Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • 2:2
      • Осасуна
      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
      • 09.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 06.04.2026 15:30
      • Удинезе
      • 0:0
      • Комо
      • 06.04.2026 18:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Аталанта
      • 06.04.2026 21:00
      • Ювентус
      • 2:0
      • Женоа
      • 06.04.2026 23:45
      • Наполи
      • 1:0
      • Милан
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Шундай имкониятни бой берганмиз

Баҳо:
+0; -0

2015 йил қишида Австралияда Осиё Кубоги ўйинлари ўтказилди. Мазкур мусобақада иштирок этган Миржалол Косимов раҳбарлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси сал бўлса финалда ўйнаши мумкин эди. Аммо ҳар доимгидек сўнгги пўшаймон ўзимизга душман бўлишига биринчи навбатда ўзимиз айбдормиз.

Ўша турнирдаги иштирокимиз ҳақида тўхталар эканман, биринчи навбатда кўплаб имкониятни ҳавога совурганимизни айтишни жоиз билдим. Шунинг учун чорак финалдаёқ мусобақани якунладик.

Осиё Кубоги-2011да ярим финалда ўйнадик. Австралия бизни 6:0 ҳисоби билан тор-мор этди. Шундай экан, бу мусобақада биз бундан ортиғига қодир эдик, деёлмайман. Аммо Осиё Кубоги-2015да бошимизга қўниб турган бахт қушини учириб юборган пайтларимиз ҳам бўлди.

Мусобақадаги шимоллик корейсларни зўрга енгдик — 1:0. Ўйинда Игорь Сергеев ғалаба голини киритди. Бироқ 90-дақиқада Игнатий Нестеров корейслар ҳужумчисининг бош билан берган хавфли зарбасини қайтариб қолмаганда шундан ҳам қуруқ қолардик.

КХДРни бир амаллаб ютганимиздан кейин Хитой терма жамоаси билан ўйнадик. Дастлаб ҳисобни бизникилар очишди. Одил Аҳмедовнинг зарбасини хитойлик дарвозабон қайтара олмади. Аммо иккинчи таймда ташаббусни қўлга олган Чин мамлакати вакиллари дарвозамизга иккита тўп киритишди. Биз иккинчи ўйинни бой бердик. Ҳисобимизда бор-йуғи 3 очко бор. Навбатдаги рақибимиз Саудия Арабистони терма жамоасида ҳам шунча очко бор. Фақат тўплари арабларда яхшироқ. Улар бундан олдинги турда Шимолий Кореяни йирик 4:1 ҳисоби билан енгишди. Бизникига қараганда ўйин сифати ҳам яхши. Қолаверса, уларнинг таркибида Муҳаммад ас-Саҳлавий ва Наиф Ҳаззозийдек моҳир ҳужумчилар ўйнайди. Бизникилар бунгача олдинги ўйинларда ўта совуқ ўйин кўрсатишди. Арабларни дуранг ҳам қаноатлантирса, бизга эса фақат ва фақат ғалаба керак эди. Шунинг учун мазкур ўйинда ҳеч ким бизнинг имкониятимизни юқори баҳоламади.

Бироқ ўша куни Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихидаги энг ёрқин ўйинларидан бирини ўтказди. Футболчиларимиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилиб, кучли рақибни тиз чўктиришди. Саудиялик араблар 3:1 ҳисоби билан таслим этилди.

Ўша ўйинда кимлар майдонда ҳаракат килгани билан танишинг:

Осиё Кубоги- 2015, “В” гуруҳи, 3-тур
ЎЗБЕКИСТОН - САУДИЯ АРАБИСТОНИ - 3:1
Мельбурн. "ААМИ Парк". 10871 томошабин. 18.01.2015 й.
Ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия)
Ўзбекистон: 12. Игнатий Нестеров, 3. Шавкатжон Муллажонов, 5. Анзур Исмоилов, 14. Шухрат Муҳаммадиев( 23. Акмал Шораҳмедов, 86), 19. Виталий Денисов, 4. Сардор Рашидов (17. Санжар Турсунов, 89), 7. Азизбек Ҳайдаров, 9. Одил Аҳмедов, 10. Жамшид Искандеров (16.Воҳид Шодиев, 66), 15. Жасур Ҳасанов, 6. Баходир Насимов.
Бош мураббий: Миржалол Косимов
Саудия Арабистони: 1. Волид Абдуллоҳ, 3. Усама Ҳавсавий, 4. Абдуллоҳ аз-Зорий (8.Яҳё аш-Шаҳрий, 84), 5. Умар Ҳавсавий, 13. Ёсир аш-Шаҳроний, 7. Салмон ал-Фараж, 14. Сауд Каририй (17. Тайсир ал-Жассим, 75), 18. Салим ад-Доссарий, 20. Наваф ал-Обид (19. Фаҳад ал-Муваллад, 90), 9. Наиф Ҳаззозий, 10.Муҳаммад ас-Саҳлавий
Бош мураббий: Космин Олариу (Руминия)
Голлар: Рашидов (2, 79), Муҳаммад ас-Саҳлавий (60 -пен.), Шодиев (71)

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, мазкур беллашувда термамиз таркибида бир қатор янги номлар ҳаракат килишди. Булардан, айниқса, Сардор Рашидов кашфиёт сифатида порлади ва араблар дарвозасига дубл йўллади. Яна бир голга муаллифлик килган Воҳид Шодиев ҳам янгилардан эди. Шунингдек, Шуҳрат Муҳаммадиев, Жамшид Искандеров каби ёшлар ҳам ўзларини яхши томондан кўрсатишиб, жамоамизнинг ажойиб ғалабасига ўз ҳиссаларини қўшишди. Терма жамоамизнинг ўйини ҳам ўша куни тубдан ўзгаргандек туюлди. Биз ҳақли равишда чорак финалга чиқдик.

Чорак финалда бизни мусобақа фаворитларидан бири Жанубий Корея кутиб турарди. Биз учун энг ноқулай рақиб деса ҳам бўлади. Хиросима-1994 даги ёрқин ғалабамизни ҳисобга олмаганда биз қолган ўйинларда "тонгги шабнам мамлакати" жамоасига деярли ютқазганмиз. Бироқ ўша куни жамоамиз жанублик корейсларга муносиб қаршилик кўрсатишди. Кўп ҳолларда дарвозабонимиз Нестеров ҳам жамоамиз жонига оро кирди.

Бир вазиятда...

Эҳ, ўша вазиятни эслагим келмайди. Балки ўшанда биз тарих яратиш имкониятидан мосуво бўлгандирмиз. Эҳтимол ўшанда гол урганимизда биз финалда ўйнармидик. Чунки нариги жуфтликдан ютиб чиқкан Ироқ жуда кўп куч йўқотди. Эронга қарши баҳсда ироқликлар 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида ғалабага эришди. Бу билан мен Ироқни кучсиз эди демокчи эмасман. Аммо ундан ҳам мураккаб баҳсда Саудия Арабистонини енгдик, менимча, ярим финалда Ироқни ҳам ютсак бўларди. Бунгача эса Жанубий Кореяни бир ёқлик қилмоғимиз зарур эди. Ҳа, бир ёқлик қила олардик. Учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолганда Лутфулло Тўраев бўш қолган дарвозага тўп кирита олмаса денг. Футболда оддийгина қоида бор. Уни ҳамма билади: гол урмасанг, ғалаба қозонолмайсан. Олдимизда ястаниб ётган шундоққина очиқ дарвозага гол ура билмаганимиздан кейин бизга ярим финалга йўл бўлсин...

Қўшимча вақтда корейслар ҳужумчиси Сон Хеунг Мин дарвозамизга иккита гол киритди ва биз навбатдаги марта корейсларга ютқаздик.

Ундан ҳам алам қилгани биз тайёр ғалабани бой бердик. Лутфулло Тўраев голни урганда биз ярим финалда ўйнардик. У ёғига ҳам ҳаракат килсак, финалда ўйнашимиз мумкин эди. Финалда бизни майдон эгалари Австралия терма жамоаси кутиб турарди. У ёғига биз Осиё Кубоги-2011даги шармандали мағлубият аламини олармидик. Фантазиялар оламига сайр этиб кетдим, шекилли. Қандай ширин орзулар-а?

Нима бўлганда ҳам ЖЧ-2018нинг ҳал килувчи саралаш босқичини бошлаб берган терма жамоамиз аъзоларига шундай илтимосномани жўнатмокчиман: бошқа бундай хато қилманглар, йўқса армонда қоласизлар.

Сафарали СИДДИҚОВ

Киритилган сана: 30.11.2016 21:15. Ўкилди: 14861 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик