Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Атлетико» - «Реал» - 4:0. Ўйинга доир 5та факт

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кеча Испания чемпионатининг 22-тури доирасида бўлиб ўтган "Атлетико" - "Реал" ўйинида мезбонлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Eurosport.ru сайти "Қироллик клуби"нинг йирик ҳисобдаги мағлубияти сабаблари ва эътиборга молик фактлар борасида мулоҳаза юритди.

1. "Реал" асосий таркибнинг 5 нафар футболчисисиз ўйнади
Роналдунинг дисквалификацияси якунига етди, лекин бу билан Анчелотти олдидаги муаммолар камайиб қолмади. Пепе ва Модрич жароҳатдан тўлиқ соғайиб улгурмаган бўлса, Хамес ва Рамос жароҳатларганлар сафига қўшилишди. Марсело эса сариқ карточкалар туфайли "Атлетико"га қарши ўйинда майдонга туша олмади. Шу боис италиялик мутахассис муҳим ўйинга барқарор таркибни майдонга тушира олмади. Майдон марказида Хедира муваффақиятсиз ўйнаган бўлса, чап қанотда Коэнтрау шунчаки кулгига қолди. "Реал" дарвозасига урилган голларда Начо ва Вараннинг "ҳисса"си катта бўлди. Улар биргаликда бор-йўғи тўртинчи марта ўйнашди. Уларда ҳали биргаликда ўйнаш тажрибаси йўқ. Ўйиннинг 14-дақиқасида урилган биринчи гол пайтида икки марказий ҳимоячи ва Хедира ўз вазифаларини бажара олишмади. Улар Тиагу Мендешга зарба йўллашга қўйиб беришди.

"Реал"нинг ҳужум чизиғи қоғозда ваҳимали кўринди, аммо амалда Роналду, Бензема ва Бэйл худди "Локомотив" ўринбосарлари сингари ўйнашди. Учаласи бутун ўйин давомида дарвоза томон битта ҳам аниқ зарба йўллай олишмади. "Қаймоқранглилар" сафида сифатли ўйнаган футболчи — бу Тони Кроос бўлди. У ўйин давомида 61та узатма берди, уларнинг 91% ўз манзилига аниқ борди. "Атлетико" сардори Габининг натижаси ҳам шунга яқин бўлди: 61та узатма, 85% аниқлик.

2. Сауль — ўйиннинг энг самарали футболчиси.
Учрашувнинг 10-дақиқасида Коке юқори тезлик олиш чоғида мушагидан жароҳат олди ва ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига майдонга тушган Сауль Ньигес орадан 8 дақиқа ўтиб, турнинг энг чиройли голини уришга муваффақ бўлди. Сауль доимий равишда ҳужумларга қўшилди ва икки марта жарима зарбаси ишлади. Шунингдек, у "Реал"нинг эркин ҳужум ташкил қилишига халал бериб келди. У 3 марта тўпни рақибдан олиб қўйди, икки марта узатилган тўпларни эгаллаб олди, икки марта тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди ва бор-йўғи битта фол ишлатди. Бундан ташқари, Ньигес узатмалар орқали "Атлетико"нинг ҳужумларини кескинлаштириб турди. У ўз ҳисобига битта голли узатма ёзиб қўйди. Гризманн томонидан урилган учинчи голдан сўнг 3 дақиқа ўтиб Сауль жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Бир соат давомида Ньигес захирадан тушиб, супергол уришга, голли пас беришга ва майдонни тарк этишга улгурди.

3. "Реал" сўнгги 5 йил давомида энг йирик мағлубиятга учради
Учинчи голдан кейин "қаймоқранглилар"нинг аҳволи ачинарли ҳолатга келиб қолди. Олдинги чизиқда уларнинг ўйини қовушмади (ягона аниқ зарбани Ильярраменди берди). Ҳимояда эса тартибсизлик ҳукмронлик қилди. "Реал" дарвозасига рақиблар 17 марта зарба йўллашга муваффақ бўлишди. Жамоа 18 марта рақибдан тўпни олиб қўйган бўлса, "Атлетико" бу ишни 29 марта бажарган. "Барселона" йўқотилган очколар бўйича ашаддий рақибига жуда ҳам яқинлашиб олди. "Ҳиндулар" эса 20 йил давомида "бланкос"га фақат ютқазиб келди ва бу сафар уларни аяб ўтирмади. "Атлетико" футболчилари учинчи голдан кейин ҳам яна иккита акробатик зарба беришди. Ўйиннинг 89-дақиқасида эса Манжукич Начо ва Варанни доғда қолдириб, Торреснинг узатмасидан кейин дарвозани бош билан ишғол қилди. "Реал" 2010 йилдан бери илк марта 4та ва ундан ортиқ тўп фарқи билан ютқазди.

4. Роналду — учрашувнинг энг ёмон футболчиси
Начо ва Вараннинг хатоларини тушуниш мумкин бўлса, жамоанинг бебаҳо футболчиси Кариштиану Роналдунинг нурсиз ўйинига нисбатан фақат каттагина сўроқ белгисини қўйиш мумкин. Унга нима халал берди: 10 кунлик дисвквалификация, Хамеснинг йўқлиги, Ирина Шейк билан ажрашиш ёки ҳаммаси биргаликда? 94 дақиқа давомида Роналду бир марта ноаниқ зарба йўллади, 4 марта тўпни йўқотди ва 3 марта фол ишлатди. Бўлди, бори шу. Жаҳоннинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси майдонда ҳеч нарсани қойиллата олмади. Агар у майдондан четлатилганда ҳам бу ҳолат жамоанинг ўйинига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган бўларди.

Роналду муҳим ўйинларда майдонда йўқолиб қолади, дея футболчини ноҳақ айблашарди. Бу сафар эса ўша айблов асосга эга бўлди. Ўйиннинг 20-дақиқасига келиб, "Реал" иккита тўп фарқи билан ютқазаётганида, жамоани олдинга бошловчи одам керак бўлганида, "Атлетико" футболчилари юзага келтирган жанжални у бир четда туриб томоша қилди.

5. ЕЧЛ финалидаги мағлубият учун олинаётган қасос
"Қаймоқранглилар" ЕЧЛ финалидан бери "Атлетико"ни мағлуб эта олмай келмоқда. "Ҳиндулар" ўша мағлубият учун қасос олиб келишмоқда. Улар 6та ўйинда "Реал"ни 4та ўйинда мағлуб этиб, 2 марта дуранг ўйнашди. Натижада "Қироллик клуби" Қирол кубогидан чиқиб кетди, Суперкубокни бой берди. Энди эса "Мадрид"нинг "Барселона" ва "Атлетико" ўртасидаги очколар фарқи минимумгача қисқарди. Ла лигада интрига кескин ошиб кетди. Март ойида бўладиган "Барселона" - "Реал", май ойидаги "Атлетико" - "Барселона" ўйинларида интрига нақ "қайнайди"!

1987 йили "Атлетико" "Сантьяго Бернабеу"да 4та фарқи билан ғалаба қозонганига қарамай, "Реал" мавсум сўнгида Ла лига олтин медалларини қўлга киритганди. "Висенте Кальдерон"даги йирик мағлубият эса, ҳозирги "Реал"нинг таркиби беқарорлиги туфайли туфайли, Анчелотти жамоаси учун мавсум сўнгида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:42, 08.02.2015. Ўқилди: 15540 марта. Фикрлар: 22 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.