Учрашув тафсилоти
| ЕЧЛ - 2014-15 / 4-тур / 06.11.2014 00:45 |
|
Аякс
|
0
:
2
|
Барселона
Месси (36, 76) |
|
| Огоҳлантиришлар |
|
|
| Четлатишлар |
|
|
| Жамоалар таркиби |
|
|
| Захира таркиби |
|
|
| Мураббий |
|
|
| Қўшимча маълумотлар |
|
|
| ЕЧЛ - 2014-15 / 4-тур / 06.11.2014 00:45 |
|
Аякс
|
0
:
2
|
Барселона
Месси (36, 76) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
|
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат
|
|
90+2' |
|
Ўйин тугади. "Барселона" ЕЧЛдаги учинчи ғалабасини қўлга киритди ва кейинги босқичга чиқди. "Аякс" эса Европа лигасига чиқиш учун курашни давом эттиради
|
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
|
|
90' |
|
Суарес ва Месси жарима майдончаси ичида бир-бирларини тушуниб ҳаракат қилишди. Лео бир ҳимоячининг оёғи орасидан ўтказиб, зарба берди. Сўнгги паллада тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди
|
|
87' |
|
Вуууууҳ, Месси! Хет-трик ва рекордни расмийлаштириши мумкин эди! У Педро билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кириб келди ва зарба йўллади. Тўпни Силессен эгаллаб олди!
|
|
85' |
|
Ўйин бирмунча сокинлашди
|
|
83' |
|
Дани Алвес ўрнига Адриано Коррейя туширилди
|
|
82' |
|
Месси икки ҳимоячидан ўтиб, жарима майдончасига кириб келди, аммо учинчи футболчи тўпни қайтариб юборди
|
|
80' |
|
Ракитич ўрнига Рафинья тушди
|
|
79' |
|
Мессининг Педро томон узатмаси ўтмай қолди. Леонинг ўзи тўпни Ракитичга берди. Хорватиялик футболчининг зарбасини Силессен қайтарди. Бурчак тўпи
|
|
78' |
|
Суарес жарима майдончаси ичида йиқилди. Пенальти белгиланиши ҳам мумкин эди, аммо белгиланмади
|
|
78' |
|
Лионель Месси ЕЧЛдаги голлари сонини 71тага етказди ва Раулнинг рекордини такрорлади!
|
|
76' |
|
Леонинг ўзи ҳужумни бошлади ва ўзи якунлади. Педро чап қанотда тўпни қабул қилиб, ўз вақтида Мессига тўпни узатди.
|
|
76' |
|
ГООООООООЛ! Месси, 0:2!
|
|
75' |
|
"Барса"да ўзгариш: Неймар ўрнига Педро Родригес туширилди
|
|
72' |
|
"Аякс"да иккинчи ўзгариш: Андерсен ўрнига Жайро Ридевальд туширилди
|
|
71' |
|
Лео Месси икки ҳимоячининг орасидан ўтиб кетаётган эди, Велтман уни қўли билан йиқитди. Табиийки, бу "сариқ". Унинг ҳисобида битта огоҳлантириш бор эди. Натижа у майдонни этди
|
|
67' |
|
Вууууууҳ! "Барселона"ни дарвоза устуни голдан қутқармоқда! Сереро ўнг қанотдан чиройли пас берди ва захирадан тушган Аркадиуш бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди
|
|
64' |
|
Эҳҳҳҳ, Суарес! Альбанинг узатмасидан кейин Луис дарвозабон қаршисида ёлғиз қолди. У ўзи олдинга юриб, жарима майдончасига кириб, дарвозага зарба бериши мумкин эди, аммо у Месси томон тўпни узатишга қарор қилди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Суарес узоқ вақт ўйин амалиётисиз қолгани сезиляпти барибир
|
|
62' |
|
"Аякс"да ўзгариш: Сигтерссон ўрнига Аркадиуш Милик туширилди
|
|
61' |
|
Хави 23 метрдан кучли зарба йўллади. Яспер тўпни эгаллаб олди
|
|
59' |
|
Вууууууҳҳ! Мессининг узатмасидан кейин Суарес бирга бир вазиятга чиқиб борди! Аммо Луиснинг зарбасини Силессен оёғи билан қайтарди. Қайтган тўпга Месси зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
|
|
58' |
|
"Аякс" ҳам жарима майдончасига кириб боришда қисқа узатмалардан фойдаланди. Бартра тўпни тўхтатиб қолди
|
|
57' |
|
Хави бир ҳимоячининг устидан тўпни ошириб, Месси томон узатмани амалга оширди. Бошқа ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
|
|
55' |
|
Хавининг Месси томон узатмаси ўтмай қолди...
|
|
51' |
|
Ракитч ўнг қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва тўпни дарвоза яқинига узатди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
|
|
50' |
|
Мессининг узатмасидан кейин Неймар жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди. Бироқ ҳакам бразилиялик футболчи бироз аввал ҳимоячиларга нисбатан қўпол ўйнади деб топди
|
|
48' |
|
"Барса" бўлим бошидаги мезбонларнинг прессингидан чиқиб кетиб, ҳозир бурчак тўпи ишлади
|
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
|
' |
|
Футболчилар майдонга қайтишмоқда
|
|
' |
|
Месси ЕЧЛдаги 70-голини киритди ва бу борада Роналдуга етиб олди. Яна битта голдан кейин Месси Рауль билан тенглашиб олади...
|
|
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди
|
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
|
|
45' |
|
Ҳакам сариқ карточкаларни кўпайтириб юборди. Бу сафар тўп учун кураш олиб борган Алвес "сариқ" олди
|
|
44' |
|
Неймар катта тезликда рақиб жарима майдончасига кириб келди ва сўнгги ҳимоячи унга зарба бериш имкониятини бермади
|
|
42' |
|
Энди Жорди Альба огоҳлантириш олди, керакмас жойда рақиб футболчисини тортиб йиқитди
|
|
40' |
|
Никлас Мойсандер огоҳлантириш олди. Мессининг оёғига хавфли ташлангани учун
|
|
36' |
|
Месси жарима зарбасини дарвозанинг юқори бурчагига айлантирди. Дарвозабон тўпни қайтарди. Ҳужум давом этди. Жарима майдончасига қайтарилган тўп учун курашда Бартра Яспер Силессендан устун келди ва тўпни дарвозабон майдончасига қайтарди. Лионель Месси бош билан дарвозани ишғол қилди. Силессен қўпол хатога йўл қўйди
|
|
35' |
|
ГОООООООЛ! Месси, 0:1!
|
|
34' |
|
"Аякс" футболчиларидан бири сариқ карточка олди, Неймарни жарима майдончаси остонасидан йиқитгани учун!
|
|
33' |
|
Мезбонлар бурчакка яқин жойда жарима зарбасини ўйинга киритишди. Тўпни "Барса" ҳимоячилар қайтаришди. Тўп яна жарима майдончасига қайтарилди. Бош билан берилган зарбани тер Штеген эгаллаб олди
|
|
31' |
|
Вуууууҳ! Жорди Альба бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади! Зарбани Силессен қайтарди!
|
|
30' |
|
Бурчак тўпидан кейин Месси чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
|
|
29' |
|
Алвеснинг узатмасидан кейин Суарес тўпни эгаллади ва жарима майдончаси чизиғи устида зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
|
|
28' |
|
Мезбонлар тўп учун курашда чаққонлик кўрсатиб, каталонияликларни шошириб қўйишмоқда
|
|
26' |
|
Вууууҳ! "Аякс" бир дақиқа ичида 4 марта "Барса" дарвозаси томон зарба йўллади! Учта зарбани ҳимоячилар, сўнггисини Тер Штеген қайтарди!
|
|
23' |
|
Амстердамликлар ҳимояда қолиб кетишаётгани йўқ, имкон бўлди дегунча олдинга интилишмоқда. Лассе Шоненинг зарбаси аниқ чиқмади
|
|
22' |
|
Мессининг узатмасидан кейин Неймар офсайдда қолганди, акс ҳолда бирга-бир вазиятни кузатардик
|
|
21' |
|
Месси тўп билан жарима майдончасига кириб келди ва ўнг қанотда очилган Ракитичга тўпни узатди. Аммо тўпни ҳимоячи тўхтатиб қолди
|
|
20' |
|
Энрике шогирдлари айни дақиқаларда "Аякс" футболчиларини ўз жарима майдончалари ичига қамаб қўйишди
|
|
18' |
|
"Аякс"нинг жавоб зарбаси! Алвес қайтарган тўани Андерсен 20 метрдан дарвоза томон йўллади. Зарба кучли, аммо бироз ноаниқ
|
|
16' |
|
"Барса"нинг хавфли ҳужуми! Неймар жарима майдончасининг ўнг қанотида очилган Ракитични тўп билан таъминлади. Ярим ҳимоячи Мессига аниқ пас бера олмади
|
|
15' |
|
"Аякс"нинг ҳужумини каталонияликлар жарима майдончаси чизиғи устида тўхтатиб қолишди
|
|
13' |
|
Ракитич рақиб жарима майдончасига чап қанотдан кирган Мессига тўпни узатди. Лео қаршисидаги футболчини алдаб ўта олмади
|
|
13' |
|
"Барселона" тўп назоратини ўз томонига олгани ҳайрон қоларли ҳолат эмас...
|
|
10' |
|
Энди "Аякс" футболчиси Анвар ал-Ғозий огоҳлантириш олди. У Бускетсга нисбатан қўпол ўйнади
|
|
8' |
|
Хавьер Маскерано сариқ карточка олди. У майдон марказида тўпга ташланди ва рақиб оёғига хавфли ўйналди деб топилди
|
|
7' |
|
Мезбонлар рақиб жарима майдончасига яқинлашиб келишди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
|
|
4' |
|
Неймар тўпни дарвозага йўллаганди. Бироқ унга тўпни узатган Альба тўпни қабул қилаётганида офсайдда қолган экан
|
|
3' |
|
Шунга ўхшаш пасни Суарес Месси томон узатди. Аргентиналик ҳужумчи буни кутмаганди
|
|
2' |
|
Хавининг узатмасидан кейин Месси бирга бир вазиятга чиқиб кетарди, аммо Лео тўпни тўхтата олмади
|
|
1' |
|
Ўйинни каталонияликлар бошлаб беришди
|
|
' |
|
Бугун "Аякс" оқ-қизил, "Барса" сариқ рангли футболкаларда ҳаракат қилишади
|
|
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Европа чемпионлар лигаси мадҳияси!
|
|
' |
|
Луис Энрике бу сафар асосий таркибда дарвозабон Марк-Андре тер Штегенни туширишга қарор қилди. "Сельта" билан ўйинда бўлгани каби Пике захирада қолди. Ҳимоя маркази Бартра-Маскерано жуфтлигига топширилган
|
|
' |
|
"Амстердам-Арена" мухлислар билан тўлиб-тошган! Стадион "қайнамоқда"! Муҳитга гап-сўз бўлиши мумкин эмас! Ҳар бир мухлис қўлида "Аякс" логотипи туширилган оқ байроқча!
|
|
' |
|
Луис Суарес бугун илк марта "Барселона" сафиа ЕЧЛ баҳсида майдонга тушади
|
|
' |
|
"F" гуруҳида "ПСЖ жамоаси 7 очко билан 1-ўринда бормоқда. "Барселона" ҳисобида эса 6 очко бор. "Аякс" ва АПОЭЛ 2 ва 1 очкога эга бўлиб туришибди. Демак, бугун ПСЖ ва "Барса" ғалаба қозонишса, плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал қилишади
|
|
' |
|
Барчангизни Голландиянинг "Аякс" ва Испаниянинг "Барселона" жамоалари ўртасидаги учрашувни кузатиб боришга таклиф этамиз
|
|
' |
|
Европа чемпионлар лигаси, гуруҳ босқичининг 4-тур ўйинлари давом этади
|
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
|
| ЕЧЛ - 2014-15 / 4-тур / 06.11.2014 00:45 |
|
Аякс
|
0
:
2
|
Барселона
Месси (36, 76) |
|
| ЕЧЛ - 2014-15 / 4-тур / 06.11.2014 00:45 |
|
Аякс
|
0
:
2
|
Барселона
Месси (36, 76) |
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 354
![]()
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 18 ноябрь куни Жаҳон чемпионати нимчорак финалида Италияга қарши баҳс олиб боради.
Киритилди: 05:41, 16.11.2025. Ўқилди: 21004 марта. Фикрлар сони: 2 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби вингери Винисиус Жуниор 2026 йил ёзида сотилиши эҳтимолдан холи эмас, деб хабар берди Euro-football.ru нашри.
Киритилди: 09:15, 16.11.2025. Ўқилди: 10650 марта. Фикрлар сони: 7 та.
![]()
"Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Роберт Левандовскидан гол урмасликни сўради.
Киритилди: 21:48, 19.11.2025. Ўқилди: 8640 марта. Фикрлар сони: 18 та.
![]()
17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида плей-офф ўйинлари давом этади.
Киритилди: 11:47, 15.11.2025. Ўқилди: 8622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
"Барселона" 2026 йилнинг ёзида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.
Киритилди: 08:41, 15.11.2025. Ўқилди: 6289 марта. Фикрлар сони: 6 та.
![]()
Бирлашган Араб Амирликларида «Al-Ain Cup» кичик ўртоқлик турнирида финалчилар номи аниқ бўлди.
Киритилди: 12:42, 15.11.2025. Ўқилди: 6034 марта. Фикрлар сони: 2 та.
![]()
Ўзбекистон миллий жамоаси кеча Эронга қарши ўртоқлик ўйинида пенальтилар сериясида ғалаба қозонди (0:0, 4:3).
Киритилди: 08:27, 19.11.2025. Ўқилди: 5969 марта. Фикрлар сони: 4 та.
![]()
Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Эроннинг “Персеполис” клуби футболчиси Остон Ўрунов сўнгги 24 соат ичида Transfermarkt порталида энг кўп қидирилган футболчига айланди.
Киритилди: 23:09, 16.11.2025. Ўқилди: 5844 марта. Фикрлар сони: 12 та.
![]()
ОАВда "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Флориан Вирц Мадриднинг "Реал" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар тобора кўпайиб бормоқда.
Киритилди: 07:52, 15.11.2025. Ўқилди: 5321 марта. Фикрлар сони: 1 та.
![]()
14 ноябрь куни Қатарда давом этаётган U-17 Жаҳон чемпионатида 1/16 финалнинг дастлабки 8 та ўйини ўтказилди.
Киритилди: 06:06, 15.11.2025. Ўқилди: 5291 марта. Фикрлар сони: 4 та.
![]()
Ламин Ямал "Барселона"нинг "Реал Мадрид"га қарши ўйинидан кейин энг кўп муҳокама қилинган шахслардан бирига айланди.
Киритилди: 09:56, 27.10.2025. Ўқилди: 21427 марта. Фикрлар сони: 37 та.
![]()
"Эл-класико"га саноқли кунлар қолганда "Барселона" қанот вингери Ламин Ямал "Реал"га шаънига номақбул сўзлар айтди.
Киритилди: 21:26, 24.10.2025. Ўқилди: 19809 марта. Фикрлар сони: 88 та.
![]()
“Реал” ва “Валенсия” клубларининг собиқ дарвозабони Сантьяго Канисарес “Барселона” вингери Ламин Ямал ва унинг “эл-класико”дан кейин Дани Карвахаль билан бўлган можароси ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 09:53, 28.10.2025. Ўқилди: 15774 марта. Фикрлар сони: 9 та.
![]()
"Барселона"нинг 18 ёшли футболчиси Ламин Ямал футболчининг оиласи рэперни қабул қилмагани учун ўзининг севгилиси, таниқли қўшиқчи Ники Николь билан ажрашди, деб хабар бермоқда Eltrecetv нашри.
Киритилди: 10:49, 03.11.2025. Ўқилди: 15362 марта. Фикрлар сони: 18 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоадоши Винисиус Жуниорнинг ўйини ва майдондаги хатти-ҳаракатларидан норози, деб хабар бермоқда El Nacional.
Киритилди: 14:58, 12.11.2025. Ўқилди: 13345 марта. Фикрлар сони: 15 та.
![]()
ЖЧ-2026га қўшимча 2 та йўлланма берувчи қитъалараро плей-офф ўйинларига қуръа ташланди.
Киритилди: 17:28, 20.11.2025. Ўқилди: 3756 марта. Фикрлар сони: 2 та.
![]()
Киритилди: 18:16, 20.11.2025. Ўқилди: 2636 марта. Фикрлар сони: 5 та.
![]()
"Манчестер Юнайтед" Каземиро кетиши мумкинлигини инобатга олиб, майдон марказини кучайтирмоқчи.
Киритилди: 05:59, 21.11.2025. Ўқилди: 2371 марта. Фикрлар сони: 1 та.
![]()
"Барселона" марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен фаолиятини Яқин Шарқда давом эттириши мумкин.
Киритилди: 18:21, 20.11.2025. Ўқилди: 2333 марта. Фикрлар сони: 1 та.
![]()
Суперлигада 29-тур ўйинлари давом этмоқда.
Киритилди: 21:20, 20.11.2025. Ўқилди: 2082 марта. Фикрлар сони: 21 та.
![]()
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз номи билан аталадиган стадионга эга бўлишни истамоқда.
Киритилди: 09:07, 10.11.2025. Ўқилди: 836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Эрон терма жамоасининг 26 ёшли волейболчиси Сабер Каземий вафот этди.
Киритилди: 23:25, 05.11.2025. Ўқилди: 917 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Лондонда Англия Премьер Лигаси футболчисига нисбатан қурол билан таҳдид қилинган воқеа бўйича полиция тергов бошлади.
Киритилди: 12:07, 04.11.2025. Ўқилди: 1115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
“Астон Вилла” ва “Арсенал”нинг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Мексиканинг “Пумас” жамоасида тўп сураётган Аарон Ремси йўқолган ити ҳақида маълумот берган кишига 20 минг доллар мукофот ваъда қилди.
Киритилди: 12:17, 01.11.2025. Ўқилди: 1133 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
“Барселона” собиқ ҳимоячиси Дани Алвес Испаниядаги черковлардан бирида воизлик қилмоқда.
Киритилди: 10:44, 29.10.2025. Ўқилди: 1308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд яна бир қимматбаҳо машинага эга бўлди.
Киритилди: 07:51, 24.10.2025. Ўқилди: 1728 марта. Фикрлар сони: 11 та.
![]()
Туркиянинг “Бандирма Санайиспор” клуби дарвозабони Ўғузхон Камажи машғулот пайтида юрак хуружига учраб, 21 октябрь куни 28 ёшида вафот этди.
Киритилди: 15:38, 23.10.2025. Ўқилди: 1365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Ан-Наср» клуби португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Катта шлем» турнирларининг 24 карра ғолиби Новак Жокович Лиссабондаги теннис клубида учрашишди.
Киритилди: 18:47, 21.10.2025. Ўқилди: 3202 марта. Фикрлар сони: 3 та.
![]()
“Реал”, “Фейеноорд” ва Нидерландия терма жамоасининг собиқ футболчиси Ройстон Дренте инсультга учради.
Киритилди: 23:11, 19.10.2025. Ўқилди: 1929 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Коста-Рика полицияси ЖЧ-2026 саралаш ўйини арафасида Никарагуа миллий терма жамоасининг кийим алмаштириш хонасига рейд ўтказди.
Киритилди: 23:00, 15.10.2025. Ўқилди: 1046 марта. Фикрлар сони: 0 та.