Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Корейс нашрлари Сервер Жепаровни мақтовларга кўмиб ташлади

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун Ўзбекистон - КХДР ўйинида терма жамоамиз сардори Сервер Жепаровнинг узатмасидан кейин Игорь Сергеев дарвозани ишғол қилганидан хабарингиз бор.

Жанубий Кореяда жуда катта обрў-эътибор қозонган Сервер Жепаровнинг ўйиндаги фаоллиги ҳақида бугун корейс нашрлари исталганча мақтовларни ёғдирмоқда. Осиё кубогида иштирок этаётган саноқли Кей-лигачилардан бўлганлиги туфайли Серверни Жанубий Корея чемпионатида ўсишга эришганлигини алоҳида таъкидлашмоқда. Жумладан, "МК Спортс" нашри у ҳақида қуйидагиларни ёзди:

"Бугун Сервер Жепаров ўз номини яна оқлади. Ўтган мавсум кей-лигада "Футболчи эмас!", деган "қора ном" ёпиштирилган айнан Сервер эмасмиди? 2014 йилги мавсумда кей-лигада 7 та гол ва 3 та голли узатмани амалга ошириб, "Сеонгнам"да порлади. Лекин шундай бўлса-да сеонгнамликлар унинг юқори маошини "кўтара олмасликлари" туфайли шартномани узайтирмади. Жепаров Осиё Кубогида ўзининг маошию маҳоратини тўлиқ оқлаяпти. Сервер - "булутли ва хира осмонда ҳам энг порлаган юлдуз".

Яна бир корейс нашри "Бест Элевен" эса: "Кей-лигада ўткирлашган Сервернинг чап оёғи Австралияда ҳам рақибларни бирма-бир "кесмоқда", деб ёзса, "Inter Football" нашри терма жамоамиз сардорини "Чап оёқли сеҳргар", деб атаган.

Умуман олганда, корейс ОАВлари кей-лигага бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида ўз чемпионатлари тарғиботини фаол олиб боришмоқда.

Маълумотларга қараганда, бу йилги Осиё Кубогида Кей-лигада тўп сурувчи 7 нафар футболчи қатнашмоқда: Жунг Сонг Рёнг ("Сувон"), Хан Кё Вон ("Чонбук"), Ча Ду Ри ("Сеул"), Ли Жонг Хёб ("Сангжу"), Ким Сеунг Гю ("Улсан") - барчаси Жанубий Корея терма жамоасида ўйнашса, Вилкинсон ("Чонбук" ва Австралия), Сервер Жепаров ("Сеонгнам" ва Ўзбекистон)лар ҳам кей-лига номи остида қайд этилишган.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:31, 10.01.2015. Ўқилди: 15253 марта. Фикрлар: 31 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик