07:30 "Кто кого?". 08:00 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 10:00 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Финал. 10:40LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Юниорки. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 22:40 "Кто кого?". 23:05 "Формула-1. Гаснут огни". 23:30 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 01:40 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 03:20 "Тайны звёзд спорта". 03:45 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Матч за 3-е место. 04:20 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Финал.
05:00 "Лига героев". 07:00 "Жизнь после спорта". 07:30 Футбол. МЕЛБЕТ-Первая Лига. Обзор тура. 08:00 "Вопреки всему". 08:30 "Вид сверху". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 Специальный репортаж. 12:25 "Непобедимый". 13:30 Смешанные единоборства. UFC 267 в Абу-Даби, ОАЭ. Пётр Ян против Кори Сэндхагена. 14:35 Специальный репортаж. 14:55 Новости. 15:00LIVE "Есть тема!". Прямой эфир. 16:25 "Большой хоккей". 16:55 "Вопреки всему". 17:30 Новости. 17:35 Все на Матч! Прямой эфир. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Прямая трансляция. 19:55LIVE Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция. 21:25LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Торпедо" (Нижний Новгород). Прямая трансляция. 23:45 Все на Матч! Прямой эфир. 00:55 Бильярд. "Кубок Кремля" в Москве. Мужчины. Свободная пирамида. 01:55 Евротур. 02:45 Д/ф "Лионель Месси". 03:55 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 04:55 Новости.
05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 07:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 5 в Оберстдорфе, Германия. HS 137. 08:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 6 в Гармиш-Партенкирхене, Германия. HS 142. 09:30 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Финальный этап в Дубае, ОАЭ. Женщины. 11:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. 13:15 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 14:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 16:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 17:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Мужчины. Прямая трансляция. 20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 21:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 22:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Женщины. 1/2 финала. Прямая трансляция. 01:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 02:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 04:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 04:45 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142.
Анлгия премьер-лигасида сўнгги 20 йилдаги ҳеч кайси мавсумда "Ливерпуль" клуби шу йилгидек чемпионликка яқин келмаганди. Ҳатто ўша Чемпионлар Лигасини ютган 2005 йилда ҳам жамоа премьер-лигада 5-ўрин билан кифояланганди. Ўз тарихида 18 марта Англия чемпиони бўлган "қизиллар", айниқса, шу йилгидек оғзидаги ошини олдиришмаганди. 2001 йилда "Ливерпуль" дунёнинг энг яхши футбол клуби деб топилди, лекин ўша йили ҳам премьер-лигани ютгани йўқ. Ўзи 1990 йилдан бери "қизиллар"нинг омади чопмаяпти. Бўлмаса "Ливерпуль" ўз тарихида 5 марта Чемпионлар Лигасини ютган, бир қатор титулларни қўлга киритган, футбол тарихида ўз ўрни ва мавқеига эга жамоалардан. Жамоа тарихида энг ҳаяжонли ва қизиқарли лавҳаларга кўз югуртирамиз.
Мозийга назар Ўзи "Ливерпуль" деганда кўпчиликнинг кўз ўнгига 2005 йилги ЧЛ финали келади. Аммо ундан олдинроқ 1985 йилги Италиянинг "Ювентус" жамоасига қарши финал ҳам ундан кам эмасди. Ўшанда "Ливерпуль" фанатлари кўтарган тўполон туфайли стадионда тартибсизликлар келиб чиққан ва ҳатто кўпчилик одам вафот ҳам этганди. Натижада УЕФА ўша йилларда Англиянинг ҳамма клубини Еврокубоклардан 5 йилга дисквалификация қилганди.
Майкл Оуэнми ёки Стивен Жеррард? Премьер-лиганинг 1998/1999 йиллар мавсумида ўйинлардан бирида "Ливерпуль" ўз майдонида "Саутгемптон"ни қабул қилганди. Кўпчилик ўша куни ЖЧ-1998да супер голларидан бирини Аргентина дарвозасига киритган Майкл Оуэндан кўп нарса кутаётганди. Қолаверса, уни келажакда "Ливерпуль" ва Англия терма жамоасининг етакчиси сифатида кўраётгандилар. Аммо ўша куни мерсисайдликлар сафида бошқа бир вундеркинд — 18 ёшли Стивен Жеррард порлаб чиқди. У майдон марказида шеригидан тўпни қабул қилиб олган заҳоти бирин-кетин "Саутгемптон" футболчиларини алдашга киришиб кетди. Деярли ярим жамоани алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилган 28-рақам эгаси (Жеррард ўша куни ана шу рақам остида майдонга тушганди) бетакрорлик борасида ЖЧ-1998даги Оуэнникидан ошиб тушадиган супер гол киритди. Ана шундан бошлаб Стивен Жеррард деган ном бутун Европани забт этишни бошлади. "Ливерпуль" ўша куни рақибини 4:1 ҳисоби билан тор-мор этди.
Бир мавсумда 5 соврин ёхуд Дортмунддаги драматик финал ҳаяжонлари "Ливерпуль"нинг 2000/2001 йиллар мавсумидаги ўйинлари ҳақида фикр билдирадиган бўлсак, мерсисайдликларнинг ўша жамоаси таркиби сўнгги 20 йилдаги ҳозиргача энг кучлиси эканлигини таъкидлаш керак. Ўша мавсумда 5 та соврин ютган "қизиллар" йил охирида 2001 йилнинг тенгсиз клуби деб топилдилар. Фақатгина Англия премьер-лигасида ғолиблик "МЮ"га насиб этди. Аммо шуни таъкидлаш керакки, "Ливерпуль" премьер-лигадаги ҳар икки ўйинда ҳам "МЮ"ни енга олди - 2:0, 1:0. Айниқса, "Ливерпуль" майдонида кечган учрашувда 21 ёшли Стивен Жеррарднинг узоқ масофадан киритган голини санъат асарлари қаторига қўшиш мумкин. У пайтлар Жеррард 17-рақам остида тўп тепарди. Шундай бўлса ҳам "Ливерпуль" чемпионатни 3-ўринда якунлади. Кейин Англия Лига Кубоги финалида иккинчи двизионнинг "Бирменгем" жамоасига қарши ўйиндаги машаққатли ғалаба. Дастлаб "Ливерпуль" ҳисобни очди ва ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнади. Бунинг учун эса ўйин охирида муносиб жазоланди. "Бирменгем" футболчилари пенальтидан ҳисобни тенглаштиришди. Аммо пенальтилар сериясида барибир "Ливерпуль"нинг омади келди. Демак, мавсумдаги илк соврин — Англия Лига Кубоги қийин курашда ютилди.
Кейин Англия Кубоги финалида "Арсенал" билан тўқнашув. Майкл Оуэннинг дубли "Ливерпуль"га мавсумдаги иккинчи совринни тортиқ этди — 2:1.
Ўша мавсумда "Ливерпуль" Европада нуфузи жиҳатдан Чемпионлар Лигасидан кейинги ўринда турадиган УЕФА Кубоги ғолиблиги учун кураш олиб борди. Ярим финалда анча жиддий рақиб — Каталониянинг "Барселона" жамоаси "Ливерпуль"га тўғри келди. "Камп Ноу"да кечган дастлабки учрашувда ҳар иккала жамоа ҳар қанча ҳаракат қилишмасин ҳисоб очилмади. "Энфильд"даги баҳсда эса ўйин тақдирини 44-дақиқада "Ливерпуль" фахрийси 37 ёшли шотландиялик Гари Макаллистер киритган ягона гол ҳал қилди. Аммо ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "Барса" ҳужумчиси бразилиялик Ривалдонинг айланма зарбасини "Ливерпуль"нинг голландиялик дарвозабони Сандер Вертервельд катта қийинчилик эвазига қайтармаганда финалда икки испан жамоаси ўйнарди.
Финал ўйинида эса бошқа бир Испания жамоаси - "Депортиво Алавес" "Ливерпуль"га қарши мардонавор кураш олиб борди. Дортмунддаги "Вестфаленштадион" (ҳозирги "Сигнал Идуна Парк") стадионида кечган ўша финал, айтиш мумкинки, футбол тарихидаги энг қизиқарли ўйинлардан бири сифатида тан олинди. Испаниянинг басклар истиқомат қиладиган мўъжазгина Витория шаҳарчасидан ташриф буюрган бу жамоа Англия премьер-лигаси етакчиларидан бирини роса довдиратиб ташлади. Дастлаб 4- дақиқада "Ливерпуль"нинг германиялик легионери Маркус Баббель ҳисобни очди. Кейин 16-дақиқада Стивен Жеррард ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.
Ана шундан кейин "Алавес" уйғонди. Кўпчиликка учрашув тақдири ҳал бўлгандек кўринган бир пайтда "Алавес" ҳужумчиси Иван Алонсо жавоб тўпини киритди. Биринчи бўлимда Гари Макаллистер пенальтидан гол киритиб, танаффусгача 3:1 ҳисобини таъминлади. Иккинчи тайм бошланишидан виторияликлар бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтишди. Жамоа тўпурари Хави Морено 3 дақиқа ичида 2 та гол киритиб, тарозининг палласини тўғрилаб қўйди - 3:3. Унинг иккинчи голи яқиндагина ўтган ЧЛ ярим финалидаги Криштиану Роналдунинг "Бавария" дарвозасига киритган 2-голига ўхшаб кетади. Ўша ўйиндаги ҳаяжонли вазиятлар ва Хави Моренонинг ўша голини кўрмоқни истаганларга Интернетдаги мана бу манзилга ўтмоқни тавсия этаман:
Кейин захирадан майдонга тушган Робби Фаулер "Ливерпуль"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди - 4:3. Лекин виториялик қайсар йигитлар бугун осонликча таслим бўлмасликларини тағин кўрсатиб қўйдилар. Машҳур Йоханн Кройфнинг ўғли Хорди Кройф 89-дақиқада ҳисобни тенглаштирди ва жамоаларни қўшимча вақтга таклиф этди - 4:4. Воқеалар ривожи шундай кечардики, бутун дунё футбол жамоатчилиги нигоҳи Дортмунддаги драматик финал томон қаратилганди. Аммо қўшимча вақтда жамоалар ниҳоятда эҳтиёткорлик билан майдонда ҳаракат қилишди. Чунки у пайтлар ҳали "олтин гол" қоидаси амалда бўлиб, мабодо қайси жамоа қўшимча вақтда биринчи бўлиб гол урса, ўйин тўхтатиларди. Ана шу гол пенальтилар сериясига 3 дақиқа колганда "Алавес" дарвозасига киритилди. "Ливерпуль"нинг чехиялик легионери Владимир Шмицер қанотдан жарима майдончасига узатган тўпни "Алавес" ҳимоячиси Дельфин Хели ўз дарвозасига тўғрилаб қўйди. Бунгача эса "Алавес"нинг бошқа бир ҳимоячиси 33 ёшли Антонио Кармона ҳам ҳакам майдондан четлатилганди.
Якуний ҳисоб- 5:4. Ана шундай хоккей ҳисоб орқали "Ливерпуль" рақибини мағлуб этди. Лекин ушбу супертўқнашув бутун дунё футболи тарихини безаб берди. ФИФА томонидан 100 йилликнинг энг қизиқарли футбол учрашувлари рўйхатига киритилди. Эртаси куни эса Витория шаҳрида "Алавес" футболчиларини халқ қаҳрамонлардек кутиб олди. Уларга финалдаги чиройли ўйин учун бутун баск халқи чексиз миннатдорчилик билдирди. "Ливерпуль" эса ана шундай қийин курашда мавсумдаги 3-соврин — УЕФА Кубогини қўлга киритди.
Кейин август ойида "Ливерпуль" 2 та суперкубок ютди. Дастлаб УЕФА Суперкубоги учун курашда Чемпионлар Лигаси ғолиби "Бавария" мағлуб этилди - 3:2. Кейин Англия чемпиони "Манчестер Юнайтед" бир мавсумда 3-марта мағлуб этилиб, Англия Суперкубоги ҳам "Ливерпуль музейидан жой эгаллади. Совринлар ҳаммаси 5 тага етди. Йил охирида "Ливерпуль" ФИФА томонидан йил жамоаси деб топилди. Жамоа ҳужумчиси Майкл Оуэнга эса 2001 йилда Европанинг энг яхши футболчисига аталган "Олтин тўп" соврини топширилди. Аммо шундай таркиб билан, шундай ўйин билан "Ливерпуль" 2001 йилда премьер-лига ғолиблигини қўлга кирита олмади.
Стивен Жеррардга билдирилган ишонч ёхуд футбол тарихидаги иккинчи энг яхши ўйин ФИФАнинг 100 йиллигида бир қанча номинациялар буйича ғолиблар аниқланди. Масалан, ЖЧ- 1970 ярим финалидаги Италия-ГФР (4:3) ўйини футбол тарихидаги энг қизиқарли ўйин деб тан олинди. Ўшанда ўйиннинг 90-дақиқасида немислар ҳимоячиси Карл-Хайнц Шнеллингер ҳисобни тенглаштириши ва қўшимча 30 дақиқаликда дарвозаларга киритилган 5 та гол бунга сабаб қилиб кўрсатилган бўлса, ажабмас. Аммо Истанбулдаги ЧЛ-2005 финали эса тамоман алоҳида мавзу.
2004/2005 йиллар мавсумида "Ливерпуль"нинг таркибида ҳам, мураббийлар штабида ҳам ўзгаришлар юз берди. Жамоани етакчилардан бири Майкл Оуэн тарк этди. У Мадриднинг "Реал" жамоасига бориб қўшилди. Жамоани узоқ йиллардан бери бошқариб келаётган франциялик мураббий Жерар Улье вазифасидан озод этилиб, ўрнига сўнгги йилларда "Валенсия" билан Испания чемпионлиги ва УЕФА Кубогини қўлга киритган Рафаэль Бенитес бош мураббий лавозимига тайинланди. "Ливерпуль" билан умрбод бирга қолишни ният қилган Стивен Жеррардга эса сардорлик боғичи ишониб топширилди.
Рафаэль Бенитес ўзи билан бирга Хосеми, Хаби Алонсо ва Луис Гарсиа каби ҳамюртларини ҳам "Ливерпуль"га олиб келди. Бундан ташқари ирландиялик Стив Финнан, франциялик Жибриил Сиссе ҳамда ЕВРО-2004 тўпурари чехиялик Милан Барош ҳам мерсисайдликлар сафида ўзларини кўрсатишди. Жамоа таркибида янги келганлар кўплиги учунми, дастлаб премьер-лига ўйинларида "Ливерпуль"нинг ўйинлари унчалик ҳам қовушмади. Мамлакат чемпиони "Челси" чемпионатдаги ҳар икки ўйинда ҳам "Ливерпуль"ни мағлуб этди. Кейин бу жамоалар Англия Лига Кубоги финалида кураш олиб боришди. Ўйиннинг 6-дақиқасидаёк "Ливерпуль"нинг норвегиялик ярим ҳимоячиси Йон-Арне Риисе "Челси" дарвозасини ишғол қилди. Айтишларича, футбол тарихидаги энг кучли мухлислар ҳайқириғи айнан ана шу голдан кейин янграган эмиш (мен бу маълумотни қайсидир бир китобдан ўқигандим). Ўйинда "Ливерпуль" бехато ўйнаётган эди. Аммо 84-дақиқада "Ливерпуль"нинг ишонгани Стивен Жеррард ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Қўшимча 30 дақиқалик вақтда эса ташаббус "Челси" томонига утди. Улар "Ливерпуль" дарвозасини 2 марта ишғол қилишди, "Ливерпуль" бунга бир тўп билан жавоб берди - 2:3. Кейин эса "Ливерпуль" ва "Челси" Чемпионлар Лигаси ярим финалида тўқнаш келишди.
Ярим финалгача жамоалар 2 хил йўлни босиб ўтишди. "Челси" бу босқичгача йўлида учраган ҳар қандай рақибни ҳам янчиб ташлаб етиб келган бўлса, "Ливерпуль" бир оз қийналиброқ рақибларни енгди. Гуруҳ босқичида улар Грециянинг "Олимпиакос" жамоаси қаршилигини синдиришларига тўғри келди. Грециядаги ўйинда "Олимпиакос" 1:0 ҳисоби билан устунликка эришди. Сўнгги турда айнан ана шу жамоалар "Ливерпуль" майдонида кураш олиб боришди. 87-дақиқагача "Ливерпуль" 2:1 ҳисоби олдинда эди. Маълумки, Европа мусобакаларида биринчи ўринда тўплар нисбатига эмас, узаро ўйинлар натижаларига каралади. Шунинг учун сафарда киритилган гол қоидасига кўра 2:1 ҳисоби кўпроқ "Олимпиакос"ни қаноатлантирар эди. Аммо узоқ масофалардан бериладиган зарбалар устаси Стивен Жеррард ўзига сардорлик боғичи бежизга берилмаганини исботлади. Бу пайтга келиб у 8-рақамли футболка эгасига айланганди. Тўпни эгаллаб олган заҳоти узоқ масофадан шундай зарба бердики, бу гол 2004 йилнинг чиройли голлари қаторидан муносиб ўрин эгаллади. Бу Жеррарднинг мавсумдаги илк муваффакияти эди.
Кейин нимчорак финалда Леверкузеннинг "Байер" жамоаси ҳар 2 ўйинда ҳам бир хил ҳисоб билан таслим этилди - 3:1, 3:1. Чорак финалда Италия "А" серияси пешқадами "Ювентус" мағлуб этилди - 2:1, 0:0. Ҳар икки босқичдаги ғалабаларда Жеррарднинг ҳиссаси катта бўлганини таъкидлаш керак.
Ярим финалда эса "эски танишлар" беллашуви. Жозе Моуриньо қўл остидаги "Челси" чемпионатда ва Лига Кубоги финалида ҳаммаси бўлиб "Ливерпуль"ни 3 марта таслим этганини юқорида айтиб ўтдик. Бу сафарги учрашув олдидан эса аввалги интервьюларида рақибларни анча масхаралиб, камситиб гапирадиган Моуриньо бу гал анча ўйлаб гапирадиган бўлди: "Бу сафарги рақибимиз анча жиддий. Бизга қарши қандай ўйнашни билади. Улар бизнинг услубни анча ўрганиб олишган".
Дархакикат, унинг бу сузлари амалда ҳам ўз исботини топди. Нимчорак ва чорак финалларда "Барселона" ва "Бавария" дарвозаларига ҳаммаси бўлиб 11 та гол киритган "Челси" 2 та ўйинда 180 дақиқа ҳужум қилиб, бирор марта ҳам "Ливерпуль" дарвозаси томон йўл топа олмади.
"Энфильд Роуд"даги жавоб ўйинида испаниялик Луис Гарсиа киритган ягона гол "Ливерпуль"ни финалга олиб чиқди. Аммо ўйиннинг энг сўнгги сонияларида "Челси"нинг исландиялик ҳужумчиси Эйдур Гудйонсен жуда қулай имкониятни кўкка совурмаганда финалда "Челси" ўйнарди.