Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Саудиянинг руҳий ҳолатини кўтариш Олариу учун энг аҳамиятли

Баҳо:
+0; -0
ОСИЁ / Осиё кубоги / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Интервьюлар

Уч карра Осиё чемпионлари 10 январда Хитойга қарши Австралия 2015 мусобақасида биринчи учрашувларини ўтказишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда Космин Олариу Саудия Арабистони терма жамоасининг руҳий ҳолатини кўтаришга ҳаракат қилаяпти.

Руминиялик мураббий жамоаси якшанба кечаси Парраматтада Корея Республикасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди, аммо собиқ Ал-Ҳилол ва Ал-Айн мураббийининг кўнгли жамоасининг ўйинидан барибир тўлди.

“Улар 60 дақиқа жуда яхши ўйнаганларидан мамнунман,” Осама Хавсавининг автоголи ва Кореяликлар таркибида дебют қилган Ли Жеонг Хеоп томонидан учрашув якунига яқин киритилган гол эвазига жамоаси ютқазган Олариу деди.

“Ҳозир майдонда ўйинни ташкил қилиш бўйича бир қадам олдинга ташладик ва бугунги кунда жамоанинг жисмоний ҳолатини тиклаш, мусобақа бошланишига қадар куч-қувватга тўла ҳолда етиб келиш қийин”.

Саудияликлар ноябрь ойида Форс кўрфази кубогининг финалида мағлубият аламини тотиб кўрганликларидан сўнг Хуан Рамон Лопес Каро лавозимдан бўшатилгандан сўнг, мусобақа бошланишига саноқли кунлар қолганда Олариу бош мураббий этиб тайинланди, ва 45 ёшли мураббий унинг ушбу минтақадаги тажрибаси жамоага ғайрат бағишлашида роль ўйнай олади деб умид қилади.

“Мен Саудияда олдин ишлаганман, бу ўйинчиларни кўпдан бери биламан, уларнинг кўпчилиги ёшлигида мен билан ўйнаган ва тажриба орттирган ва баъзилари менга қарши ўйнаган,” деди у. “Лекин, энг аҳамиятлиси жамоанинг руҳий ҳолатини кўтаришга ҳаракат қилишдан иборат. Кимдир биздан яхшироқ, тезроқ, кучлироқ ўйнаши мумкин, аммо улардан кўра кўпроқ исташимиз шарт ва бу бизнинг мақсадимиздир”.

Тайёргарлик вақти чекланганлиги туфайли жамоа таркибини деярли ўзгартира олмаслигини Олариу билади, бироқ мавсум давомида асосий ўйинчиларининг кўпчилигига қўйилган талаблар туфайли мураббийни энг кўп ҳавотирга солаётган нарса – бу чарчоқдир.

“Мен қўлимдан келганча ҳаракат қилаяпман, биз ўйинчилар билан кўп суҳбат ўтказаяпмиз, улар билан ишлаяпмиз ва ишимиз уларга қандайдир ёрдам бераётганидан хурсандман ва улар ўзига бўлган ишончни сақлаб қолишади ва ўйиндан-ўйинга улар яхшироқ ўйин намойиш қилишади деган умиддаман,” деди у.

“Биз имкон қадар ҳаракат қиламиз, лекин қанчалик яхши ўйнашимиз мумкинлигини айтиб бўлмайди. Умид қиламанки, кейинги ўйинда улар бунданда яхшироқ ўйин намойиш этишади.”

“Муаммо шундаки, уларнинг жисмоний ҳолати яхшиланиши иложсиз, ҳар тўрт кун ўйнайдиган бўлсак, бу қийин масала. Муаммо шундан иборатки, ўйинчилар жуда узоқ ўйинлар, Форс Кўрфази Кубоги, мамлакат кубогидаги кўп сонли ўйинлардан кейин бизнинг ихтиёримизга келишди, «Ал-Ҳилол» футболчилари август ойидан бери Чемпионлар Лигасида ва чемпионатда тинимсиз ўйнаб келишади ва август ойидан ҳозирги кунгача ҳар уч ёки тўрт кунда бир ўйнашади.

“Демак, энг аҳамиятлиси – бу жисмоний ҳолатни тиклашдир. Икки кун ичида жисмоний ҳолатни керакли меъёрга келтириш иложсиз бўлади”.

“Кўриб турганингиздек, улар яхши формада бўлганда, прессинг қўллашади ва жуда тажовузкор ўйнашади. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг, ўйинни олдиндагидек давом эттира олмадик ва яна гол ўтказиб юбордик ва бу ўйинни ўзгартириб юборди”.

Киритувчи: Shukhratbek
Киритилди: 07.01.2015 11:06. Ўқилди: 1993 марта. Фикрлар: 0 та.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик