Учрашув тафсилоти
| Ла-лига - 2015-16 / 21-тур / 25.01.2016 00:30 |
|
Бетис
Сехудо (7) |
1
:
1
|
Реал Мадрид
Карим Бензема (71) |
|
| Огоҳлантиришлар |
|
|
| Четлатишлар |
|
|
| Жамоалар таркиби |
|
|
| Захира таркиби |
|
|
| Мураббий |
|
|
| Қўшимча маълумотлар |
|
|
| Ла-лига - 2015-16 / 21-тур / 25.01.2016 00:30 |
|
Бетис
Сехудо (7) |
1
:
1
|
Реал Мадрид
Карим Бензема (71) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
|
90+4' |
|
Ўйин тугади. "Бетис" "Реал"дан 2 очко тортиб олишга муваффақ бўлди
|
|
90+2' |
|
Карвахалга сариқ карточка. Ҳакамга эътироз билдиргани учун
|
|
90+1' |
|
Вууууҳ! Рубен Кастро "Реал"ни кечирди! Қарши ҳужум натижасида у олдинга ўтди, Пепе ва Варанни алдаб, жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
|
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
|
|
89' |
|
"Реал"нинг ҳужуми ҳам хавфли бўлди. Роналдунинг узатмасига Карвахаль бироз ета олмади. Ҳимоячи тўпни эгаллаб олди
|
|
88' |
|
Мезбонларнинг ҳужуми таҳликали бўлди. Хавф бартараф этилди
|
|
87' |
|
Вууууҳ! Модричнинг узатмасидан кейин Хесе ўнг томондан олдинга ўтди ва дарвоза олдига узатма берди. Дарвоза олдида посбон ва Роналду курашида Адан устун келди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига тепиб юбордилар
|
|
85' |
|
Вууууҳ! "Реал" қарши ҳужумга ўтди ва Исконинг узатмасидан кейин Роналду тўпни жарима майдончасининг чап томонида қабул қилди ҳамда зарба берди. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди!
|
|
82' |
|
Мерселонинг узатмасидан кейин Бензема чап томондан жарима майдончасига кирди ва олис устун томон тўпни етказди. Тўп майдонни тарк этди
|
|
81' |
|
Бензема жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
|
|
81' |
|
Карвахаль томонидан ҳаводан етказилган узатмани посбон эгаллади
|
|
80' |
|
"Реал"да ўзгариш: Хамес ўрнига Хесе тушди
|
|
79' |
|
ВУУУУУҲ! Бенземааааа! Модричнинг узатмасидан кейин Хамес бу сафар чап томондан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасидаги Бенземага пас берди. Каримнинг зарабси унчалик кучли чиқмади ва Адан уни қайтарди.
|
|
78' |
|
Вууууҳ! Хамеснинг олис бурчак томон йўллаган кучли зарбасини Адан қайтарди! Сэйв!
|
|
76' |
|
"Бетис"да ўзгариш: Сехудо ўрнига Портильо тушди
|
|
74' |
|
Марсело чап қанотдан узатма берди, ҳимоячи қайтарди
|
|
71' |
|
ГОООООЛ! Карим Бензема, 1:1! Крооснинг жарима майдончаси ташқарисидан берган узатмаси натижасида Хамес бирга бир вазиятда қолди ва у тўпни Каримга етказди. Франциялик футболчи бўш дарвозани ишғол қилди!
|
|
70' |
|
Вуууҳ! Марселонинг майдон марказидан диагонал йўналишда берган узатмаси натижасида Карвахаль жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва деярли бирга бир вазиятда зарба берди. Ноаниқ
|
|
69' |
|
Франсиско Молинеро ҳам огоҳлантириш олди
|
|
68' |
|
Жаримадан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди
|
|
68' |
|
Роналдуга нисбатан фол ишлатилди. Чап қанотда
|
|
65' |
|
Роналду чап томондан берган узатмаси ноаниқ бўлди ва тўп майдонни тарк этди
|
|
64' |
|
"Реал"да дастлабки ўзгариш: Данило ўрнига Карвахаль тушди
|
|
64' |
|
Модричнинг ҳаволатиб берган узатмасига Роналду бир амаллаб бош билан етди ва уни юқорига урди. Адан тўпни эгаллаб олди
|
|
61' |
|
Вуууҳ! Модричнинг чиройоли узатмасидан кейин Данило ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва дарвозабон майдончаси яқинига пас берди. Ҳимоячи Роналдуга нисбатан чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни қайтарди!
|
|
61' |
|
Петрос огоҳлантирилди
|
|
60' |
|
"Бетис"нинг қарши ҳужуми пайтида Кейлор Навас жарима майдончасини тарк этди ва тўпни тепиб юборишга улгурди
|
|
58' |
|
"Бетис" футболчиси Хуан Варгасга сариқ карточка берилди
|
|
58' |
|
"Бетис"да яна бир мажбурий ўзгариш: Фуед Кадир жароҳат олди. Хоакин майдонга тушди
|
|
55' |
|
ВУУУҲ! Бурчакдан етказилган тўпни Хамес оёқ билан дарвоза томон тепди. Унга ҳеч ким халал бермади. Тўпни Адан эгаллаб олди!
|
|
54' |
|
Бензема жарима майдончаси ичида икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетишга ҳаракат қилди. Учинчи ҳимоячи тўпни тепиб юборди. Бурчак тўпи
|
|
52' |
|
"Бетис"да мажбурий ўзгариш: Фабиан Руиз жароҳат олди. Унинг ўрнига Даниэль Себальос тушди
|
|
52' |
|
Исконинг узатмасига Роналду ета олмади
|
|
50' |
|
ВУУУУУҲ! Иско томонидан жарима майдончасига етказилган узатмани Роналду ортида турган Хамесга қолдирди. Колумбиялик футболчининг оёғига тўп тегмай қолди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Такрорий зарба натижасида дарвозага яқин жойда турган Бензема тўпни дарвоза томон бурди. Адан тўпни қайтарди. Каримнинг яна бир зарбаси ноаниқ чиқди
|
|
49' |
|
Кроос жарима майдончаси бурчагидан йўллаган зарба натижасида тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
|
|
47' |
|
Хамес жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
|
|
47' |
|
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар уни қайтаришди
|
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
|
|
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Бетис" - "Реал" - 1:0. Танаффус
|
|
45' |
|
"Бетис" қарши ҳужумга ўтиб кетди, Петрос нариги қанотда очилган жамоадошига аниқ узатма бера олмади
|
|
43' |
|
"Бетис" футболчилари ўнг қанотдан "девор" орқали яхши ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончасига етказилган узатмани Пепе қайтарди
|
|
41' |
|
Марселонинг чиройли пасидан кейин Роналду яккама-якка вазиятда қолди, аммо бироз офсайд бор экан
|
|
39' |
|
Майдон марказида Петрос ва Кроос тўқнашиб кетиши оқибатида Тони жароҳат олди
|
|
38' |
|
Марселонинг узатмаларини Адан яхши "ўқимоқда"
|
|
36' |
|
Роналду жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
|
|
35' |
|
Назаримизда, ҳакам "Бетис" дарвозаси томон пенальти белгилаши шарт эди. Ҳимоячи ортдан келиб Бенземанинг оёғини босиб олди! Ҳакам эса негадир ўйинни тўхтатмади
|
|
34' |
|
Вуууҳ! Пепе бурчакдан етказилган узатмага дарвозабон майдончаси чизиғи устида бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
|
32' |
|
Эҳҳҳҳҳ, Роналдуууу! Криштиану Бензема билан "девор" ўйнади ва бирга бир вазиятга чиқди. Жарима майдончаси ичида берган зарбаси ноаниқ чиқди!
|
|
32' |
|
Қарши ҳужумда "Бетис" футболчиси Пепедан ўтиб кета олмади
|
|
30' |
|
Марселонинг қанотдан узатмаси Адан учун "совға" бўлди
|
|
28' |
|
Вуҳ! Фабиан Руиз "Мадрид" марказий ҳимоячиларини алдаб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқишга уринди. Варан сўнгги паллада тўпни олиб қолди
|
|
25' |
|
"Бетис" майдон марказидан жарима тўпни "Реал" дарвозаси олдига етказди. Навас тўпни эгаллаб олди
|
|
25' |
|
Роналду бутсасини алмаштирмоқда.
|
|
24' |
|
Роналду икки ҳимоячи орасидан ўтиб жарима майдончаси кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Адан тўпни эгаллади
|
|
22' |
|
Ўнг қанотдан Карвахаль етказган узатмани Иско бош билан дарвоза томон бурди. Адан тўпни ушлаб олди
|
|
19' |
|
Роналду бутсасининг тишларини кўрсатиб, мураббийлар штабига бутсани алмаштириш кераклигига ишора қилди
|
|
17' |
|
Бензема ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Посбон тўпни эгаллади
|
|
16' |
|
"Реал"нинг хавфли ҳужуми. Модрич чап томондан жарима майдончасига кирди дарвоза яқинига узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисиига тепиб юборди
|
|
15' |
|
Роналду офсайдда қолди
|
|
12' |
|
Меҳмонлар ташаббусни ўз томонларига олишга ҳаракат қилишмоқда. "Бетис" тўпни яхши назорат қила олиши мумкинлигини кўрсатмоқда
|
|
7' |
|
ГОООООЛ! Сехудо, 1:0! Кутилмаганда, "Бетис" ҳисобни очмоқда. Дастлаб Рубен Кастро майдон марказидан олдинга юрди, жарима майдончасига кирди, Пепе ва Варанни алдаб, бирга бир вазиятдан зарба берди. Навас зарбани қайтарди. Тўп учун Руиз кураш олиб борди ва уни шеригига узатди. Сехудо ажойиб зарба билан дарвоза тўпни жойлади!
|
|
5' |
|
Мезбонларнинг бурчак тўпини ва ундан кейинги ҳужумини мадридликлар қайтаришди
|
|
4' |
|
"Бетис" бурчак тўпи ишлади
|
|
1' |
|
Учрашув бошланди!
|
|
' |
|
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда
|
|
' |
|
Бэйлнинг ўрнида бугун Хамес ҳаракат қилади. Умуман олганда, Зидан ҳозирча битта таркибдан фойдаланиб келмоқда, у ҳозирча ротацияга қўл ураётгани йўқ.
|
|
' |
|
Бугунги ўйинда Зидан Бэйлнинг хизматидан фойдалана олмайди. Футболчи аввалги ўйинда жароҳат олганди
|
|
' |
|
"Беитс" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишига 12 дақиқа қолди
|
| Ла-лига - 2015-16 / 21-тур / 25.01.2016 00:30 |
|
Бетис
Сехудо (7) |
1
:
1
|
Реал Мадрид
Карим Бензема (71) |
|
| Ла-лига - 2015-16 / 21-тур / 25.01.2016 00:30 |
|
Бетис
Сехудо (7) |
1
:
1
|
Реал Мадрид
Карим Бензема (71) |
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 354
![]()
«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.
Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 26275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди.
Киритилди: 20:39, 17.05.2026. Ўқилди: 17180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия кубоги финали доирасида “Челси” — “Манчестер Сити” учрашувида (0:1) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Киритилди: 23:39, 16.05.2026. Ўқилди: 12772 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Испаниялик мутахассис Хаби Алонсо “Челси” таркибини Мадриднинг “Реал” клубининг икки нафар футболчиси билан кучайтирмоқчи.
Киритилди: 22:16, 20.05.2026. Ўқилди: 12130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Барселона» якшанба куни мавсумдаги ўз майдонидаги сўнгги учрашувини ўтказди.
Киритилди: 19:11, 18.05.2026. Ўқилди: 11874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» клуби матбуот хизмати АПЛнинг 37-тури доирасида бўлиб ўтган «Борнмут»га қарши ўйин олдидан жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсанинг суратини ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этди.
Киритилди: 12:05, 20.05.2026. Ўқилди: 11512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Киритилди: 11:42, 17.05.2026. Ўқилди: 11287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Жозе Моуриньо яқин орада Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигига қайтади.
Киритилди: 16:10, 18.05.2026. Ўқилди: 11237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ҳужумчи Винисиус Жуниор «Реал»ни тарк этиши мумкин.
Киритилди: 20:49, 19.05.2026. Ўқилди: 10599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Лондоннинг «Челси» клуби «Арсенал» томонидан амалга оширилган Кай Ҳаверц, Нони Мадуэке ва Кепа Аррисабалага трансферлари бўйича қўшимча тўловлар олиши мумкин.
Киритилди: 23:33, 18.05.2026. Ўқилди: 9270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.
Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 50586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.
Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 43938 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.
Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.
Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клубида вазият ўта кескинлигича қолмоқда.
Киритилди: 19:37, 07.05.2026. Ўқилди: 21459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш мақсадида ташкил этилаётган тадбирни жонли эфирда трансляция қилади.
Киритилди: 06:18, 22.05.2026. Ўқилди: 6081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес фаолиятини давом эттириш учун ўзига маъқул бўлган вариантни танлади.
Киритилди: 08:53, 22.05.2026. Ўқилди: 5879 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Манбаларнинг хабар беришича, Хаби Алонсо жамоага келганидан сўнг «Челси» ҳужумчи Лиам Делап билан хайрлашади.
Киритилди: 19:07, 22.05.2026. Ўқилди: 2754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол клубини ўзгартиришга тайёр.
Киритилди: 09:26, 22.05.2026. Ўқилди: 2555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Бош мураббий Томас Тухель мундиалда қатнашадиган Англия терма жамоаси футболчиларини танлаб олди.
Киритилди: 14:23, 22.05.2026. Ўқилди: 2352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.
Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.
Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2782 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.
Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.
Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 964 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.
Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.
Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.
Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1995 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.
Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.
Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.