Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+3' |
 |
Ўйин якунланди. "Бавария" Европа чемпионлар лигаси финалига чиқди. "Лион"нинг эртаги эса якунланди |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 88' |
 |
ГООООООЛ! Роберт Левандовски, 0:3! Жаримадан етказилган узатмага польшалик футболчи бош билан зарба бериб, дарвозани забт этди |
| 83' |
 |
Ауар 16 метрдан аниқ зарба берди. Нойер ўз ўрнида |
| 82' |
 |
"Бавария"да иккита ўзгариш: Алаба ўрнига Толиссо, Горецка ўрнига Павар туширилди |
| 81' |
 |
Горецка 18 метрлардан зарба йўллади. Тўп Мюллерга тегиб қайтди. |
| 80' |
 |
Аслида узатма берилаётган пайтда Коутиньо офсайдда эмас экан. Фақат йўл-йўлакай Мюллернинг оёғига теккани учун офсайд дея баҳоланди |
| 80' |
 |
Коутиньо дарвозани ишғол қилди. Лайсменни байроқни кўтарди. ВАР вазиятни текширмоқда |
| 78' |
 |
Оҳо! Коутиньо жарима майдони бурчагидан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
| 75' |
 |
"Бавария"да ўзгариш: Гнабри ўрнига Коутиньо туширилди |
| 75' |
 |
Ҳозиргина майдонга тушган Черки 6-7 метр масофадан дарвоза томон муваффақиятли зарба бера олмади |
| 73' |
 |
"Лион"да ўзгариш: Марсал ўрнига Матис Черки тушди |
| 72' |
 |
"Лион" ҳужум қилишда ўзида куч топмоқда. Мюнхенликлар мудофааси яхши ўйнамоқда |
| 68' |
 |
Левандовски яхши имконият. Польшалик футболчи ҳимоячи таъқиби остида зарба бера олмади |
| 66' |
 |
Ауар бир ҳимоячидан ўтиб, иккинчисидан ўтди, сўнгги паллада Алаба тўпни майдондан чиқариб юборди |
| 65' |
 |
"Бавария" хотиржамлик билан ўйинни назорат қилмоқда. Таваккал қилишга шошилмаяпти |
| 63' |
 |
"Бавария"да ўзгариш: Перишич ўрнига Кингсли Коман туширилди |
| 58' |
 |
ВУУУУУУҲ! "Лион" 100%ли имкониятдан фойдалана олмади. Экамби яккама-якка вазиятда Нойерни доғда қолдира олмади! |
| 56' |
 |
Хавфли зарба. "Лион" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Какре бош билан аниқ зарба йўллади. Нойер тўпни эгаллаб олди |
| 51' |
 |
Вуууууҳ! Перишич "Лион" посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди. Лопеш тўпни эгаллаб олди |
| 50' |
 |
Тўп назорат мюнхенликлар томонида |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 46' |
 |
"Бавария"да ўзгариш: Боатенг ўрнига Зюле туширилди |
| 46' |
 |
"Лион"да ўзгариш: Гимараэс ўрнига Тиаго Мендес туширилди |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Лион" - "Бавария" - 0:2. |
| 43' |
 |
Горецка олис масофадан зарба берди, аммо тўп жарима майдони ичидаги Левандовскига тегиб қолди |
| 41' |
 |
Экамбида яхши имконият, аммо "Лион" футболчиси бундан фойдалана олмади |
| 38' |
 |
Вууууҳ! Гнабрининг ажойиб узатмасидан кейин Левандовски шундоққина устун олдидан тўпни дарвозага бура олмади |
| 33' |
 |
ГООООООЛ! Серж Гнабри, 0:2! "Бавария" ажойиб комбинация ташкил қилди. Аслида қанотдан етказилган узатмани Левандовски 3-4 метрдан дарвозага жойлаши керак эди. Аммо зарба кучсизроқ чиққани учун Лопеш қайтарди. Қайтган тўпни Гнабри яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди |
| 31' |
 |
Хавфли вазият! Левандовски Мюллер билан "девор" ўйнаб жарима майдонига кирди, аммо Лопеш бироз олдинга чиқди ва хавфни бартараф этди |
| 30' |
 |
Голдан кейин устунлик тўлиғича "Бавария" томонига ўтиб кетди |
| 27' |
 |
Дэвис жарима майдонига кириб бориб, зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Аммо канадалик футболчи офсайдда қолган экан |
| 25' |
 |
Олис масофадан "Лион" жарима майдонига етказилган узатмани ҳимоячи муваффақиятсиз қайтарди. Тўпни Гнабри эгаллади ва дарвоза томон зарба берди. Лопеш қайтарди |
| 22' |
 |
"Бавария" жарима зарбасини чиройли амалга оширди. Тезлик билан жарима майдонига кирган Мюллер узатма берилди. Зарба чоғида Томаснинг оёғига тўпга тегмай қолди. |
| 18' |
 |
ГОООООООЛ! ГНАБРИ эса ҳисобни очмоқда. Серж жарима майдони атрофида 2 ҳимоячини алдаб ўтди ва 16 метрдан чап оёқда зарба бериб, дарвозани ишғол қилди! |
| 17' |
 |
ВУУУУУУУУҲ! Экамби жарима майдонига кирди, ҳимоячини алдаб ўтди ва 4-5 метрдан дарвоза томон зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди!!! "Лион" камида учинчи марта "Бавария"ни кечирмоқда |
| 13' |
 |
Вуууууҳ! "Лион" яна бир голли вазиятни юзага келтирди. Токо-Экамби чап томонда Горецкадан қочиб кетиб, жарима майдонига кирди ва дарвоза олдида очиқ турган Корне томон пас берди. Сўнгги паллада Боатенг хавфни бартараф этди. Хавфли вазиятлар бўйича устунлик "Лион" томонида. |
| 11' |
 |
"Лион" қарши ҳужум ташкил қилди. Депай чап қанотдан берган узатма-зарбаси кучли чиққани учун Корне унга ета олмади |
| 11' |
 |
Оҳо! "Бавария" голли вазият яратди. Горецка жарима майдонига кириб зарба берди. Зарбаси қовушмади |
| 9' |
 |
Лионликлар бурчак зарбасини комбинация шаклида ўйинга киритишди. Нойер мушт билан тўпни уриб юборди |
| 9' |
 |
"Лион" ўнг қанотдан яхши ҳужум ташкил қилиб, бурчак зарбаси ишлади |
| 6' |
 |
"Бавария" бурчак зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
| 4' |
 |
ВУУУУУУУҲ!!! Депай яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, Нойерни ҳам алдади, аммо бўш қолган дарвозага аниқ зарба бера олмади! |
| 3' |
 |
Депай чап қанотдан жарима майдонига кириб, жамоадошига узатма беришга ҳаракат қилди. Аммо тўп ҳимоячидан ўтмади |
| 1' |
 |
"Бавария" илк ҳужумдаёқни тўпни рақиб жарима майдони атрофига йўналтирди. "Лион" ҳимоячилари тўпни вазиятдан узоқлаштиришди |
| 1' |
 |
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга мюнхенликлар киритиб беришди. |
| ' |
 |
Жамоалар майдонга чиқиб келиб, саф тортишмоқда. Чемпионлар лигаси мадҳияси янграйди |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Бугун Европа чемпионлар лигасининг иккинчи финалчисини билиб оламиз. «Лион» ва «Бавария» клублари Лиссабондаги «Жозе Алваладе» стадионида ўзаро тўқнаш келишмоқда. |