Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума.

  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 05.02.2026 13:00
      • Ироқ
      • 2:4
      • Эрон
      • 05.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • 5:3
      • Япония
      • 07.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • -:-
      • Эрон
  • «A» Серия
      • 07.02.2026 00:45
      • Верона
      • -:-
      • Пиза
      • 07.02.2026 22:00
      • Женоа
      • -:-
      • Наполи
      • 07.02.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 07.02.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 07.02.2026 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Сандерленд
      • 07.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 07.02.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Челси
      • 07.02.2026 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брентфорд
      • 07.02.2026 01:00
      • Сельта
      • -:-
      • Осасуна
      • 07.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 07.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.02.2026 22:30
      • Севилья
      • -:-
      • Жирона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 23 55
2 Милан 23 50
3 Наполи 23 46
4 Ювентус 23 45
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 23 32
9 Удинезе 23 32
10 Болонья 23 30
11 Сассуоло 23 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 23 26
14 Женоа 23 23
15 Кремонезе 23 23
16 Парма 23 23
17 Лечче 23 18
18 Фиорентина 23 17
19 Пиза 23 14
20 Верона 23 14

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Лацио 3-2 Женоа
23-тур Пиза 1-3 Сассуоло
23-тур Наполи 2-1 Фиорентина
23-тур Кальяри 4-0 Верона
23-тур Торино 1-0 Лечче
23-тур Комо 0-0 Аталанта
23-тур Кремонезе 0-2 Интер
23-тур Парма 1-4 Ювентус
23-тур Удинезе 1-0 Рома
23-тур Болонья 0-3 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 22:00 Женоа - Наполи
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Интер” ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

Баҳо:
+0; -0
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Янгиликлар

Бу йилги мавсумда Италиянинг “Интернационал” жамоаси УЕФА кубоги/Европа Лигаси бош совринининг тўрт карра ғолибига айланиши мумкин. Ўтган ҳафтада Вальтер Маццарри шогирдлари “Днепр”га қарши 1-тур учрашувини муваффақиятли ўтказишди ва минимал ғалабага эришишди. UEFA.com сайти “нерадзуррилар” архивига назар ташлаб, клубга оид 10 қизиқарли фактни излаб топибди, қуйида улар билан сизни ҳам таништириб ўтамиз.

“Интернационал”
Ташкил топган йили: 1908
Лақаблар: “нерадзуррилар” (қора-кўклар), “севимлилар” (La Beneamata)

УЕФАга қарашли мусобақлардаги совринлар:
• Европа чемпионлари кубоги (Чемпионлар Лигаси) соҳиби: 3 (охирги марта 2010-йилда Жозе Моуриньо қўл остида ушбу мусобақада ғолиб чиққанди)
• УЕФА кубоги: 3 (1998-йилда сўнгги марта чемпион бўлган)
• Қитъалараро кубок: 2 (1965-йил)
Ички аренадаги титуллар:
• Италия чемпионати: 18 (2010-йил)
• Италиия кубоги: 7 (2011-йил)

• “Интернационал”га Милан крикет ва футбол клуби ташкилотчилари томонидан (“Милан” клуби аъзоси) асос солинган. Клуб номи “Интернационал”нинг эшиклари ҳар қандай миллат вакили учун очиқ эканини англатарди. “Интер” собиқ вице-президенти Жузеппе Приско вафотига қадар яъни 2011-йилгача ушбу лавозимда ишлаганди. Ўта ақлли фикрлар билдириши билан шуҳрат қозонган футбол ва жамоатчилик арбоби шундай ҳазил қилган: “Буюк инсонлар одатда камтар ҳамда камсуқумликдан буюкликка кўтарилишади”.

• Италия терма жамоаси ҳужумчиси Жузеппе Меацца номи билан “Интернационал” стадиони аталади, ушбу форвард ҳам жуда камбағал оиладан буюк футболчи бўлиб етишган. Биринчи жаҳон уруши вақтида отасидан айрилган бўлажак даҳо, Миланда онасига мева-чева сотишга кўмаклашиб улғайган. Футболни ялангоёқ ҳолда ўйнашни бошлаган, чунки Меаццанинг онаси Эрсилия ўғлининг футболга бўлган меҳрига қарши эди ва шу сабабдан кўпинча оёқ кийимни яшириб қўярди. Бироқ бу ҳаракатлар Меаццанинг буюк ҳужумчига айланиши ва “Интер” сафида 197 гол киритиб, “Скуадра адзурра” билан нақд иккита мундиалда чемпион бўлишига ҳалақит қила олмади.

• Ўтмишда “Интер” тиффозиларилари кўпинча “фанфароналар” дея ғашларига тегишарди, чунки Милан шаҳрининг ушбу клуби буржуазия вакилларининг севимли жамоаси ҳисобланарди. “Нерадзуррилар” бу борада узоқ қийналиб ўтиришмади, “Милан” мухлисларини Casciavit яъни “отвертка” дея “улуғлашган”.

• “Милан” 1963-йилда Чемпионлар Кубогини қўлга киритди, бу чемпионликка “Интернационал” 1964- ва 1965-йиллар ушбу нуфузли турнирда кетма-кет икки марта ғолиб бўлган ҳолда жавоб қайтарган. Эленио Эррера бошқарувидаги “Интер” ҳам халқаро майдонда ҳам ички аренада муваффақиятга эришиб, скудетто, Чемпионлар кубоги ҳамда Қитъалараро кубокни 1964/65-йилги мавсумда ғолиб бўлган тарихдаги ягона итальян клубига айланди.

• А Серияда ўтказилган учрашувлар сони бўйича “Интер”дан бир йўла уч футболчи кучли олтиликка киришган: Жачинто Факкетти (475), Жузеппе Бергоми (519) ва Хавьер Дзанетти (615). Улар билан бир рўйхатдан “Милан”, “Рома” ва “Ювентус” афсоналари - Паоло Мальдини, Франческо Тотти ҳамда Алессандро Дель Пьеролар ўрин эгаллашган.

• Жуда ёш давридаёқ Бергоми мўйлов қўйганди ва шу сабаб ҳам унга “амаки” дея лақаб қўйишди. 1982-йилда Италия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионига айланган футболчи ҳали ҳам еврокубоклар доирасидаги учрашувлар сони – бўйича рекордчи(96 ўйин) ҳисобланади. Буни устига Бергоми УЕФА кубогида уч марта ғолиб чиққан ягона футболчи.

• Бергоми УЕФА кубогини мавсум охирида “Олтин тўп” мукофотига лойиқ топилган икки афсонавий ўйинчи билан бир таркибда ҳаракат қилиб олгани диққатга сазовор. Гап “Интер” афсоналари Лотар Маттеусе ва Роналдо ҳақида бораяпти. “Меацца сурати ёнига Роналдонинг фотографиясини қўйиб қўйганман, у хонамда оилавий портрет ўрнида туради, ота-онам бу қароримни тўғри тушунишади деб умид қиламан”, - дейди бу борада Приско.

• 1965-йилда бир йўла учта соврин олган “Интер” 2010-йил Жозе Моуриньо усозлигида ушбу натижасини яна такрорлашга муваффақ бўлди: А Серия чемпионлиги, Италия кубоги ва УЕФА Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритди. “Нерадзуррилар” афсонавий президенти Анжело Мораттининг ўғли Массимо Моратти отасининг натижасини такрорлай олганидан ниҳоят хурсанд бўлиб шундай деганди: “Узоқ йиллик кутиш онларидан кейин ушбу ғалабалар кишига ўзгача ҳислар тақдим қилади”.

• Италиядаги энг машхур қўшиқлардан бири “Интер” ярим ҳимоячиси Габриэле Ориалига бағишланган. “Ярим ҳимоядаги ҳаёт” деб номланувчи қўшиқда Лучано Лигабуэ Ориали каби меҳнатсевар, жасоратли ва мард ўйинчиларни улуғлаган.

• “Интер” – ҳали В Серияга умуман қуламаган ягона А Серия вакили. “В Серия бизнинг тўқимларимизга сингимаганини ва бу лигада ўйнамаслигимизни ишониб айта оламан”, - деган эди бир сафар Приско “Милан” мухлислари ва раҳбариятининг ғашига тегиш мақсадида бир сафар.

“Мен қуйи лигага қулаш бизнинг бешта “скудетто”мизни тарихдан ўчиради, Митропа кубогида ғалаба қозониш эса (аввал иккинчи лига ғолиблари ўртасида ўтказилган Европа миқёсидаги мусобақа, 1982-йилда “Милан” ушбу кубокни олганига шаъма қилинмоқда) аввал олган барча кубокларимизни йўқ деб ҳисоблашимизга ва ғалабаларнинг куйиб кетишига сабаб бўлади деб ҳисоблайман”.

Акбар Сиддиқов таржимаси

Манба: uefa.com.
Киритувчи: sherjaxonfcb
Киритилди: 28.09.2014 00:50. Ўқилди: 963 марта. Фикрлар: 0 та.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 13
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Комо Анастасиос Дувикас 8
5 Ювентус Кенан Йылдыз 8
6 Верона Гифт Орбан 8
7 Милан Рафаэл Леау 7
8 Удинезе Кинан Дэвис 7
9 Интер Хакан Чалханоглу 7
10 Болонья Риккардо Орсолини 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.