Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Натижа тарихда қолади

Баҳо:
+0; -0

Футболда асосан натижа учун ўйналади. Мабодо керакли натижа қўлга киритилса, олам гулистон. Уни ҳеч ким йўққа чиқаролмайди. Ўйин давомида минг яхши ўйна, чиройли ўйин кўрсат, натижага эришилмаса, ҳаммаси бир пул. ЕВРО- 2000 финалида яхши ўйнаб, охирида нақд ғалабани бой берган Италия терма жамоасини биламан. Улар учрашувни яхши ўтказишди. Аммо қитъа ғолиби бўлиш учун ўйин охирида атиги 40 сонияни ушлай билишмади. "ПСЖ" ҳам "Барcелона"га қарши яхши ўйин кўрсатди. Аммо ўзига керакли натижага эришолмади. Футбол ўйинида учрашув мобайнида яхши ўйнаб мағлубиятга учрашинг бор нарса. Футбол ўзи шуниси билан қизиқ.

Бироқ натижага ҳакамларнинг хатолари таъсир кўрсатса-чи. Буни қандай ҳазм қилиш мумкин. Тарихда шундай ўйинлар кузатилганки, ҳакамлар хатоларга йўл қўйиб, ўйин натижасига таъсир кўрсатган. Натижа эса тарихда қолган. 90-дақиқадан кейин ҳакамнинг якунловчи ҳуштаги янградими, натижа дегани шу.

Ана шундай вазиятлардан бири ЕВРО-1996даги Болгария-Руминия ўйинида кузатилган. Иккала жамоа ҳам ЖЧ-1994 қаҳрамонлари, таркибда Христо Стоичков ва Георге Хажи каби етакчилар бор. 3-дақиқадаёқ Стоичков болгарларни олдинга олиб чиқди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, руминлар ярим ҳимоячиси Доринел Мунтянунинг зарбаси дастлаб тўсинга тегиб, дарвоза ичкарисига бир метрлар кирган тўп ташқарига қайтиб чиқди. 1:0 ҳисоби ўйин охиригачо ўзгармади. Ҳаққоний голи инобатга олинмаган Руминия терма жамоаси чемпионат билан барвақт хайрлашди.

Африка Миллатлар Кубоги-2000 мусобақаси финалида қитъанинг 2 кучли жамоаси — Камерун ва Нигерия терма жамоалари учрашди. Ўйин ҳам шунга мос ўтди. Асосий ва қўшимча вақтларда жанговар дуранг — 2:2 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси Виктор Икпебанинг зарбаси олдин тўсинга тегиб, дарвоза ичкарисига бир метрлар кириб, ташқарига чиқиб кетди. Тоза голни ҳакамлар кўрмай қолишди. Натижада Камерун Африка чемпиони бўлди.

Чемпионлар лигаси-2002 ярим финалида "Байер"- "Манчестер Юнайтед" баҳсида "МЮ" етакчиси Рой Киннинг зарбасини "Байер" ҳимоячиси дарвоза ичкарисидан қайтарди. Натижада "Байер" (Леверкузен) ўз тарихида илк марта Чемпионлар лигаси финалига чиқди.

Мен асосан, бу жойда тўп дарвозага кириб, қайтиб чиққан ҳолатларни назарда тутяпман. Вақти келиб бу ҳолатларга чора топилди — голни аниқлайдиган технология амалда жорий этилди.

Шундай вазиятлар кузатилганки, бу ёғи ҳакамларнинг инсофига боғлиқ бўлиб қолган. Чемпионлар лигаси-2006 ярим финалида "Милан" ва "Барcелона" учрашди. Дастлабки ўйинда "Барселона" 1:0 ҳисоби билан устунликка эришди. Жавоб ўйинида эса "Милан" ҳужумчиси Андрей Шевченконинг тоза голи инобатга олинмади. Бу эса учрашув натижасига ўз таъсирини кўрсатди. Натижа эса тарихда қолди.

Узоққа бормайлик, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги-2007да жуда чиройли ўйин кўрсатди. Чорак финалда Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ҳам жуда яхши ўйнадик. 6та зарбамизни устун ва тўсин қайтарди. Бу ҳам етмагандай ҳужумчимиз Максим Шацкихнинг тоза голи инобатга олинмади. Ўйиннинг видеотакрорини кўриб чиққан ОФК мутахассислари бунинг учун Федерациямиз ва терма жамоамиз аъзоларидан кечирим сўрашди. Аммо натижа тарихда қолганди.

ЖЧ-2018 саралашида иштирок этаётган терма жамоамиз бу сафар ҳам тарихда қолишни мақсад қилган. Бунинг учун эса, албатта, натижа керак. Олдимизда турган ўйинларда Эрон, Хитой ва Жанубий Кореяни ютиб натижа кўрсатишимиз лозим. Жамоамизга омад тилаймиз!

Сафарали Сиддиқов

Киритилган сана: 03.04.2017 12:19. Ўкилди: 14148 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик