Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Учрашув тафсилоти

ЕЧЛ - 2014-15 / Финал / 06.06.2015 23:45

Ювентус

Альваро Мората (55)
1
:
3

Барселона

Иван Ракитич (4)
Луис Суарес (68)
Неймар (90+7)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
ЕЧЛ - 2014-15 / Финал / 06.06.2015 23:45

Ювентус

Альваро Мората (55)
1
:
3

Барселона

Иван Ракитич (4)
Луис Суарес (68)
Неймар (90+7)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат!

'
"Олимпиаштадион"да "Барселона" клуби мадҳияси янграмоқда

'
Хави Эрнандес Чемпионлар лигаси кубогини боши узра баланд кўтарди! "Барселона" — чемпион!

'
Энрике бошчилигидаги "Барселона" саҳнага кўтарилиб келди ва олтин медалларни кўксига тақмоқда

'
Ҳакамларга эсдалик учун медаллар топширилди. Чақир бошчилигидаги туркиялик ҳакамлар ўйинни ажойиб бошқаришди. Навбат "Ювентус" футболчиларига келди. Уларга ҳам медалларни Платини тақдим қилди

'
Луис Энрике "Барселона" бошқарувидаги илк мавсумидаёқ "требл" қайд этмоқда. Фантастик натижа! "Барселона" мухлисларини табриклаймиз!

'
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "БАРСЕЛОНА" - ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ҒОЛИБИ!

90+7'
"Ювентус" сўнгги имкониятдан фойдаланиш мақсадида бутун жамоа бўлиб олдинга ўтиб кетди ва жазоланди! Энди нима фарқи бор: 1:2 нимаю, 1:3 нима? Қарши ҳужумда Педро ва Неймар ўзаро узатмаларни амалга оширишди ва бразилиялик футболчининг зарбасини Буффон қайтара олмади!

90+7'
ГОООООООЛ! Неймаааар, 1:3!

90+5'
"Барса"да сўнгги ўзгариш: Луис Суарес ўрнига Педро Родригес туширилди.

90+4'
Қарши ҳужумда Месси тўп билан олдинга ўтди ва Неймарга узатма берди. Бразилиялик футболчи икки ҳимоячи орасидан ўтмоқчи бўлганида, бурчак тўпи ишлади.

90+2'
Тевес 20 метрлардан кучли зарба йўллади. Тер Штеген тўпни эгаллади

90+1'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90'
"Барселона"да ўзгариш: Иван Ракитич майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Жереми Матьё туширилди. Француз марказий ҳимоядан жой олади ва Маскерано таянч ҳудудига сурилади.

89'
Вуууууҳ! Маркизио олис масофадан ноқулай зарба йўллади. Бурчакка бораётган зарбани Тер Штеген майдон ташқарисига уриб юборди.

89'
"Ювентус"да ўзгариш: Патрис Эвра ўрнига Кингсли Коман туширилди

87'
Вууууҳ! Перейра дарвоза яқинида тўпни қабул қилди, аммо вазиятдан фойдалана олмади! Унинг зарба беришига Пике йўл қўймади!

86'
Суарес жароҳат олди. Майдон марказида унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

84'
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Неймар жарима майдончаси ичида қабул қилди ва зарба берди. Зарба қовушмади, тўп Месси ва Суареснинг ёнидан ўтиб кетди...

82'
Вууууууҳ! Хавининг чиройли (тўпни ерга туширмасдан) узатмасидан кейин Пике бирга бир вазиятда қолди. Унинг кучли зарба дарвоза устидан ўтиб кетди!

80'
Месси майдон марказидан Неймарни олдинга бошлади. Бразилиялик футболчи ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва ортдан етиб келган Мессига пас берди. Лео тўпга қоқилиб йиқилиб тушди.

79'
"Ювентус" бурчак тўпини ўйинга киритди. Погба бош билан йўллаган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди.

78'
"Барселона"да ўзгариш: Андрес Иньеста ўрнига Хави Эрнандес туширилди. Бу Хавининг "Барса" сафидаги сўнгги расмий ўйини бўлади.

77'
"Ювентус" жарима майдончаси бурчагида жарима зарбаси белгиланди. Мессининг зарбаси қовушмади.

75'
Вуууууҳ! "Ювентус" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тер Штеген мушт билан уриб юборган тўп ҳимоячилардан бирининг бошига тегиб, дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди

71'
Альба чап қанотдан етказиб берган узатмани Неймар бош билан дарвозага жойлади. Буффон тўпни қайтара олмади. Бироқ Неймар зарба берганидан кейин тўп унинг қўлига теккан экан. Дарвоза ортидаги ҳакам голни бекор қилди.

68'
Гол билан ушбу ҳужумдан аввал ҳакам учун яна бир мураккаб вазият юзага келганди. Ўнг қанотдан етказилган Погба жарима майдончаси ичида қабул қилди ва Алвес билан ёнма-ён ҳолатда йиқилди. Такрорий вазиятда Погбанинг ўзи Алвесни ушлаб йиқилгани кўринди. Ҳакам пенальти белгиламай тўғри қилган экан

68'
ГОООООООЛ! Луис Суарес, 1:2! Месси тўп билан олдинга борди ва йўл-йўлакай бир ҳимоячини алдаб ўтди ва жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Буффон зарбани қайтарди, қайтган тўпни Суарес бўш дарвозага жойлади!

67'
Погба тўпни эгаллади ва чап қанотдан олдинга ўтган Эврага узатма берди. Патриснинг зарбаси ҳаддан ташқари кучли чиқди ва тўп қарама-қарши томонга ўтиб кетди

66'
Вууууҳ! Погба 20 метрдан айланма зарба йўллади. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди!

65'
Вуууууҳ! Иньеста! У тўпни эгаллаб олдинга юрди ва кичик пауза ушлаб, Суаресни бирга бир вазиятга чиқарувчи кесма узатма берди. Луис тўпга бироз ета олмади. Буффон тўпни эгаллади.

63'
Вууууҳ! "Юве" ташкил қилган ҳужумда италияликлар кўпчиликни ташкил қилишди. Тевес жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Аммо зарба юқоридан ўтиб кетди.

60'
"Барселона" хавфли ҳужум ташкил қилди. Пикедан тўпни қабул қилган Месси олдинга қараб юрди ва Неймарга узатма берди. Неймар Леога тўпни қайтарди ва ҳимоячилар Мессини ёпа олишди. Шу билан ҳужум якунига етди

58'
"Ювентус" ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Мората бош билан йўллаган зарба ноаниқ чиқди.

55'
ГООООООЛ! Альваро Мората, 1:1! "Барселона" тўпни эгаллаб, ҳимоядан чиқмоқчи бўлганида туринликлар тўпни эгаллашди ва ҳужум ташкил қилишди. Тевеснинг зарбасини Тер Штеген қайтарди ва қайтган тўпни Мората бўш дарвозага жойлади!

53'
Биринчи бўлимда "Юве" гол ўтказиб юборганидан кейин ҳам ҳимояда ўйнашда давом этди. Иккинчи бўлимда эса улар таваккал қилиб олдинга ўтишмоқда. Натижада Энрике шогирдларида имкониятлар кўпайиб бормоқда. Улар хавфлироқ бўлмоқда

51'
Вууууууҳ! Месси йўл-йўлакай Ракитич ва Суарес билан "девор" ўйнаб олди ва жарима майдончасига кирар-кирмас кучли зарба йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди!

48'
Каталонияликлар ўйинга киритган бурчак тўпи қайтарилди. Такрорий ҳужум пайтида тўп яна Суаресга етказилди. Уругвайлик ҳужумчининг узатмасини ҳимоячи қайтарди, аммо Луиснинг ўзига тўп келиб тушди. Унинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

48'
Вууууҳ! "Юве"нинг бурчак тўпидан кейин "Барселона" беш киши бўлиб 3 ҳимоячига қарши чиқиб боришди. Неймарнинг узатмасидан кейин Суарес ўткир бурчак остида зарба йўллади. Буффондан ажойиб реакция!

47'
Пике Тевесга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Дарвозагача 25 метрлардан белгиланган жарима тўпиини Пирло ўйинга киритди. Пикенинг ўзи бош билан тўпни майдон ташқарисига уриб юборди.

47'
Месси ўнг қанотда икки футболчидан ўтиб жарима майдончасига кирди ва Суаресга узатма берди, бироқ Луис тўпни Лионелнинг ўзига қайтара олмади

46'
Иккинчи бўлим бошланди. Тўпни ўйинда "Барселона" футболчилари киритиб беришди. Ҳозирча жамоалар таркибида ўзгаришлар йўқ.

'
Биринчи бўлим статистикаси: Тўп назорати — 34-66%, Зарбалар — 5-8, Аниқ зарбалар — 1-4, Бурчак тўплари — 3-3, Офсайд — 0-0, Фоллар — 15-4, Огоҳлантиришлар — 2-0.

45'
Жунайт Чақир биринчи бўлимга вақт қўшмасликка қарор қилди. Танаффус. Ҳозирча "Ювентус" - "Барселона" - 0:1.

45'
Оҳоҳоҳо! Месси Эвра ва Погбадан чиройли тарзда ўтиб кетди ва жарима майдончасига кирди, Лихштайнерни ҳам алдаганидан кейин тўпни майдонда олиб қола олмади.

44'
Вууууҳ! Маркизио 20 метрлардан кучли ва аниқ зарба йўллади. Тер Штеген зарбани қайтарди!

41'
Поль Погба сариқ карточка олди. Мессига нисбатан қоидабузарлик учун

40'
Вууууууҳ! "Барселона" кетма-кет 3та ўта хавфли ҳужум ташкил қилди! Дастлаб майда паслар орқали ташкил қилинган ҳужум пайтида иш зарбагача етиб бормади. Иккинчи ҳужумда Суареснинг 16 метрдан зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди! Учинчисида эса Неймар тўп билан жарима майдончасига яқинлашди. Унинг олдида фақат бир ҳимоячи бор эди. У Месси томон узатма берди, аммо ҳимоячи қайтарди. Қайтарилган тўп Суарес томон келди. Луиснинг зарбасини Буффон қайтарди!

36'
Вууууҳ! Ҳакам учун ўта қийин вазият юзага келди. "Барселона" жарима майдончаси чизиғи устида Погба Альба билан тўп учун курашда жарима майдончаси ичида кириб йиқилди. Дастлабки таассуротда вазият пенальтига ўхшади, аммо Жунайт Чақир ўйинни тўхтатмади. Такрорий вазиятда туркиялик ҳакам тўғри қарор чиқарганга ўхшади. Биринчида тўқнашув жарима майдончаси ташқарисида юз берган, иккинчидан, Погба тўпга қоқилиб йиқилган...

34'
Рақиб имкон берганда туринликлар ҳужум ташкил қилишмоқда. Чап қанотдан жарима майдончасига етказилган узатмани катлонияликлар қайтаришди. Кейинги ҳужум пайтида эса "Ювентус" бурчак зарбаси ишлади. Бурчак тўпи Тер Штеген учун муаммо туғдирмади.

33'
Ўйин темпи бироз тушди. "Барселона" тўпни назорат қилган ҳолда, комбинацион ҳужум учун вариантлар қидирмоқда.

27'
Неймар жарима майдончаси ичида аниқ зарба йўллади. Ерлатиб берилган зарбани Буффон эгаллади

24'
"Барселона" мудофааси жарима майдончаси ичида Моратага зарба йўллаш имконини берди, зарбага аниқлик етишмади.

23'
Тевес чап қанотдан жарима майдончасига бурчагига яқинлашиб келди ва зарба/узатма берди. Тўп олис устундан анча наридан ўтиб кетди.

19'
Оҳо! "Юве"да яхши имконият! Погба чап қанотдан олдинга ўтди ва ўнг қанотдан жарима майдончасига кираётган Тевесга узатма берди. Маскерано "подкат" орқали тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчакдан етказилган узатмани испанлар қайтаришди. Дарвоқе, матнли трансляция давомида Видалга сариқ карточка кўрсатилганини ва Неймарнинг узатмасидан кейин тўп италиялик ҳимоячи қўлига текканини ёзишга улгурмагандик.

15'
Каталонияликлар чап қанотдан жарима тўпини комбинация шаклида ўйинга киритишди (бугун Энрике ҳар бир вазият учун "уй вазифаси" билан келган шекилли!). Неймар жарима майдончасига кирди ва бурчак тўпи. Бурчак тўпи ҳам ноодатий тарзда амалга оширилди. Ерлатиб етказилган узатмага Альба 10 метрдан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди!

14'
БУффффоооон! "Барса" футболчилари ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Орқароққа етказилган узатмани Суарес чап оёқда дарвоза томон йўллади. Жанлуижи катта маҳорат билан зарбани қайтарди. Ҳимоячи тўпни бош билан ён томонга қайтарди.

14'
БУффффоооон! "Барса" футболчилари ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Орқароққа етказилган узатмани Суарес чап оёқда дарвоза томон йўллади. Жанлуижи катта маҳорат билан зарбани қайтарди. Ҳимоячи тўпни бош билан ён томонга қайтарди.

13'
Вууууҳ! "Юве" ҳимоячиларининг кутилмаганда хатосидан сўнг Суарес бирга бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Луис ҳимоячидан ўтиб кета олмади. Кейинги ҳужум пайтида Месси томонидан дарвоза яқинига узатилган тўпга Неймар бироз ета олмади.

9'
Неймааааар! Жарима майдончаси ташқарисида икки футболчидан ўтиб кетди ва 16 метрдан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. Бу зарба Видалнинг зарбасига жавоб бўлди.

8'
Видааааааль! Морато ўнг қанот бўйлаб олдинга ўтди ва Альбани алдаб ўтиб, жарима майдончасига яқинлашиб келаётган Видални тўп билан таъминлади. Артуронинг 16 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!

4'
Месси ўз қанотдан тўпни чап қанотдан жарима майдончасига яқинлашган Альбага етказди. Хорди дарҳол Неймарни тўп билан таъминлади. Бразилиялик ҳужумчи кичик пауза қилди ва жарима майдончасига марказдан ёриб кирган Иньеста пас берди. Жамоа сардори янада қулайроқ жойда турган Ракитични кўрди ва тўпни қизғанмади. Иван яқин масофадан дарвозани ишғол қилди!

4'
ГООООООООЛ! Иваааааан Ракитииииич! 0:1!

2'
"Юве" бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бурчакдан узатилган тўпни каталонияликлар қайтаришди. Ўйин жуда ва жуда "қайноқ" бошланди!

1'
ВУУУУҲ! "Барселона" ҳимоячилари рақибнинг босими остида ўз жарима майдончалари яқинида хатога йўл қўйишди. Тевес йўллаган зарба ноаниқ бўлди

1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ! ТЎПНИ ЎЙИНГА "ЮВЕНТУС" КИРИТИБ БЕРДИ! КЕТДИК!

23:45'
"Юве" оқ-қора, "Барселона" эса кўк-анорранг формада ҳаракат қилишади. Қисқа қилиб айтганда, ҳар иккала жамоа ўзининг уй формасида ўйнайди

23:44'
Диққат! "Ювентус" ва "Барселона" жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда! Кутиб оламиз! ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда!

23:42'
Хайнц Ридле ЕЧЛ кубогини майдонга олиб чиқди!

23:40'
Қисқа муддатли тантанали маросим жуда чиройли ташкил этилган. Дизайн, чироқлардан ўринли фойдаланилган. Кўнгиллилар эса майдонда турли шаклларни юзага келтиришди.

23:35'
Олимпиаштадион майсаси устини материал билан қоплаб, финалга бағишланган тантанали чиқишлар бўлиб ўтмоқда. Нақ олимпиданинг очилиш маросими!:)

23:27'
Жамоалар ўйинолди чигалёзди машғулотни якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишди. Улар 10 дақиқадан кейин стадионга қайтишади. Кутамиз.

23:15'
Қисқача реклама: Эрталаб соат 07:00да бошланадиган Фижи ва Ўзбекистон ёшлари ўртасидаги ўйин "Спорт" канали орқали жонли трансляция қилиниши режалаштирилган. Қандайдир техник муаммолар юзага келмаса, биз бу ўйинни томоша қиламиз. Шунингдек, сайтимиз орқали ҳам бу ўйинни матнли онлайн трансляция қилишга ҳаракат қиламиз

22:55'
"Барселона" ва "Ювентус" жамоалари сўнгги марта 2003 йилда ЕЧЛнинг чорак финалида тўқнаш келишганди. Туринда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Жавоб ўйинида эса "Барса"нинг ҳозирги мураббийи, ўша пайтдаги сардори Луис Энрике жуда қулай имкониятдан фойдалана олмаган бўлса, "Юве"нинг ҳозирги раҳбарларидан бири Павел Недвед ўз имкониятидан фойдалана олганди. Шунингдек, Хави ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлганди. Қўшимча бўлимда урилган гол "Ювентус"ни ярим финалга олиб чиққанди.

22:45'
Ўйингача турли фикрлар, тахминлар билдирилди. Биз эса ҳозирча тахминларга эътибор бермаймиз. Шунчаки ўйинни бор чиройи билан сизга етказишга ҳаракат қиламиз. Қайси жамоа кучли бўлса, ўша ғалаба қозонади.

22:34'
Диққат, "Ювентус"нинг бошланғич таркиби қуйидагича: Буффон, Лихтштайнер, Барзальи, Бонуччи, Эвра, Маркизио, Пирло, Погба, Видал, Тевес, Мората

22:31'
Диққат, "Барселона"нинг таркиби маълум бўлди (4-3-3): Тер Штеген — Алвес, Пике, Маскерано, Альба — Ракитич, Бускетс, Иньеста — Месси, Суарес, Неймар

22:29'
Ҳар иккала жамоа совринларни қўлга киритиб бўлганидан кейин, мазкур финалга муносиб тайёргарлик кўриш учун бир ҳафта вақтга эга бўлишди. Ўйлаймизки, мураббийлар бу вақтдан унумли фойдаланишди ва ўз жамоаларини энг юқори формага олиб чиқишди. Шундай экан, бугунги ўйин ЕЧЛ тарихидаги энг чиройли финалларидан бири бўлиши керак.

'
Хабарингиз бор, бугунги ўйингача ҳар иккала жамоа ўз мамлакатларида ҳар иккала соврин — чемпионлик ва Кубокни қўлга киритиб бўлишди. Демак, бугун ғолиб чиқадиган жамоа, футбол тили билан айтганда, ТРЕБЛ қайд этади.

22:17'
Берлин. "Олимпиаштадион". Бугун ўйин қаҳрамонлари — "Барселона" ва "Ювентус" жамоалари стадионга етиб келишди

'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ! Европада мавсум якунига етиб бормоқда. Дунёнинг клублар ўртасидаги энг кучли мусобақаси — Европа чемпионлар лигасининг финал ўйинига барчангизни таклиф этамиз!

ЕЧЛ - 2014-15 / Финал / 06.06.2015 23:45

Ювентус

Альваро Мората (55)
1
:
3

Барселона

Иван Ракитич (4)
Луис Суарес (68)
Неймар (90+7)

ЕЧЛ - 2014-15 / Финал / 06.06.2015 23:45

Ювентус

Альваро Мората (55)
1
:
3

Барселона

Иван Ракитич (4)
Луис Суарес (68)
Неймар (90+7)

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined property: stdClass::$title_uz

Filename: site/match_center.php

Line Number: 354

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади

ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.

Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 26247 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди.

Киритилди: 20:39, 17.05.2026. Ўқилди: 17180 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Англия: ФА кубоги
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия кубоги финали доирасида “Челси” — “Манчестер Сити” учрашувида (0:1) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Киритилди: 23:39, 16.05.2026. Ўқилди: 12768 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи

ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Испаниялик мутахассис Хаби Алонсо “Челси” таркибини Мадриднинг “Реал” клубининг икки нафар футболчиси билан кучайтирмоқчи.

Киритилди: 22:16, 20.05.2026. Ўқилди: 12064 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум

ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» якшанба куни мавсумдаги ўз майдонидаги сўнгги учрашувини ўтказди.

Киритилди: 19:11, 18.05.2026. Ўқилди: 11869 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото)

ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» клуби матбуот хизмати АПЛнинг 37-тури доирасида бўлиб ўтган «Борнмут»га қарши ўйин олдидан жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсанинг суратини ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этди.

Киритилди: 12:05, 20.05.2026. Ўқилди: 11483 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди

ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 11:42, 17.05.2026. Ўқилди: 11287 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди

ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо яқин орада Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигига қайтади.

Киритилди: 16:10, 18.05.2026. Ўқилди: 11225 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради

ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

Ҳужумчи Винисиус Жуниор «Реал»ни тарк этиши мумкин.

Киритилди: 20:49, 19.05.2026. Ўқилди: 10577 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин

ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Лондоннинг «Челси» клуби «Арсенал» томонидан амалга оширилган Кай Ҳаверц, Нони Мадуэке ва Кепа Аррисабалага трансферлари бўйича қўшимча тўловлар олиши мумкин.

Киритилди: 23:33, 18.05.2026. Ўқилди: 9267 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 50586 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 43938 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Килиан Мбаппе кутилмаганда АПЛга йўл олиши мумкин

ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.

Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29674 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе ўзини фош қилиб қўйди (фото)

ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.

Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28530 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Вальверде ва Тчуамени ўртасидаги муштлашувга нима сабаб бўлгани маълум бўлди

ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клубида вазият ўта кескинлигича қолмоқда. 

Киритилди: 19:37, 07.05.2026. Ўқилди: 21459 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш маросимини жонли трансляция қилади

ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Телеканаллар / ТВ-дастурлар
Рукн: Янгиликлар

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш мақсадида ташкил этилаётган тадбирни жонли эфирда трансляция қилади.

Киритилди: 06:18, 22.05.2026. Ўқилди: 5935 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Хулиан Альварес «Атлетико»ни фақат битта клуб учун тарк этишга тайёр

ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес фаолиятини давом эттириш учун ўзига маъқул бўлган вариантни танлади.

Киритилди: 08:53, 22.05.2026. Ўқилди: 5425 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Йошко Гвардиол «Манчестер Сити»дан бошқа гранд клуб сафига ўтмоқчи

ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол клубини ўзгартиришга тайёр.

Киритилди: 09:26, 22.05.2026. Ўқилди: 2415 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Хаби Алонсо «Челси»дан кетадиган дастлабки футболчини танлади

ЕВРОПА / Мураббийлар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Манбаларнинг хабар беришича, Хаби Алонсо жамоага келганидан сўнг «Челси» ҳужумчи Лиам Делап билан хайрлашади.

Киритилди: 19:07, 22.05.2026. Ўқилди: 2396 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Англия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномаси эълон қилинди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Бош мураббий Томас Тухель мундиалда қатнашадиган Англия терма жамоаси футболчиларини танлаб олди.

Киритилди: 14:23, 22.05.2026. Ўқилди: 2186 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрлинг Ҳоланд анимацион фильмда викинг қаҳрамонига овоз беради

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.

Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.

Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2782 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду 1,32 млн долларга машина сотиб олди (фото)

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.

Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3526 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШда спортчиларни олиб кетаётган самолёт қулаб тушди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.

Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 964 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Даҳшатли жароҳат ва кутилмаган воқеа: Руминия чемпионатида тез ёрдам машинаси лойга ботиб қолди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.

Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1408 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Колумбиялик велоспортчи пойгадаги ҳалокатдан бир неча кун ўтиб вафот этди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.

Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания Олий суди Неймар ва «Барселона»нинг собиқ президентларини оқлади

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.

Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2386 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Италия футболида навбатдаги можаро — 50 нафар футболчи интим хизматлардан фойдалангани маълум бўлди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1995 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дания клуби футболчиси пичоқбозлик оқибатида оғир жароҳат олди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1086 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эквадорда футбол ҳаками ўйин пайтида майдоннинг ўзида отиб ўлдирилди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.

Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик