Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1979 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Турции. "Гёзтепе" - "Фенербахче".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Эюпспор".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Палмейрас".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Фламенго".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.08.2025

      05:20 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. Финал.
      10:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
      12:10 "Страна спортивная".
      12:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      13:00 "Сюрпляс".
      13:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье. Прямая трансляция.
      15:30 "География спорта". Норильск.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      16:30 "Культовые".
      16:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье. Прямая трансляция.
      19:00 Московские экстремальные игры 2025.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:30 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      23:45 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      01:30 "Культовые".
      02:00 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      02:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:00 Специальный репортаж.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      17:20 "Лучшие из лучших".
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Авангард" (Курск) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:10 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Текстильщик" (Иваново) - "Тверь". Прямая трансляция.
      23:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Джонни Уокера.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      03:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      04:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. 1/2 финала.
      06:30 LIVE Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. Финал. Прямая трансляция.
      08:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      09:30 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      10:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 8 в Заснице, Германия. Обзор.
      14:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 16. Луанко - гора Лагос-де-Ковадонга.
      17:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      18:30 LIVE Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      21:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Кори Гофф (США).
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 3 эп.
      23:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      01:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2.
      02:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Унутилмас учрашувлар. 1-қисм

Баҳо:
+1; -0

Чемпионлар Лигаси учрашувлари ҳам ўзининг қизғин палласига кирди. Ҳар биримиз футбол деб аталмиш мўжизавий ўйинга бефарқ эмас эканмиз, "кўҳна қитъа"даги ҳар бир матчни катта қизиқиш билан томоша қиламиз. "МЮ", "Барселона", "Милан", "Реал" каби клубларнинг мухлислари юртимизда истаганча топилади. Шахсан ўзим ҳам ўша учрашувларни катта қизиқиш билан томоша қиламан. Ана шу гувоҳи бўлганларимнинг орасида шундай учрашувлар ўтказилганки, уларни йиллар ўтса ҳамки унутолмайман. Азиз дўстларим билан ўзимнинг ёрқин хотираларим орқали яна ўртоқлашмоқчи эдим.

1. "Динамо" (Киев, Украина) - "Барселона» (Испания) - 2:3, 1:1.
Кубок эгалари кубоги- 1990/1991 й.
Бу икки жамоанинг тўқнашуви ўша йиллардаги мусобақаларда жуда кўплаб кузатилди. Улардан биринчиси бундан 22 йил муқаддам Киевда содир бўлди. Бу даврда келиб, асосий таркибдаги 80 фоиз ўйинчиси хориж клубларига ўтиб кетган "Динамо" жамоаси юлдузли таркибга эга бўлган "Барса"га қарши кураш олиб борди. Бунинг устига жамоа бош мураббийи Валерий Лобановский жаҳон чемпионати-1990 даги муваффақиятсизлик учун ишдан бўшатилиб, фаолиятини Осиё тарафларда — БАА терма жамоасида давом эттираётганди. Шунинг учун ҳам "динамо"чиларни кучли рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатди деса бўлади. Ўз майдонида 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган киевликлар Каталония пойтахтида 61-дақиқада жамоа етакчиси Сергей Юраннинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни очишди. Яна бир гол "Динамо"ни ярим финалга олиб чиқарди. Аммо 89-дақиқада "Барса" ярим ҳимоячиси Гильермо Амор ўртадаги мувозанатни тиклади. Киевликлар тўсиғидан ўтиб олган "Барселона" ярим финалда Роберто Баджо етакчилигидаги "Ювентус"ни ҳам енгди - 3:1, 0:1. Аммо финалда улар Англиянинг "МЮ" жамоасига ютқазиб қўйишди - 1:2. Дарвоқе, бу Алекс Фергюсоннинг "МЮ" бош мураббийлигидаги дастлабки халқаро соврини эди.

2."Спартак" (Москва, Россия) - "Реал" (Мадрид, Испания) - 0:0, 3:1.
Чемпионлар Кубоги-1990/1991 й. 1/4 финал
Буни қарангки, айнан бир кунда Испаниянинг икки кучли клуби билан Собиқ Иттифоқнинг икки гранд жамоаси тўқнашди. Киевдаги "Динамо" - "Барселона" ўйини якунланиши билан Москвадаги "Лужники" стадионида "Спартак" - "Реал" учрашуви бошланди. Пойтахтлар жамоалари ўртасида кечган беллашувда москваликларда кўплаб имкониятлар бўлса ҳам ўйинда ҳисоб очилмади. Бунгача "спартак"чилар аввалги босқичда Диего Марадона етакчилигидаги Италиянинг "Наполи" жамоасини пенальтилар сериясида енгишганди. Мадридда ўтган тўқнашувда ҳам улар мўжиза кўрсатишди. Дастлаб "Реал" етакчиси Эмилио Бутрагеньо ҳисобни очди. Ана шундан кейин "Спартак"нинг иштаҳаси карнайга айланиб кетди. Қишки трансферда "Зенит"дан "Спартак"ка кўчиб ўтган 21 ёшли Собиқ Иттифоқ олимпия терма жамоаси аъзоси Дмитрий Радченко "Реал" дарвозасини 2 марта аниқ нишонга олди. Ўйин якунланиши арафасида Валерий Шмаров "Спартак"нинг 3-голига муаллифлик қилиб, якуний натижани ўрнатди - 3:1. "Сантьяго Бернабеу"дан ажойиб ғалаба билан қайтган "Спартак" жамоаси ярим финалда Франция жамоасидан мағлуб бўлди - 1:3, 1:2. Кўпгина кутилмаган натижаларга бой ўтган ушбу мусобақа ғолиблигини Югослaвиянинг "Црвена Звезда" жамоаси қўлга киритди.

3. "Торпедо" (Москва, Россия) - "Брондбю" (Дания) - 1:0, 0:1; пен. - 2:4.
УЕФА Кубоги-1990/1991 й. 1/4 финал.
Москва автозаводчилари жамоасини ўша пайтларда дунёдаги ҳар кандай кучли жамоага ҳам етарли ташвиш туғдира олардилар десак янглишмаймиз. Улар майдонда шундай иштиёқ билан ўйнашардиларки, энг кучли жамоалар ҳам "Торпедо" билан ўйнаганда очко олишга қийналарди. Бундан аввалги босқичда Жорж Веа етакчилигидаги "Монако" иккала ўйинда ҳам бир хил ҳисоб билан таслим этган (2:1) "Торпедо" чорак финалда "Бронбю" билан кураш олиб борди. Копенгагенда кечган дастлабки баҳснинг 60-дақиқасида "Брондбю" ярим ҳимоячиси Йенс Мадсеннинг зарбасини "Торпедо" дарвозабони Валерий Саричев дарвоза чизиғи устида тўхтатди. Аммо ҳакам ушбу вазиятда тўп чизиқни кесиб ўтган деб баҳолади.

Жавоб ўйинида ҳам машҳур дарвозабон Петер Шмейхель етакчилигидаги "Брондбю" 0:0 ҳисобини 88-дақиқагача ушлаб турди. Ана шундан сўнг "Торпедо"нинг тожикистонлик ярим ҳимоячиси Олег Ширинбеков катта саҳнага чиқди. Унинг аниқ зарбаси икки ўйин натижасига кўра ҳисобни тенглаштирди.

Пенальтилар сериясида "торпедо"чиларнинг 2 зарбасини қайтарган Шмейхель жамоасини ярим финалга олиб чиқди. Аммо ярим финалда Римнинг "Рома" клубига айнан Шмейхелнинг қўпол хатоси туфайли "Брондбю" имкониятни бой берди. Икки итальян жамоаси тўкнаш келган мусобақа финалида ғолибликни Миланнинг "Интер" жамоаси қўлга киритди - 2:0, 0:1.

Дарвоке, ўзагини "Брондбю"нинг ана шу футболчилари ташкил этган Дания терма жамоаси бир йил ўтиб ЕВРО-1992да оламшумул мўжиза кўрсатишди. Европа чемпионатида бош совринни қўлга киритиб, бутун дунёнинг футбол ҳақидаги тасаввурларини ўзгартириб юборишди.

4. "Торпедо" (Москва, Россия) - "Манчестер Юнайтед" (Англия) - 0:0, 0:0; пен. - 4:3.
УЕФА Кубоги-1992/1993 й. 1/32 финал.
Бу жамоаларнинг "Олд Траффорд" стадионида кечган баҳсида москваликлар кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатишди. Ўша ўйинда Россия терма жамоаси аъзоси Андрей Канчельскис ҳам иштирок этди. Жавоб ўйини Москвадаги Эдуард Стрельцов номли стадионда бўлиб ўтди. Бу вақтга келиб "Торпедо" сафини ҳам кўпгина етакчи футболчилар тарк этишган, жамоа янгиланган, ёшартирилган таркиб билан Англия премьер-лигасининг ўша мавсумдаги ғолибига қарши туриб берди. Бу ўйинлар ўтказилишидан роппа-роса бир ярим йил муқаддам "Бронбю" сафида "Торпедо"га қарши ўйинларда қаҳрамонликлар кўрсатган дарвозабон Петер Шмейхель бу сафар "Манчестер Юнайтед" таркибида бу жамоага қарши яна бир марта синовдан ўтишига тўғри келди. Бу сафар ҳам ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Шмейхель бу ўйинда ҳам пенальти қайтаришга муваффақ бўлди. Аммо унинг уринишлари "МЮ"нинг кейинги босқичга чиқиши учун камлик қилди. "Кизил иблислар" сафидан бирваракайига 3 киши - Стив Брюс, Брайан Макклейр ва Гари Паллистер хатога йул куйишди. Аммо кейинги босқичда Мадриднинг "Реал" жамоасидан қақшатқич зарбани қабул қилиб олишди - 3:2, 2:5.

5. "Барселона" (Испания) - ЦСКА(Россия) - 2:3, 1:1.
Чемпионлар Лигаси-1992/1993 й. 1/8 финал.
Москвада ўтган дастлабки учрашувда томонлар дарвозаларни бир мартадан аниқ нишонга олишди. Кўпчилик бу жуфтликда "Барселона"нинг ғалабасига шубҳа билдирмаётганди. Аммо вазият бутунлай тескари кўриниш олди. Бу даврга келиб ярим таркибини сотиб юборган, асосан клубнинг янги тарбияланувчиларига таяниб ўйнаган ЦСКА кимсан ЧЛнинг асосий ғолиби, Испания премьеросининг ўша мавсумдаги чемпионини мусобақадан чиқариб юборди. Биринчи таймда 2:0 ҳисоби билан олдинда бораётган "Барса" кейинчалик ўз дарвозасидан 3 та тўп олиб чиқса бўладими?! Аммо буларнинг ҳаммасининг номи — ФУТБОЛ. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

6. "Спартак" (Москва, Россия) - "Ливерпуль» (Англия) - 4:2, 2:0.
Кубок Эгалари Кубоги-1992/1993 й. 1/8 финал.
Москванинг бошқа бир жамоаси бўлмиш "Спартак" ҳам ўша кунларда мўжиза кўрсата олди. Уларнинг таркибида собиқ Иттифоқ чемпионатида катта тажриба тўплаган футболчилар кўпчиликни ташкил қиларди. Уларнинг орасида ҳамюртимиз Андрей Пятницкия ҳам етакчилардан бири сифатида ҳаракат қиларди. Москвада кечган дастлабки баҳсда ҳисоб 2:2 бўлиб турганда "Ливерпуль"нинг зимбабвелик дарвозабони Брюс Гроббеллаар майдондан четлатилди. Бу вақтга келиб “мерсисайдликлар” захира имкониятларидан фойдаланиб бўлишган, дарвозабон ўрнини ҳимоячи Дэвид Берроуз эгаллади. Ҳатто у бир вазиятда пенальти қайтаришда ҳам ўз кучини синаб кўрди. Аммо бу вазиятдан "спартак"чилар унумли фойдаланишди. "Ливерпуль" 2:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Жавоб ўйинида эса "Спартак" анча мазмунли ўйин кўрсатди. Собиқ "пахтакор"чи Андрей Пятницкий худди Москвада бўлганидек, "Энфильд Роуд" стадионида ҳам супергол киритди. "Спартак" Англия кубоги мавсумдаги соҳибини 2 ўйинда ҳам таслим эта олди - 4:2, 2:0.

7. "Спартак" (Москва, Россия) - "Фейеноорд" (Голландия) 3:1, 1:0.
Кубок Эгалари Кубоги-1992/1993 й. 1/4 финал.
"Спартак"нинг ўйини кун ўтган сайин такомиллашиб бораётган эди. Ўйин савияси жиҳатидан ҳам, таркиб жиҳатдан ҳам "Спартак" шубҳасиз мусобақада энг кучли клуб эди. Ўша мавсумда Голландия чемпионлигини қўлга киритган Роттердам "Фейеноорд" жамоаси "Спартак"нинг навбатдаги ўлжасига айланди. Роттердамдаги баҳснинг ҳамюртимиз Андрей Пятницкийнинг 37-дақиқада киритган голи учрашув тақдирини ҳал қилди. Жавоб ўйинида ҳам "Спартак" рақибини ҳар жабҳада мағлуб эта олди. Ҳамма "Спартак"нинг ғалабасига чин дилдан ишонаётган эди. Жамоа аъзолари ҳам ниҳоят биринчи марта Еврокубокни ғолиб чиқиб, янги тарих яратишни кўзлаётишганди. Ҳатто Россия хукумати томонидан агар "Спартак" Кубок Эгалари Кубогини қўлга киритса, яхшигина мукофот ҳам белгиланганди. Жамоа аъзоларининг кайфияти ҳам кўтаринки эди. Улар бу йил бош совринни ҳеч кимга бермаймиз, дея қатъий аҳд қилишганди. Аммо...

8. "Спартак» (Москва, Россия) - "Антверпен» (Бельгия) - 1:0, 1:3.
Кубок Эгалари Кубоги-1992/1993 й. 1/2 финал.
Мана ўша ўйин. Кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлган матч. "Спартак"нинг ўзида ҳам айб бор. Москвадаги дастлабки ўйиннинг 34-дақиқада Андрей Пятницкийнинг зарбасидан сўнг ҳисобни очган "Спартак", бир нечта кулай имкониятни йўққа чиқарди. Агар Москвада иложи борича йирикроқ ҳисоб билан ғалаба қозониб, натижани яхшилаб олишганда борми?..

Антверпенда кечган баҳсда ҳам "Спартак" биринчи бўлиб ҳисобни очди. Бу уларга анча хотиржамлик бахш этди. Футболда рақибни менсимаслик ёмон оқибатларга олиб келишини ҳам яхши биласиз. Бир тарафдан учрашувни бошқарган португалиялик Жорже Короадо бошлиқ ҳакамлар бригадаси ҳам анча "жонбозлик" кўрсатишди. Улар "Спартак"ни финалга чиқармаслик учун ҳатто "Антверпен" футболчиларидан кўпроқ ҳаракат қилишарди. Кутилмаганда, "Спартак" дарвозасига 2 тўп бориб тушди. Агар шу ҳисоб ўйин охиригача сакланиб колинганда ҳам "Спартак" финалга чиқарди. Аммо кетма-кет кўзбуямачиликлардан шок ҳолатига тушиб қолган москваликлар учун бу уддалаб бўлмайдиган вазифага ўхшаб қолди. Ниҳоят 76-дақиқада "Спартак" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Пенальтининг белгиланиши ҳам қизиқ: дастлаб бурчакдан тўп тепилишини кўрсатган бош ҳакам қанот ҳакамининг ёнига бориб нималарнидир маслаҳатлашиб келди-да, ўн бир метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтидан "Антверпен"нинг германиялик легионери Ханс-Петер Ленхофф унумли фойдаланди ва жамоасини финалга олиб чиқди.

Кейинчалик маълум бўлишича, "Спартак"ни қандай бўлмасин финалга чиқармаслик режасини Италия мафияси ишлаб чиққан экан. Мабодо "Спартак" финалга чиқса, Италиянинг "Парма" жамоасини ютиб куйиш эҳтимоли катта деб ҳисобланиб, нисбатан осонроқ рақиб "Антверпен" финалга чиққани маъқулроқ деб танланибди. Бунинг учун учрашув ҳакамини маҳкам ушлаш керак деган фикр илгари сурилибди. Натижада финал ўйинида "Парма" бельгияликларни осонгина таслим этди - 3:1. Ўшанда жуда қулай имкониятни қўлдан бой берган "Спартак" ҳанузгача бирор Еврокубокни ютолгани йўқ.

Давоми бор.

Киритилган сана: 14.10.2013 10:21. Ўкилди: 9566 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:14. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:14. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:30. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:30. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:27. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:27. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


SNAYPERS
Сана: 14.10.2013 16:46. SNAYPERSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BARSASHOXRUX
Сана: 14.10.2013 14:09. BARSASHOXRUXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BARSASHOXRUX
Сана: 14.10.2013 14:09. BARSASHOXRUXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BARSASHOXRUX
Сана: 14.10.2013 14:09. BARSASHOXRUXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BARSASHOXRUX
Сана: 14.10.2013 14:09. BARSASHOXRUXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ILHOMBEKT
Сана: 14.10.2013 12:13. ILHOMBEKTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 14.10.2013 11:57. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ILHOMBEKT
Сана: 14.10.2013 10:33. ILHOMBEKTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.