизда шундай қоида. Футболка ва бутсига оид харажатларни футболчилар тўлашади. Бу борада ҳомийимиз йўқлигини яшириб ўтирмайман. Хорижий сафарлар давомида футболкани футболчиларимиз ўзлари ювишади ва кийишади. Футболкани камдан-кам ҳолларда ювиб кийишади. Кир ювишга кетадиган харажатларни иқтисод қилиш ва энг асосийси футболкадаги давлатимиз байроғининг ҳурмати юзасидан ювмай кийишади. Хорижга сафарда кўчада кийиладиган кийимлар алоҳида берилмайди. Бутсини ҳам футболчилар ўзлари билганича ҳал қилишади».

Футболчиларнинг бўш вақтларини қандай ўтказишлари ҳақида Шимолий Корея футболи раҳбари қуйидагиларни сўзлаб берди:

«Хорижий сафарларда терма жамоамиз футболчиларига албатта эркинлик берилади. Футболчиларимиз бўш вақтларида асосан чет элда яшовчи корейс миллати фестивалларида қатнашишади. Шунингдек, футболчиларимиз «Гарри Поттер» ҳақидаги китобларни ўқишади ва инглиз тили ўрганишади. ДВД дискларини сотиб олиб, фильмлар кўришади. Табиийки, бу китоблар ва дискларни Шимолий Кореяга олиб кириш мумкин эмас. Бизнинг футболчилар ҳам бошқа мамлакат футболчиларидан фарқ қилмайди. Лекин негадир чет эл ОАВлари бизнинг футболчиларга ўзга сайёраликка қарагандек «рангли кўзойнак тақиб» қарашади. Биз бошқалардекмиз! Биз футболни севамиз».

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:59, 08.01.2015. Ўқилди: 6494 марта. Фикрлар: 22 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.