05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1. 07:30 "Непобедимый". 08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды. 09:35 "География спорта". Выборг. 10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. 11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1. 12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки. 14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие". 16:00 "Формула-1. Гаснут огни". 16:30 "Эволюция спорта". 17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2. 18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж. 18:55LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция. 21:45 "Непобедимый". 22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство. 00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle. 00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки. 02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
05:55 Новости. 06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар). 08:00 "Тайны звёзд спорта". 08:30 "Вид сверху". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 11:00 Новости. 11:05 Специальный репортаж. 11:25 "Эволюция спорта". 12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы. 13:35 Все на Матч! Прямой эфир. 14:35 Специальный репортаж. 14:55 Новости. 15:00 Есть тема! Прямой эфир. 16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.". 16:55 "Тайны звёзд спорта". 17:25 Новости. 17:30 Все на Матч! Прямой эфир. 19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый". 21:15LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция. 00:00 Все на Матч! Прямой эфир. 01:30 Евротур. 02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли. 03:55 "Эволюция спорта". 04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102. 07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1. 09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138. 10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. 11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1. 14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор. 15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды. 17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия. 18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада. 19:00LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция. 23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138. 00:00LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция. 04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.
Футболсиз ҳаётимни тасаввур этолмайман. Футбол мен учун бир олам таассурот, ҳаяжон, энтикиш, мўжизалар олами... Лекин сўнгги асрга келиб футбол оламида шунақа воқеаларнинг гувоҳи бўлдимки, ўз-ўзингдан тушкунлик ботқоғига ботиб қоласан киши. 2002 йил Жанубий Корея ва Японияда бўлиб ўтган дунё биринчилиги мисолида ўз қарашларимни баён этишга жазм этдим.
Биргина 2002 йилдаги Жаҳон чемпионати эмас, бошқа мусобақаларда ҳам шунга ўхшаш воқеалар жуда кўп кузатилди. Бир нарсани қўрқмай айтишим мумкин: ХХI асрга келиб футбол ҳам ўзгарди!
Бошланиши ёмон бошланмади. Амалдаги жаҳон чемпиони Франция терма жамоасининг Сенегалга ютқазиб қўйиши Туркия терма жамоасининг Бразилияга қарши мардонавор ўйини бу чемпионат бошқаларидан ажралиб турадигандек кўринди. Аммо ўша Бразилия –Туркия ўйинидан ҳаммаси бошланди. Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилаётганда учрашув ҳаками кореялик Ким Юн Чжу йўқ жойдан турклар дарвозаси томон ўн бир метрлик жарима тўпи белгилади. Бу вазиятга эътироз билдирган турк футболчилари - Алпай Ўзалон ва Ҳоқон Юнсан ўша заҳотиёқ майдондан четлатилдилар. Бу ҳали ҳолва экан. ЖЧ- 2002га ташриф буюрган ҳакамларнинг айримлари нима қилиғи бўлса ҳаммасини Италия терма жамоасига қарши ўйинларда намоён этишди. Италия терма жамоасининг чемпионат давонидаги 5та ҳаққоний голини инобатга олмаслик, менимча, бу бир чемпионатнинг ўзига кўплик қилса керак.
Қизиғи, ҳакамлар бутун чемпионат давомида Жанубий Кореяни ярим финалга олиб чиқиш устида ишлашди десам, муболаға бўлмайди. Италия-Жанубий Корея ўйинида Дамияна Томмозининг ҳаққоний голи инобатга олинмади. Бошқа бир вазиятда Франческо Тоттини корейслар ўз жарима майдонлари ичкарисида қўполлик билан тўхтатишди. Учрашув ҳаками эквадорлик Морено Байрон Тоттига симулияция ишлатди деб “сариқ” кўрсатиб юборди. Бу Тоттининг ўйин давомидаги иккинчи “сариғи” бўлганлиги учун ўз-ўзидан “қизил”га айланди. Бундан руҳланган осиёликлар сўнгги дақиқаларда ғалаба тўпини киритишиб, чорак финалга йўл олишди. Чорак финалдаги ўйинда эса Жанубий Кореяни қандай бўлмасин ярим финалга чиқариш истаги кимлар томонидандир тузиб чиқилгани яна-да равшанроқ кузатилди. 75-дақиқада рақиб жамоа Испания терма жамоаси ярим ҳимоячси Рубен Барака ҳисобни очди. Бироқ бош ҳакам ўша вазиятда Испания терма жамоаси футболчиси кореялик ҳимоячига нисбатан қўпол ўйнади, деб голни инобатга олмади. Қўшимча 30 дақиқаликда ҳам Испаниянинг 100% голи бекор қилинди. Ўйиннинг энг сўнгги дақиқасида испанлар бурчак тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аммо тўп энди тепилай деб тургарда бош ҳакамнинг ўйинни якунловчи ҳуштаги янгради. Пенальтилар сериясида корейсларнинг омади чопди. Мана сизга қинғирликнинг бир саҳифаси.
Бошқа ўнларда ҳам шу каби ҳолатлар кузатилди. Нимчорак финалдаги Бразилия-Белгия ўйинида бельгияликлар ҳисобни очишди. Жамоа етакчиси Марк Вилмотеннинг бу голи ямайкалик ҳакам Петер Прендарчаст томонидан бекор қилинди. Нима учун бекор қилинганига ҳанузгача ҳеч ким жавоб тополгани йўқ. Шахсан ўзим ҳам ўша вазиятнинг видеоёзувини синчиклаб текширдим. Тасвирни секинлаштириб, катталаштириб кўрдим ҳам Вилмотен ҳеч қандай қоида бузмаган бўлиб чиқяпти. Сабабини ҳеч ким изоҳлолмайди. Бельгия ўша пайтларда дунёнинг ҳимояси энг мустаҳкам жамоаларидан бири, ўйии якунланишига 24-25 дақиқа қолган, эҳтимол, гол ҳисобланганда дунё футболи тарихидаги энг шов-шувли натижалардан бирига гувоҳ бўлармидик. Бразилия терма жамоасининг етакчилари - Роналдо ва Ривалдо ўз жамоалари учун керакли голларни уришди ва бразияликлар чорак финалга йўл олишди.
Ёинки ярим финалдаги Жанубий Корея - Германия ўйинида немислар плеймейкерини олайлик. Микаэл Байлакка кўрсатилган карточка туфайли Германия терма жамоасининг ҳужумларни ташкил этиб берувчи асосий футболчиси йўқлиги финалда ўз кучини кўрсатмай қолмади. Немислар мағлубиятга учрашди.
Кейинги турнирларда ҳам шунга ўхшаш воқеаларни кўплаб кузатдим. Учрашув ҳакамлари шундай чоралар қўллашадики, бу ерда ҳеч кимнинг айби йўқ деб ўйлайсиз. Озгина қўполлик учун ҳам қизил карточка, рақиб жамоага уюштирилган ҳужум (ҳакамлар томонидан ) бевосита учрашув натижасини ҳам ўзгартириб юбораяпти. Бу ишларнинг орқасида қандайдир қора кучлар бор, кимдир вазиятнинг мурватини ўз қўлида ушлаб турибди деб ўйлайсиз. Яна истиҳола қиласиз. Ахир кўрмай-билмай ҳеч нарса деб бўлмайдида.
Аввалги жаҳон чемпионатидаги Пауль исмли саккизоёқ воқеасини эсланг. Пауль Худомидики учрашув натижасини аввалдан айтиб берса. Одамлар ҳам қизиқ. Турган-битгани сафсатавозлик бу! Бу ҳолатни мен кимларнингдир ўйлаб топган хийласи, рақибларга руҳий босим ўтказиш усули деб тушундим.
Йирик турнирларда бу каби ҳолатларла кўп кузатдим. Футбол кимларнингдир қўлида қўғирчоқ бўлиб боряпти. Ахир бу бир оддий ўйин. Ўйин бўлганда ҳам завқли, томошабоп ўйин. У мухлислар учун яратилган. Қандайдир фикри бузуқ кимсалар ўз шахсий манфаатини биринчи ўринга қўйиб, футболнинг жозибасини йўқотаётгандек. Пауль учрашув натижасини олдиндан айтиб берар экан, бўлмаса ФИФА ҳам ҳар бир ўйин олдидан саккизоёқ башоратидан фойдаланиши тўғрисида махсус қарор чиқарсин. Умуман футбол қоидалари ҳам, албатта битта саккизоёқ бўлмаса, ўйин ўтказилмайди деган банд киритилсин. Унга биз ўзбеклар нима қиларканмиз? Чемпионатимиздаги ҳар бир ўйинга сакзоёқни қаёқдан топамиз? Сафсатавозлик ҳам эви билан-да.
Катта турнирларга ана шундай дилни хира қилувчи ҳолатларга кўп гувоҳ бўлганимни айтиб ўтдим. Шунингдек, 2009 йили Мисрда бўлиб ўтган, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини кузатдим. Маза қилдим, тўғриси. Ушбу турнир унчалик юқори мавқега эга бўлмаганлиги учунми ёки футболга алоқаси бўлмаган шахслар бу жойда кам аралашгани учунми, тўғрисини айтай, ҳеч қандай ҳакамларнинг хатоси учрамади, жамоаларга ўтказилган руҳий босимлар ҳам бу ерда иккинчи даражага тушиб қолган, ҳар бир жамоа қўлидан келганча ҳаракат қилиб, очиқ ва намунавий футболнинг гувоҳи бўлдим. Ҳеч ким ҳеч кимга ён босмаган, ҳар бир қитъада ривожланаётган фуболнинг аҳволи, драматик вазиятлар... Эҳ, ана шундай ҳолатларни катталар ўртасидаги турнирларда ҳам кўрсак эди, деб ўйлагандим ўшанда.
P.S. Мақола 2010 йилда “Чемпион” газетаси учун ёзилган. Шу кунларда Бразилияда навбатдаги ЖЧ бўлиб ўтмоқда. Мундиалнинг дастлабки турларида ҳакамларнинг хатолари кўзга ташланди. Аммо кейинчалик вазият изига тушиб кетди. Ҳакамлар имкон қадар бехато ишлаб, ўйинларнинг қизиқарли ўтиши учун ҳаракат қилишмоқда. Мусобақа охирига қадар мана шундай руҳда ўтишини тилаб қоламиз.