Раҳматуллаев олис масофадан зарба берди. Тўп мезбон ҳимоячиларига тегиб қайтди ва улар қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Хавф бартараф этилди
27'
Яна бир хавфли вазият. Умарнинг узатмасига Асприлло жарима майдончамиз ичида зарба берди. Ноаниқ. Бироқ ҳужумчи зарбавор вазиятга чиқиш олдидан Аъзамовга нисбатан фол ишлатгандек бўлди. Ҳакам бунга аҳамият бермади
26'
Бизга ғалаба керак, аммо "Айн" футболчилари кўпроқ ҳужум ташкил қилишмоқда. Уларга ҳам ғалаба керак-да! Ҳозирча тартибли ҳимояланиб турсак, рақиб чарчаб қолар а?!
23'
Вуууҳ! Олис масофадан етказилган узатмани Абдулраҳмон чап қанотдан қабул қилди. У жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига кучли узатма берди. Суюнов тўпни қайтарди. Сўнгра Маматказин тўпни вазиятдан узоқлаштирди
19'
ВУУУУУҲ! Асприлло ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва очиқ турган Ли Мюнг Жуга узатма берди. Унинг 10 метрлардан берган зарбасини Суюнов қайтарди!
16'
Бугунги ўйинда "Насаф"нинг ягона мақсади — ғалаба қозониш. Ана ундан кейин нариги ўйин ҳақида бош қотириши мумкин. Бугун Артур Геворкян жамоага ёрдам бера олмайди. Шуниси жиддий йўқотиш
12'
Вуууҳ! Қарши ҳужумда Умар Абдулраҳмон Асприллони бирга бир вазиятга чиқарадиган ажойиб пас берди. Данило тўпга бироз ета олмади. Суюнов тўпни эгаллади
10'
Бурчакдан етказилган узатмани мезбонлар эгаллашди
10'
Абдураҳимов жарима майдончаси ичида икки ҳимоячидан ўтиб кетмоқчи бўлди. Бурчак тўпи ишлади
9'
Устунлик "Ал-Айн" томонида. Бердиев шогирдлари рақиб босимидан чиқишга ҳаракат қилишмоқда
6'
Хавфли зарба! Ли Мюнг Жи жарима майдончаси ташқарисидан ерлатиб зарба берди. Суюнов тўпни эгаллади
3'
Қаршиликлар яна ҳимояда қўпол хатога йўл қўйишди. Мезбонлар имкониятдан фойдалана олишмади
1'
Вууууҳ! "Насаф" ҳимоячилари рақиб футболчиларининг босими остида хатога йўл қўйишди. Умар Абдулраҳмон бош билан узатма берди ва Дуглас бирга бир вазиятга чиқиб, ўткир бурчак остида зарба берди. Бахтимизга ноаниқ!
'
ДИҚҚАТ! БААда "Ал-Айн" - "Насаф" ўртасидаги ўйин бошланди!
FMInside нашри томонидан тузилган 21 ёшгача бўлган энг кучли вундеркидлар рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 10-ўринга жойлаштирилди.
Киритилди: 22:58, 29.04.2026. Ўқилди: 19217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Айни пайтда ижара асосида «Лион»да тўп сураётган, ҳуқуқий жиҳатдан «Реал»га тегишли бўлган Эндрик, «қаймоқранглар»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Лука Модрич ҳақида юқори фикр билдирди.
Киритилди: 05:58, 02.05.2026. Ўқилди: 1850 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Киритилди: 17:31, 02.05.2026. Ўқилди: 1710 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ижтимоий тармоқларда Lego ва FIFA’нинг “Ҳар ким ўз улушини хоҳлайди” (Everyone Wants a Piece) рекламасида суратга тушган Криштиану Роналду, Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорнинг даромадлари ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди.
Киритилди: 18:54, 03.04.2026. Ўқилди: 3671 марта. Фикрлар сони: 0 та.