Ўз вақтида мамлакатимизнинг номдор ҳужумчиларидан бири сифатида эътироф этилган Элдор Қосимовни мухлислар яхши эслашса керак. Ўзбек футболига катта қадамлар билан кириб келган Ангреннинг “Семурғ” жамоаси сафида урган голлари билан ишқибозлар ёқимтойига айланган ҳужумчи ўша вақтда миллий терма жамоа мураббийларининг ҳам эътиборини қозона олганди. Ваҳоланки, ҳужумчи 15 ёшига қадар бирор бир футбол мактабида таҳсил олмаган. 2007 йил февраль ойида олинган кучли жароҳат охир-оқибат ҳали 30 ёшни қарши олмаган Қосимовни бутсасини михга илишига сабаб бўлди. Собиқ ҳужумчини айни вақтда нималар билан машғул эканлиги ишқибозларни қизиқтирса керак. Ўтган ҳафтанинг дам олиш кунларида биз Элдор Қосимов билан учрашиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.
Киритилди: 20:29, 21.12.2013. Ўқилди: 5041 марта. Фикрлар
сони: 3 та.
10 декабрдан бошлаб янги мавсумга тараддудни бошлаган “Насаф” футболчилари айни пайтда Қарши шаҳрида кунига икки маҳалдан машғулотларни ўтказишмоқда. Машғулотлар жамоанинг қароргоҳидаги майдонларда, шунингдек “Марказий” ва “Геолог” стадионида ҳам ташкил этилмоқда.
Киритилди: 20:19, 21.12.2013. Ўқилди: 3822 марта. Фикрлар
сони: 9 та.
Бекобод шаҳридаги “Бахт уйи” тантаналар залида аёллар футболи бўйича мамлакат 19-миллий чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган “Металлург-W” жамоаси аъзоларига бронза медаллари топшириш маросими бўлиб ўтди.
Киритилди: 20:17, 21.12.2013. Ўқилди: 3627 марта. Фикрлар
сони: 3 та.

Италиянинг Виарежжо шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган "Карнавал кубоги" ("Коппа Карнавале") мусобақасида бу сафар 36 жамоа иштирок этадиган бўлди (аввалги йилларда 48та жамоа иштирок этарди).
Киритилди: 11:24, 21.12.2013. Ўқилди: 4303 марта. Фикрлар
сони: 6 та.

Кеча “Футбол шарҳи”да мажлис иштирокчиларига яна бир бор тикилдим. “Шарҳ”ларда мажлис батафсилроқ ёритилган экан. Хаёлимга бир фикр келди. Шунчалар изтироб чекиб хат ёзмоқдаман-у, “Ҳабар”-у, “Шарҳ”-у, “Интер”ларга ишониб бўларканми, деб ўйлаб кўрмабман ҳам.
Киритилди: 09:42, 21.12.2013. Ўқилди: 6252 марта. Фикрлар
сони: 21 та.

Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги 1-босқич «Шарқ» минтақаси 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Киритилди: 07:50, 21.12.2013. Ўқилди: 3456 марта. Фикрлар
сони: 2 та.

Хабарингиз бор, 15 декабрдан “Металлург” жамоаси аъзолари янги мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида Чирчиқ шаҳрида йиғинни бошлади.
Киритилди: 07:07, 21.12.2013. Ўқилди: 3669 марта. Фикрлар
сони: 1 та.
Бекободнинг “Металлург” жамоаси ҳимоячиси Одил Исабоев футболчилик фаолиятини якунлади. Бу йил 36 ёшни қарши олган Одил ака фаолиятининг дастлабки йилларида мамлакатимизнинг етакчи клублари – “Дўстлик”, “Пахтакор” жамоаларида ўйнаган. “Дўстлик” билан мамлакат чемпионлигини ҳам қўлга киритган.
Киритилди: 23:28, 20.12.2013. Ўқилди: 4411 марта. Фикрлар
сони: 2 та.
9-19 декабрь кунлари “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида “Навбаҳор” футбол клуби ва Наманган вилояти номидан биринчи лигада иштирок этаётган жамоалар таркибига иқтидорли ёш футболчиларни танлаб олиш мақсадида 1995-1997 йилларда туғилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасида вилоят мусобақаси бўлиб ўтди.
Киритилди: 23:15, 20.12.2013. Ўқилди: 3157 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Бугундан "Пахтакор" машғулотларга киришди. Дастлаб футболчилар билан жамоа раҳбарияти ўртасида йиғилиш ўтказилди. Шундан кейин ўйинчилар "Пахтакор" Марказий стадионида биринчи машғулотни бошлаб юборишди.
Киритилди: 17:14, 20.12.2013. Ўқилди: 3658 марта. Фикрлар
сони: 5 та.

Фарғона футболида чуқур из қолдирган, ўзининг узоқ йиллик меҳнатини "Нефтчи" жамоасига бағишлаган Юрий Саркисян келгусида Ўзбекистон профессионал футбол лигасида фаолият юритиши мумкин.
Киритилди: 16:34, 20.12.2013. Ўқилди: 4635 марта. Фикрлар
сони: 6 та.

“Бунёдкор” таркибида бир қатор янги футболчилар пайдо бўлишди. Бирин-кетин янги “қалдирғочлар” билан суҳбатлашиб, уларнинг янги жамоадаги илк таассуротларини билишга ҳаракат қиляпмиз.
Киритилди: 16:31, 20.12.2013. Ўқилди: 2575 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Жанаозен шаҳрининг "ОзенМунайГаз" футзал клубига янги келиб қўшилган ўзбекистонлик мини-футболчи Рустам Умаров қозоқ журналистлари билан суҳбатда бўлиб, фаолиятидаги ёрқин дамлар ҳақида гапириб берди.
Киритилди: 15:53, 20.12.2013. Ўқилди: 3261 марта. Фикрлар
сони: 1 та.
Янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўраётган “Нефтчи” жамоаси бугун икки таркибга бўлиган ҳолда ўйин ўтказди. Учрашувда “Қизиллар” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти шундай ёзади.
Киритилди: 15:18, 20.12.2013. Ўқилди: 3047 марта. Фикрлар
сони: 2 та.
Ўзбекистондаги машҳур спорт журналистларидан бири Сергей Данилов оламдан ўтди. Бу ҳақда Gazeta.ru сайти "Uzbekistan Today" ахборот агентлигига таяниб хабар тарқатди.
Киритилди: 11:56, 20.12.2013. Ўқилди: 3895 марта. Фикрлар
сони: 7 та.
“Қалдирғочлар” ўз қароргоҳларида куни икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда.
Киритилди: 11:55, 20.12.2013. Ўқилди: 2937 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

“Бухоро” жамоасида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган ҳужумчи Воҳид Шодиевга Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасидан таклиф тушди. Футболчи ушбу таклифга рози бўлиб, кейинги фаолиятини “қалдирғочлар” билан боғлади.
Киритилди: 11:51, 20.12.2013. Ўқилди: 2494 марта. Фикрлар
сони: 1 та.
15 декабрь куни Тошкентда футзал бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги шаҳар очиқ чемпионатининг 3-тур учрашувлари ўтказилиши керак эди.
Киритилди: 08:46, 20.12.2013. Ўқилди: 2881 марта. Фикрлар
сони: 9 та.

Марат Бикмаев "Актобе"ни тарк этгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бу ҳақда футболчининг ўзи ҳам клубнинг "ВКонтакте"даги мухлислар гуруҳида хабар қолдирди.
Киритилди: 08:25, 20.12.2013. Ўқилди: 2691 марта. Фикрлар
сони: 1 та.
“Мулоқот” ижтимоий тармоғи аъзолари "Бунёдкор" стадиони ва унинг қурилиши ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларни Intervyu.uz сайтида қолдирди. Уларга “Бунёдкор” стадиони директори ўринбосари Рустам Қурбонов жавоб берди. Бу ҳақда Daryo интернет-нашр“Мулоқот” ижтимоий тармоғи аъзолари "Бунёдкор" стадиони ва унинг қурилиши ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларни Intervyu.uz сайтида қолдирди. Уларга “Бунёдкор” стадиони директори ўринбосари Рустам Қурбонов жавоб берди. Бу ҳақда Daryo интернет-нашри хабар бермоқда.и хабар бермоқда.
Киритилди: 20:45, 19.12.2013. Ўқилди: 7157 марта. Фикрлар
сони: 20 та.