Роналду чап томондан жарима майдончасига кирди ва ноаниқ зарба йўллади
71'
Роналду Ла лиганинг 3-турида "Эспаньол" дарвозасига 5та гол урганди, бугун эса у ўз ҳисобига 2та гол ёзиб қўйди. Ушбу 7та голдан 3тасини у пенальтидан урди
Тарас Степаненко огоҳлантириш олди. Роналдуга нисбатан қоидабузарлик учун
31'
Гарет Бэйл майдонга қайта олмади. Унинг ўрнига Матео Ковачич туширилди.
30'
ГООООЛ! Карим Бензема, 1:0! Андрей Пятов чап қанотдан етказилган оддий узатни эгаллаш чоғида қўлидан чиқариб юборди. Бензема ушбу "совға"дан бажонудил фойдаланди ва бўш қолган дарвозани ишғол қилди!
29'
Гарет Бэйл жароҳат олган кўринади. Унга майдон ташқарисида ёрдам кўрсатилмоқда. У майдонга қайта оладими ёки йўқми, бу сўроқ остида. Хесе шуғулланишни бошлади.
29'
Меҳмонлар яхши ҳужум ташкил қилишди. 11 метрли нуқта устига етказилган узатмани Тайсон қабул қилди ва жамоадошини бирга бир вазиятга чиқаришга уринди. Аммо Рамос тўпни қайтариб юборди.
26'
Донецкликлар ўнг қанотдан жарима майдончасига тўпни ерлатиб етказишди. Ҳужумчи тўпни негадир ўтказиб юборди. Аммо унинг ортида тўпни қабул қиладиган шериклари йўқ эди
26'
Донецкликлар ўнг қанотдан жарима майдончасига тўпни ерлатиб етказишди. Ҳужумчи тўпни негадир ўтказиб юборди. Аммо унинг ортида тўпни қабул қиладиган шериклари йўқ эди
23'
"Шахтёр" тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда
18'
Крооснинг олис масофадан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади
17'
Варан Навас томон ўта ноқулай узатма берди. Тўп дарвозага кириб кетиши ҳам мумкин эди...
16'
Роналдуда яхши вазият! Иско чап қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Криштиану бир ҳимоячини чалғитди ва чап оёқда зарба берди. Зарба дарвозага аниқ бормади.
15'
Оҳоҳоҳо! Бенземааа! Роналду рақиб жарима майдончаси ташқарисида икки ҳимоячи орасида бўлишига қарамай, чиройли узатма билан Каримни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Франциялик футболчиси дарвозабонни алдаб ўтди, бироқ дарвозани ишғол қила олмади! Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди..
Украиналиклардан яхши имконият юзага келди. Кесиб берилган узатмадан кейин Асеведо жарима майдончасига кириб борди, аммо аниқ зарба бера олмади
8'
Роналдунинг ўнг қанотдан ҳаволатиб олис устун томон берган узатмасига Марсело бир амаллаб етиб келдию, аммо тўпни майдонда олиб қола олмади
6'
Роналду 25 метрлардан зарба йўллашга қарор қилди. Тўп эса Криштианунинг оёғи остига ташланган футболчига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчакдан етказилган узатмаган Варан бош билан зарба йўллади. Тўп зарбага аниқ бормади
4'
"Шахтёр" яхши имкониятга эга бўлди. Кончилар ҳужумчиси "Мадрид" жарима майдончаси ичида Варандан тўпни олиб қўйди ва зарба бериш учун қулай вазиятда турган жамоадошига узатди. "Реал"нинг бошқа футболчисига унга зарба бериш имкониятини бермади
3'
Бэйл чап қанотдан узатма берди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчакдан ерлатиб етказилган узатмани Иско жарима майдончаси ичида қабул қилди ва дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
Барчангизни мазкур байрам билан муборакбод этамиз. "Реал" ва "Шахтёр" жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли онлайн трансляция ташкил этяпмиз. Биз билан бирга эканингиздан хурсандмиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионлар лигаси янги мавсумининг гуруҳ босқичи бошланиш арафасида!
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия кубоги финали доирасида “Челси” — “Манчестер Сити” учрашувида (0:1) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Киритилди: 23:39, 16.05.2026. Ўқилди: 12633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Лондоннинг «Челси» клуби «Арсенал» томонидан амалга оширилган Кай Ҳаверц, Нони Мадуэке ва Кепа Аррисабалага трансферлари бўйича қўшимча тўловлар олиши мумкин.
Киритилди: 23:33, 18.05.2026. Ўқилди: 9049 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.
Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28511 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1989 марта. Фикрлар сони: 0 та.