05:55 Новости футбола. 06:00 Чемпионат Италии. 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Италии. 10:00 Новости футбола. 10:05 Чемпионат Италии. 12:05 Новости футбола. 12:10 Чемпионат Италии. 14:10 Новости футбола. 14:15 Чемпионат Италии. 16:15 Новости футбола. 16:20 Журнал Лиги чемпионов. 16:50 Журнал Лиги Европы и Лиги конференций. 17:50 Новости футбола. 17:55LIVE Чемпионат Италии. Прямая трансляция. 19:55 Новости футбола. 20:00 Еврокубки. Обзор матчей. 20:55LIVE Чемпионат Италии. Прямая трансляция. 23:05 Журнал Лиги чемпионов. 23:35 Новости футбола. 23:40LIVE Чемпионат Италии. Прямая трансляция. 01:45 Новости футбола. 01:50 Чемпионат Италии. 03:50 Новости футбола. 03:55 Чемпионат Италии.
06:00 Новости футбола. 06:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Санкт-Паули" - "Ганза Росток". 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Германии. "Бохум" - "Хоффенхайм". 10:05 Новости футбола. 10:10 Еврокубки. Обзор матчей. 11:10 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Санкт-Паули" - "Ганза Росток". 13:15 Чемпионат Германии. Перед туром. 13:45 Новости футбола. 13:50 Чемпионат Германии. "Бохум" - "Хоффенхайм". 15:50 Новости футбола. 15:55LIVE Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Хольштайн Киль" - "Кайзерслаутерн". Прямая трансляция. 17:55 Чемпионат Германии. Перед туром. 18:25LIVE Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Айнтрахт Франкфурт". Прямая трансляция. 20:25 Новости футбола. 20:30 Журнал Лиги Европы и Лиги конференций. 21:25LIVE Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Штутгарт". Прямая трансляция. 23:30 Чемпионат Германии. "РБ Лейпциг" - "Боруссия Дортмунд". 01:30 Журнал Лиги чемпионов. 02:00 Новости футбола. 02:05 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Айнтрахт Франкфурт". 04:00 Новости футбола. 04:05 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Штутгарт".
06:20 "Физруки. Будущее за настоящим". 06:55LIVE Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Шанхае, Китай. Блочный лук. Команды. Прямая трансляция. 09:00 Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Красноярске. День 2. 10:40 "Страна спортивная". Специальный репортаж. 10:55LIVE Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Шанхае, Китай. Блочный лук. Личное первенство. Прямая трансляция. 13:00LIVE Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Соло. Произвольная программа. Прямая трансляция. 16:25LIVE Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1. Прямая трансляция. 17:45 Д/ф "София и Софья - две медали". 18:55 "Лица страны". Максим Опалев. 19:15LIVE Спортивная гимнастика. Чемпионат Европы в Италии. Мужчины. Прямая трансляция. 21:55 "Физруки. Будущее за настоящим". 22:30 Академическая гребля. Чемпионат Европы в Венгрии. 01:20 "Что за спорт?". 01:50 "Звёзды без правил". 02:20 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1. 03:50 Спортивная гимнастика. Чемпионат Европы в Италии. Мужчины.
05:55 Новости. 06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. 1/4 финала. 2-й матч. 08:00 "Игра миллионов". 08:30 "РецепТура". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 Специальный репортаж. 12:25 Д/ф "Пеле. Король футбола". 13:25 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC 59 в Альбукерке, США. Джон Додсон портив Дагоберто Агуэро. 14:35 "Лица страны". Анастасия Брызгалова. 14:55 Новости. 15:00LIVE "Есть тема!". Прямой эфир. 16:25LIVE Хоккей 3х3. Кубок Будущего. Россия U-20 - Казахстан U-20. Прямая трансляция. 17:05 Все на Матч! Прямой эфир. 17:10LIVE Хоккей 3х3. Кубок Будущего. Беларусь U-20 - Сборная СХЛ. Прямая трансляция. 17:55 Все на Матч! Прямой эфир. 18:00LIVE Хоккей 3х3. Кубок Будущего. Матч за 3-е место. Прямая трансляция. 18:40 Все на Матч! Прямой эфир. 18:45LIVE Хоккей 3х3. Кубок Будущего. Финал. Прямая трансляция. 19:35 "Формула-1. Гаснут огни". 20:05 Все на Матч! Прямой эфир. 20:45LIVE Хоккей. OLIMPBET Чемпионат МХЛ. Кубок Харламова. Финал. "СКА-1946" (Санкт-Петербург) - "Локо" (Ярославль). Прямая трансляция. 23:15 Все на Матч! Прямой эфир. 23:40LIVE Футбол. Чемпионат Италии. Прямая трансляция. 01:45 Все на Матч! Прямой эфир. 02:30 Футбол. Журнал Лиги чемпионов. 03:00 "Лига героев". 04:00LIVE Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Матеус Николау против Алекса Переза. Прямая трансляция.
05:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Араше, Бразилия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри. 06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2. 08:00 Велоспорт. Тур Турции. Этап 6. 09:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 3. 10:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2. 11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. "Жми на газ". 13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2. 14:00LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2. Прямая трансляция. 17:00 Автоспорт. Формула E. Этап 5 на трассе Мизано, Италия. Гонка 2. 17:30LIVE Автоспорт. Формула E. Этап 6 на трассе Монако, Монако. Гонка. Прямая трансляция. 19:15LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2. Прямая трансляция. 21:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 7. 22:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 4. 22:45LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2. Прямая трансляция. 02:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 4. 03:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 7. 04:30 Легкая атлетика. Лондонский марафон в Великобритании.
Эртага Европа Чемпионлар Лигасининг финал ўйинини томоша қиламиз. "Бавария" ҳам, "Боруссия" ҳам бу йил анча мазмунли ўйин намойиш этишди. Финалда икки немис жамоасининг учрашиши кўпчилик учун катта қизиқиш уйғотмоқда. Умуман, ўзи ҳаммамиз еврокубок учрашувларини севиб томоша қиламиз. Футболга бефарқ бўлмаган ҳар бир инсон борки, албатта, "Кўҳна қитъа"даги ҳар бир футбол мусобақасини катта қизиқиш билан кузатиб боради. Мана ўзим ҳам 20 йилдан ошиқроқ вақт давомида Европа футболининг Мажнуниман. Шундан хулоса қилиб, "Кўҳна китъа" футболи ҳақидаги дастлабки таассуротларимни қоғозга туширгим келди.
1991 йил. Март ойининг бошлари. Синфдошларим билан мактабдан қайтаётганимизда футбол ҳақида гурунглашардик. Ўтган йили севимли жамоамиз "Пахтакор" учун омадли келгани суҳбатимизнинг бош мавзуси эди. 10 март куни "Пахтакор" Одессанинг "Черноморец" жамоасини қабул қиларди. Барчамиз "Пахтакор"га омад тиладик ўшанда.
Йўлнинг ярмига етганда мен синфдошларимдан ажралиб қолдим. Почтахонага келган янги газета-журналларга бир-бир кўз югуртиб чиқмасам кўнглим хотиржам бўлмасди. Ўшанда спорт ҳақидаги, айниқса, футбол ҳақидаги мақолаларнинг ҳақиқий шайдоси эдим. Ўзимизда чиқадиган "Спорт", "Ёш ленинчи" ҳамда Москвадан келадиган "Советский спорт", "Футбол-хоккей" газеталаридаги мақолаларни сонма-сон кузатиб борардим. Янги газeта келган кун мен учун байрам эди. Айримлари рус тилида бўлиб, тилига тушунмасам ҳам, ўша газеталарда чоп этиладиган жамоаларнинг ўйинлардаги таркиблари мени жуда қизиқтирарди. Мен ҳозиргача ҳар бир кўрган футболимнинг ўйин статистикаларини дафтарга қайд этиб бормоқдаман. Газетахонага борсам, ўзимга ўхшаган футболнинг ашаддий фанати бўлган — Ғайбулла тоғам газета варақлаб ўтирибди. Мен у кишининг диққатини бўлиб юбормаслик учун секингина олдига якинлашдим.
— Тоға, 10-мартдаги "Пахтакор"нинг ўйини соат нечада бошланади, — деб сурадим секингина. — Тошкент вақти билан соат 18:00 да, — дедилар газетадан кўзларини узмай. Кейин эса менга юзланиб: — Бугун ҳам футбол бор биласан-а? Бир эмас, 3 та. "Реал" билан "Барселона" келади бугун. Ўтказиб юборма, — дедилар.
Мен шу пайтгача фақат "Пахтакор" иштирокидаги ўйинларни кузатиб юрардим. "Реал", "Барселона" деган жамоалар борлигини, очиғи, умримда биринчи марта эшитгандим. Шунинг учун кун кеч бўлишини интизорлик билан кўтдим. Телевизор каналини Москвага тўғриладим. Ниҳоят, дастлаб "Динамо" (Киев) - "Барселона" ўйини бошланди. Бу даврга келиб "Динамо" сафини кўпгина етакчилар тарк этишган, ўтган йили собиқ Иттифоқ чемпиони бўлган жамоанинг асосий таркибидан фақат Олег Лужний, Олег Саленко ва Сергей Юран қолишганди. "Барса" эса юлдузли таркиб билан Киевга ташриф буюрганди. Болгариялик Христо Стоичков, голланд Рональд Куман, даниялик Микаэль Лаудруп, шунингдек Субисаррета, Амор, Эйсебио, Гвардиола каби маҳаллий футболчилар "Барса"нинг ўша даврдаги сараланган таркиби эди.
Тажриба ва маҳорат жиҳатдан устун бўлган каталонияликлар ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозондилар. Кейин Москвадаги "Лужники" стадионида "Спартак" - "Реал" (Мадрид) учрашуви бошланди. Буни қарангки, собиқ Иттифоқнинг икки етакчи жамоасига қарши Испаниянинг икки гранди чорак финалда кураш олиб боришди. Собиқ Иттифоқ чемпионатидаги "Спартак" билан "Динамо" (Киев) ўртасидаги рақобат Премьеродаги "Барса" ва "Реал" ўртасидаги тортишувдан ҳам ошиб тушишини катта ёшдаги футбол мухлислари яхши эслашади. Ўйинда иккала жамоада ҳам кўплаб вазиятлар бўлганига карамай ҳисоб очилмади. "Спартак" - "Реал" ўйини якунланганидан сўнг, УЕФА Кубоги чорак финалидаги "Брондбю" (Дания) - "Торпедо" (Москва) ўйинини кузатдим. Ўйинда данияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўша кунги ҳаяжонимни сўз билан тасвирлаб бўлмасди. Ўйинлардан олган таассуротларимни эртаси куни мактабда синфдошларимга сўзлаб бердим.
Икки хафтадан кейин ўтказиладиган жавоб ўйинларини интизорлик билан кутдим. Аммо биргина "Торпедо" - "Брондбю" ўйинини томоша қилиш насиб этди. "Торпедо"нинг тожикистонлик ярим ҳимоячиси Олег Ширинбеков 88-дақиқада икки ўйин натижасига кўра ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар қўшимча вақтда ўз кучларни синаб кўришди. Вазият пенальтилар сериясигача чўзилди. Машҳур дарвозабон Петер Шмейхель торпедочиларнинг иккита зарбасини қайтариб жамоасини ярим финалга олиб чиқди.
Эртаси куни собиқ Иттифоқнинг икки етакчи жамоалари — "Спартак" ва "Динамо" (Киев) Испания грандлари — "Реал" ва "Барселона"га қарши майдонга тушишди. Лекин ўйинларни томоша қилиш менга насиб қилмади. Ўша пайтлари Наврўз байрамига бaғишланган бир кунлик узлуксиз кўрсатув бўларди. Шунинг учун менинг футбол ҳақидаги арз-додимни биров тингламади.
Кечқурунги "Время" информацион дастури орқали ўйинларнинг голлари ва хавфли вазиятлари намойиш этилди. "Спартак" "Сантьяго Бернабеу"да "Реал"ни 3:1 ҳисобида тор-мор келтирди. Қишги трансферда "Зенит"дан "Спартак"га кўчиб ўтган 21 ёшли Дмитрий Радченко учрашувда дубль қайд этди. "Динамо" (Киев) эса ўз майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Камп Ноу"да "Барса"ни 1:0 ҳисобида ютаётган эди. Яна битта гол "Динамо"ни ярим финалга олиб чиқарди. Аммо 2-бўлимнинг 44-дақиқасида "Барса" ярим ҳимоячиси Гильермо Амор ҳисобни тенглаштирди.
Ярим финал баҳсларида фақат Москва спартакчиларигина собиқ Иттифоқ шарафини ҳимоя қилишди. Ўша кунларда яна Ғайбулла тоғам билан у кишининг акалари Хайрулла тоғамни учратдим. Мен Хайрулла тоғам ҳақида гапирмадим. Бу инсон мендан ҳам, Ғайбулла тоғамдан ҳам ўтиб кетган фанат. Ўзи мени футболга қизиқтирган инсон шу киши бўладилар. У киши "Спартак"нинг ашаддий мухлиси. Борсам, иккаласи ҳам хафа бўлиб ўтиришибди. Нима гаплигини сўрадим.
— Э, сўрама, жиян. Қуръа омадсиз келди. "Спартак"ка кучли рақиб тушди. Франциянинг "Марсель"и, кимсан мусобақанинг охирги йилдаги ғолиби бўлган "Милан"ни мусобақадан чиқариб юборибди, — дедилар афсусланганча.
1991 йилнинг 10 апрель куни " Спартак" - "Марсель" ўйини бўлиб ўтди. Меҳмонлардан ганалик Абеди Пеле, инглиз Крис Уоддл, бразилиялик Карлoс Мозер, шунингдек, Франция терма жамоаси аъзолари — Бернар Казони, Жан-Пьер Папен, Жан Тигана, Базиль Боли, Эрик ди Меко, Мануэль Аморосдан тузилган таркиб " Спартак"ни худди мактаб болаларидек қилиб ўйнатиб ташлади. Французлар 3:1 ҳисобида ютуққа эришиб, жавоб ўйини олдидан яхшигина имкониятга эга бўлишди. Жавоб ўйинида ҳам улар "Спартак"ни ҳар жабҳада мағлуб эта олишди. Финалда марселликларга Югославиянинг "Црвена Звезда" жамоаси рақиблик қиладиган бўлди.
ФИНАЛ Кўҳна қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири финалида "Марсель" билан "Црвена Звезда" учрашишини, ҳозирги кун билан солиштирадиган бўлсак, бу эртакка ўхшаб кўриниши мумкин. Чунки у пайтлар энг кучли ўйинчилар ҳозиргидек 3-4 та чемпионатда тупланиб олишмаганди. "Кучли бешлик" деган сўзнинг ўзи йўқ эди. 1991 йилнинг 29 май куни Италиянинг Бари шаҳридаги "Сан-Никола" стадионида 58000 томошабин шоҳидлигида "Црвена Звезда" - "Марсель" ўйини бошланди. Иккала клуб ҳам ҳали eврокубокларда ғалаба қозонмаган, ўз тарихларида янги саҳифа очиш учун қизғин кураш олиб бордилар. Яна бир қизиқ маълумот: дунё футболига Платини, Фонтен, Тигана, Папен, Кантона, Копа каби футбол юлдузларини етиштириб берган Франция клубларидан бирортаси бирорта ҳам еврокубокда ғолиб бўлмаган экан.
Учрашувда кўпчилик "Марсель"нинг имкониятини юқори баҳолади. Аммо "Црвена Звезда"ни кучсиз дейиш аҳмоқлик бўларди. Хорватиялик Роберт Просинечки, румин Миодраг Белодедичи, серблар — Синиша Михайлович, Деян Савичевич, Владимир Югович, македониялик Дарко Панчевнинг ўз даврида қандай футболчи бўлганини барчамиз яхши биламиз. Бу мен томоша қилган биринчи финал эди. Ҳақиқий финалга хос ўйин бўлди. Ўйинда кўпроқ "Марсель"нинг устунлиги сезилиб турса-да, аммо "Црвена Звезда" ҳам бўш келмади. Уларнинг дарвозабони — жамоа сардори Стеван Стоянович ўзининг юксак маҳоратини намойиш этиб, марселликлар томонидан йўлланган бир нечта хавфли зарбаларни бартараф этди. Асосий вақтда ҳисоб очилмади. Қўшимча вақтда ҳам дарвозалар дахлсиз қолди. Пенальтилар сериясини томоша қилдик. Биринчи зарбани белградликлар хавбеки Роберт Просинечки бехато амалга оширди.
Французлардан биринчи зарбани тепган Франция терма жамоаси аъзоси Мануэль Аморос ўша куни ўйинни жуда юксак савияда ўтказган Стеван Стояновичнинг олдида ожиз қолди. Қолган зарбаларда ҳеч кайси жамоа хато қилмади. Бу дегани ўз-ўзидан мазкур учрашувда "Црвена Звезда" ғалаба қозонди дегани эди. Марселликлар ўз тарихларидаги энг буюк ғалабани тантани қилиш учун астойдил тайёргарлик кўриб боришганди. Аммо болқонликларнинг қайсар жамоаси хоҳиш борасида "Марсель"дан ҳам устун чиқиб қолди. Французлар аламдан кўз ёш тўкишди. Лекин ўз тарихида биринчи марта Чемпионлар кубогидаги ғалабани нишонлаётган "Red Star" учун бунинг ҳеч қизиғи йўқ эди.
Бу ўйинни бундан 22 йил муқаддам томоша қилгандим. Яна ўша ёркин хотиралар соғинчи мени Интернет кафе томон етаклади. Интернетдан компьютер оркали fannet.org сайти саҳифасини очдим. "Црвена Звезда" - "Марсель" ўйинининг хавфли вазиятлари ва ўйиндан кейинги пенальтилар сериясини томоша қилдим. Не кўз билан кўрайки, "Црвена Звезда"нинг мухлислари орасида машҳур югославиялик киноактёр Гойко Митич ҳам ўтирибди. У бизга "Чингачгук", "Апачи", "Лочин изидан", "Оқ бўрилар" каби ёввойи одамлар ҳақидаги фильмлар орқали яхши таниш. Унинг ижросидаги "Апачи" фильми Ўзбекистоннинг қадимий ва гўзал шаҳарларидан бири Самарқандда тасвирга олинганини ҳаммамиз яхши биламиз. Компьютер олдида туриб ҳаммасини кўриб турибман, хаёлим эса ўтмишда, болалигимда. Яхши кўрган китобимни, севимли асаримни ўқиган янглиғ ўша қадрдон вазиятларни 22 йил ўтиб томоша қилиб завқландим. Ҳаммаси учун Яратганга шукрона билдирдим.