05:25LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Форталеза". Прямая трансляция. 07:30 Чемпионат Германии. Перед туром. 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Аугсбург". 10:05 Новости футбола. 10:10 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Падерборн 07" - "Нюрнберг". 12:10 Новости футбола. 12:15 Чемпионат Германии. Перед туром. 12:45 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Форталеза". 14:50 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Аугсбург". 16:55LIVE Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Фортуна Дюссельдорф" - "Эльферсберг". Прямая трансляция. 18:55 Чемпионат Германии. Перед туром. 19:25LIVE Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Фрайбург". Прямая трансляция. 21:25 Новости футбола. 21:30 Килиан Мбаппе. Восходящая звезда. 22:25LIVE Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Вердер Бремен". Прямая трансляция. 00:25 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Хайденхайм 1846". 02:25 Д/ф "Мы, игроки сборной России...". 03:25LIVE Чемпионат Бразилии. "Атлетико Гоияниенсе" - "Палмейрас". Прямая трансляция.
05:10 Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Финалы в отдельных видах. 07:35 "Кто кого?". 08:00 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 1/2 финала. 10:10 "Олимпийские надежды 2024". Специальный репортаж. 10:30LIVE Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Женщины. Гонка преследования. Прямая трансляция. 12:00 Паркур. Чемпионат мира в Японии. 13:30LIVE Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Мужчины. Гонка преследования. Прямая трансляция. 15:05 "Тайны звёзд спорта". 15:30 Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Финалы в отдельных видах. 17:00 Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Гала-концерт. 18:15 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 1/2 финала. 20:25 "Кто кого?". 20:55LIVE Велотрек. Лига чемпионов. Этап 1 в Сен-Кантен-ан-Ивелине, Франция. Прямая трансляция. 00:50 Д/ф "Владимир Сальников: не надо спорить с тренером...". 01:45 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 03:20 Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Женщины. Гонка преследования. 04:05 Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Мужчины. Гонка преследования. 04:50 "Тайны звёзд спорта".
05:00 Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Женщины. Спринт. 06:10 Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Мужчины. Спринт. 07:30 "Формула-1. Гаснут огни". 08:00 "РецепТура". 08:30 "Центральный круг". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 10:30LIVE Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Женщины. Гонка преследования. Прямая трансляция. 12:00 М/с "Команда МАТЧ". 12:25 "Век нашего спорта". 13:30LIVE Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Мужчины. Гонка преследования. Прямая трансляция. 15:05 Новости. 15:10 Все на Матч! Прямой эфир. 16:00LIVE Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Макао, Китай. Пётр Ян против Дейвесона Фигередо, Муслим Салихов против Сонга Кенана. Прямая трансляция. 19:30LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 16-й тур. "Спартак" (Москва) - "Локомотив" (Москва). Прямая трансляция. 21:55LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Милан" - "Ювентус". Прямая трансляция. 00:00 Все на Матч! Прямой эфир. 00:55LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Сельта" - "Барселона". Прямая трансляция. 03:00 Все на Матч! Прямой эфир. 03:45 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 04:55 Новости.
05:30 Снукер. International Championship в Нанкине, Китай. Финал. 07:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка. 08:15 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. Смешанные команды. 09:30 Велотрек. Лига чемпионов. Обзор сезона 2023. 10:30 Снукер. International Championship в Нанкине, Китай. Финал. 12:30 "Минута". 12:35 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. Смешанные команды. 13:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка. 14:15LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Женщины. Слалом. 1-я попытка. Прямая трансляция. 16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. Смешанные команды. 17:15LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Женщины. Слалом. 2-я попытка. Прямая трансляция. 18:40LIVE Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. Квалификация 1. Прямая трансляция. 19:40LIVE Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. День 1. Прямая трансляция. 22:00LIVE Велотрек. Лига чемпионов. Этап 1 в Сен-Кантен-ан-Ивлине, Франция. Прямая трансляция. 01:00LIVE Снукер. Чемпионат Великобритании в Йорке. Раунд 1. Прямая трансляция. 03:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Женщины. Слалом. 1-я попытка. 04:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Женщины. Слалом. 2-я попытка. 04:45 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. День 1.
Биринчи тайм. ЎФФ қошидаги яшил қопламали майдонда 12 ёшли бўлажак футболчилар қизғин курашиб, диққатимни тортишди, сўнгра алам юкини елкамга ортишди. Нима учун дейсизми? Тошкентда об-ҳаво футболбоп ҳолатда чарақлаб, жилмайиб турибди. Футболимиз эса қиш уйқусига кетиб бўлган. Офтоб футбол ишларимизнинг бугунги кунги ҳолатидан безиб истеҳзо билан кулимсираб қўймоқда, шекилли. “Мавсум давомида йил бўйи чамаси атиги 30 марта майданга тушиб, мусобақа-ю кубок тўқнашувларида ўйнайсизлар, уларнинг ҳам аллақанчасини олдиндан келишволиб “томоша” кўрсатасизлар, майдонда “сигир боқиб” юрасизлар, шу ҳам футбол бўптими, сизнинг бундай мусобақаларингиз юқори ташкилотчилик намунасими ёки суллоҳчилик намунаси? Шундай экан, мана сизларга туҳфа — футболсиз футболбоп илиқ декабрь кунлари устингиздан кулиб турсин”, демоқда, шекилли. Жўжани санайдиган, ғалвирни сувдан кўтарадиган, пучини тўқидан ажратиб оладиган куз фасли декабрь ойида ҳам ўз ўрнини негадир қор кўрпасига бўшатиб бергиси йўқ. Фулболимизни ухлатгиси йўқ. Қишга жой бўшатиб беришдан аввал куз қуёши бизлардан ҳақиқий ва ҳаққоний сарҳисоб кутмоқда, шекилли.
КЕЛИШУВЛАР Ҳақиқатдан, бу мавсумда бундан буён бошқа ҳеч қандай ўйин кўрмаймиз. Бўлди, мавсум тугади. Шундай экан, охирги ўйинларнинг биттасини қолдирмасдан стадионга бориб кўриб келдим. Стадион маъмурияти атайин ўйинларни ноқулай вақтда, яъни соат 12 ёки 15ларда ўтказиб, эртаси бўлиб ўтажак сўнги ўйинларни Тошкент кўчаларида тарғиб қилмасдан енг учида, ими-жимида ўтказиб, стадионда ишқибозлар йиғилмасин деб кўп уринган бўлса-да, мен барибир ҳамма ўйинларни “аҳмоқ бўлиб” стадионга бориб кўриб келдим. Тушинарли ҳол, мендек “аҳмоқлар” кўп эмас эди. Майли, бу ёғига ҳамма нарса ҳайрли бўлсин.
Шу кунлари шомларим, тонгларим, еврофутболни деб ТВнинг шиша сиртига тикилганимча, газета саҳифаларини варақлаганимча, “Машъал” радиоканалига қулоқ осганимча ўтмоқда. Ҳамма ёқни еврофутбол ҳабарлари босиб кетган. Яширмайман, барибир ўз футболим томон хаёл оғиб кета берар экан. Ҳамма жамоаларимиз таътилга чиқиб кетишди. Дам олишмоқда. Бизникилар ҳар ўйинда 4-5км баъзида юриб, баъзида югургилаб, кунига бир марта, баъзилари икки марта икки соат машғулотланиб нимадандир чарчашибди экан-да, бечоралар. Энди дам олишар экан-да. Лекин майдондаги антифутболдан, яъни майнавозчиликдан ҳечам чарчашмайдими дейман. Ҳар йили шу бўлар такрор. Ҳеч нарса ўзгармайди. Ҳамма билан келиша оламиз. Тил топиша оламиз. Рақиб билан ҳам, ҳакам билан ҳам, ҳисоб билан ҳам, маъмурият билан ҳам. Ҳатто Виждон билан ҳам, Номус билан ҳам келишиб кетамиз. Бунинг йўли осон: Бизга кераксиз бўлиб қоган ушбу матоҳларни “ампутация” қилиб ташлаймизу-қўямиз. Уларни кийиб бўлмаса, еб бўлмаса, миниб бўлмаса, сотиб бўлмаса, улар билан мақтаниб бўлмаса, бошимизга урамизми уларни? Ҳаммамиз “ампутантларга” айланамиз. “Ампутант” ишқибозлар, “ампутант” мутасаддилар, “ампутант” мутахассислар, “ампутант” журналистлар бўламиз. Биз “ампутант” бўлсак-да, ҳассага таянмаймиз, ожиз, ёрдамга муҳтож кўринмаймиз, балки кериламиз, ғўдаямиз, савлат тўкамиз, давлат йиғамиз. Виждон изтиробидан ошкора бошимизни чангалламаймиз, пинҳона пул чангаллаймиз. Аммо бирор нарса ўхшамай қолса, ўзимиз эмас, майдондаги футболчи-ю мураббийлар ҳаммаси учун балогардон бўлишади. Ўзимизни эмас, уларни айблаймиз. Агар, мабодо виждони-ю, номуси соғ-омон қолганлар сафимизда бор бўлса, уларнинг кераксиз, аммо ҳалоскор, ўткир тиғли “матоҳларини” мақтовлар билан аллалаб, ухлатиб қўямиз. Важ доим топилади. Бу йил мақтанишга сабаблар, ютуқлар бисёр бўлди. Ўзингиз биласиз, уларни бирма-бир санамай қўя қолай.
ЭСКИ ТОҒОРАМ АЗИЗ “Сан Сиро” стадионида бўлиб ўтган “Милан” билан “Зенит” ўйини “Спорт” каналида намойиш этилди. “Зенит” меҳмонда рақибни 1:0га ютиб кетди. Ва натижада “Зенит” учун Европа Лигасида курашни давом эттириб, обрўни, юқори ўйин малакасини асраб қолиш имконияти сақланиб қолди. ЕЧЛнинг ушбу гуруҳида “Милан”нинг савлати тўкилиб, “Зенит”нинг ўйини сўкилиб бўлгани учун тўртталови, яъни “Андерлехт” ва “Малага”ларни ҳисобга олиб айтсам, ҳаммаси тенг кучли бўлиб қолишибди. Кутилмаганда “Малага” олдинга ўтиб олди. Биз-чи, биз? ЖЧ-2014 сари бизнинг гуруҳимизда ҳам шу аҳволни кўряпмиз. Корея термасининг ўйин савияси сал пасайгани учун тўртта жамоа тенг кучли бўлишган. Кечаги ўйинда “Милан” плей-оффга чиқиб бўлгани учун ғалаба сари чоғланиш даражаси уларда паст эди. Шунинг учун “Зенит” сардори Данни оддий вазиятда уларга гол уриб қўя қолди. Олдидаги икки “Милан” ҳимоячиси тўсма қўя олишмади. Ҳимоячиларга қиттай важоҳат, жичча ғазаб етишмай қолди. Гуруҳимиздаги Корея термасининг бугунги пасайиш сабабларини авлодлар алмашинувидан қидирмайлик. Худди шу йигитлар олдинги даврада мағлубиятсиз ўйнаб, гуруҳда ҳаммадан анча ўзиб кетишган эди. Шундан кейин ғалабага уларнинг “қорни тўйиб” қолибди, шекилли. Бу ҳолат сўнги давра ўйинларида карис йигитларини қаттиқ жангларга чоғлантира олмади. Ўша куни “ўлим ёқасида” мана биз турган эдик. Улар эмас. Мотивация дейсизми бу тушунчани. Кечаги ўйинга қайтсак, “Милан” ўйинчилари ўтказиб юборган гол аламидан оз-моз жанг кўрсатишди. Айтганимдай, икки жамоанинг ўйин савияси пасайишда тенг эмасми, оз-моз жанг “Милан”га ҳеч нарса бермади. Бу олдинги “Милан” эмас эди. Кўзим “Сан Сиро”да-ю, хаёлим ўз уйимизда, эски тоғарамизда. Кейинги йил карислардан нимани кутамиз? Карисларда ўйинни кучайтириш имконияти ҳали баланд. Гуруҳдан чиқиб, Бразилияга бориб, кимларнидир қийратиб, плей-оффга чиқиши ҳам мумкин. Ёки... кутилмаганда бошқа биронтаси олдинга ўтиб, карисларни маҳрум қилиб Бразилияга ўзи борса, қандай бўларкин. Бу ҳақда кейинроқ гаплашамиз.
ҚОСИМОВ ВА ЗАККЕРОНИ Япония термаси биздан тарсаки егач, сўнгги даврада аччиғланиб ўйнаб, ҳаммани бирма-бир “йиртиб” ташлаяпти. Улар аллақачон 13 очко йиғиб, Бразилияга чипталарни нақд қилиб қўйишган. ОК-2011 эсимга тушяпти. Биринчи ўйинни японлар Иорданияга ютқазиб қўйишига бир баҳя қолган эди. Чорак финалда Қатарга 2:1га ютқаза туриб, 3:2га рақибларини ютиб кетишган. Ярим финалдан пенальтилар бўйича бир амаллаб ўтиб олишгани эсингиздами? Кўрсатган ўйини бўйича финалга карислар муносиброқ эдилар. Финални гапирмай, уни Сиз яхши эслайсиз. Японларни таниб бўлмади. Заккерони шошмасдан ўйинни тур сайин кучайтиришни билар экан. Ҳар бир футболчи-ю, бутун жамоанинг кўздан яширин ўсиш захирасини ҳаммадан кўра яхшироқ сезар экан. Бу захира сандиғини олдинги босқич даврасида очмади. Шошмади. Бизга қарши кечган ўша ўйинни, японларнинг мағлубиятга учраган ўйинини яна бир бор эслайлик. Агар Заккерони араб ё бизнинг мутасаддиларимиз қўллари остида ишлаган бўлганида эди, бу мағлубиятдан сўнг “онасини Учқўрғондан топарди”, ўзини Италиянинг Мельдола қишлоғида кўрарди. У ўша ерда туғилган. Мен бизнинг мураббийлар чархпалагини кўзда тутяпман. Қанчадан-қанча мураббийларни худа-бехудага чирпирак қилиб алмаштириб ташлаяпмиз. Японларга қайтамиз. Улар ўйиннинг ҳисоб рақамларига қараб эмас, амалдаги стратегиясига қараб мураббий ишига баҳо беришади. Тўғри қилишади. Ҳозирнинг ўзида Заккерони ёрқин натижага эришиб, бор бисотини ҳаммага ошкор қилиб қўйган бўлса-да, Бразилияга боргач, очилмаган янги захирасини ҳам очиб кўрсата олади. Япония чемпионати жуда кучли бўлса, ўз чемпионатининг ҳар бир ўйини Европа даражасида ўтса, уларнинг яшил майдонларида майнавозчилик бўлмаса, Заккеронида ўйинни ўстириш захираси бўлмай, бизда бўлсинми?
Бизнинг Қосимовда ўйинни кучайтириш учун тайёр захира борми? Манимча йўқ. Термамиз “Озодийда” ўз имкониятининг сўнги томчисини ёқиб бўлса-да, ғалаба базмига етиб келди. Бундан буён Қосимов имконият захирасини терма учун ўзи олдиндан яратиши керак. Бу мавзуга кейин яна қайтаман. Тан олиш керак, Қосимов ғалаба сари жангга йигитларни чоғлантира олар экан. У ишонч ва жангарилик эвазига, бир бутунлик эвазига муҳим ғалабаларга эришмоқда.
АНРИ МАТИСС ВА МУРАББИЙ Ундай бўлса, энг муҳим ўйинда “Бунёдкор” йигитларини нега ғалабага чоғлантира олмади дерсиз? Нега ютқазиб “олтин”дан маҳрум бўлди, дерсиз. ОЧЛда ярим финалга чиқиб ҳаволаниб кетишган эди десам, сизга ёқаманми? Лекин асло бундай демайман. Бундай сийқа жавобни мендан кутманг. Гап бундай. Футболчи муҳим ғалаба деб катта жисмоний кучни сарф қилади. Бу кучни етарлича дам олиб, қайта тиклаб олиши мумкин бўлади. Лекин жамоанинг ҳар бир ўйинчиси ушбу муҳим ғалабага эришаман деб ўзида бор ҳамма руҳий кучини сарф қилиб қўйган бўлса-чи? Ундан кейин дам-пам олиб бу йўқотишни қайта тиклай олмайди. Бундай ўйинлардан сўнг наинки ўйинчи, майдон четидаги мураббийнинг аҳволи бундан бешбаттар бўлади. Шундай экан, мураббий навбатдаги муҳим синовга, “олтин” учун муҳим бўлган ўйинга иккинчи таркибни тушириши керак эди. “Бунёдкор”да иккита тенг кучли таркиб борми? Йўқ, топиб тайёрлашнинг иложиси ҳам йўқ. Бу йўналишда ҳаракат ҳам йўқ чамамда. Молиявий имконият пайдо бўлса, Қосимов адашмай, тезда ўнта етук ўйинчиларни йиғиб кела олади. Лекин футбол жамоаси жуда мураккаб тузилма. 11 нафар етук футболчининг арифметик йиғиндиси ҳеч қачон бир бутун яхлит жамоага тенг бўла олмайди. Муттасил таркибни, шунга яраша ўйин ғоясини янгилашга мажбур бўляпган Арсен Венгернинг елкаси бу аксиома юкини яхши билса керак. Бу йил жамоани йиғиштириб олиши унга қийин кечяпти.
Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ, дейдилар. Одатда бир манзарани чиройли кўра олиш учун мусаввир узоқ масофадан уни кузатади. Яқиндаги гўзалликни ҳам кўра оладиган мусаввирлар бор-ку, дейсизми? Ҳар бир мураббий ўз ишида, ўз “санъатида” ноёб “рангни” Анри Матисс гўзалликни олдидаги ҳеч ким назарга илмас оддий буюмларда кўрганидек кўра олмагани учун, уни, яъни оддий болада яширин ўйин гўзаллигини француз мусаввири каби қадрлайдиган бўла олмайди. Уни узоқ Бразилияда кўрса қадрлайди. “Бунёдкор”нинг 16 яшар истеъдодли ўйинчилари бошқа жамоаларга ўтиб, у ерда ўринбосарлар сафида ўйнаши керак. 20 ёшида Қосимов уларни кўриб қолиб терманинг асосий таркибига таклиф қилади. Кимдир уларга биринчи ишловни бериши керак. Қосимов эмас. Мураббий неча йилдан бери, масалан Игнатий Нестеров ё Хайрулла Каримов ўрнига унинг тенг кучлисини топиб, ўйинига шакл бериб тарбиялашга уринмайди. Каримов ўзининг юқори ўйин чўққисига аллақачон чиқиб бўлган. Бундан баландроқ ўйин кўрсата олмайди-ку. Иккинчи таркибни яратиш ишлари билан мен эмас, 18 яшар Ник Пауэллни кубок тўқнашувида майдонга ташлаб, қаёқдаги шотландиялик Фергюсон-пергюсонлар шуғуллансин дейдими, билмадим.
ТЎРГА ИЛИНГАНЛАР Кечирасиз, мавзудан узоқлашиб кетибман. “Бунёдкор”нинг руҳан қайта тиклана олмай майдонга тушгани ҳақида гап боряпган эди. Наинки Қосимов, бултур Гвардиола ҳам бу вазифани бажара олмай қолди. Биласиз, неча йилдан бери узлуксиз давом этяпган “Барса” билан Реал рақобати бутун дунё футбол шинавандаларига гўзалдан-гўзал, тарихда қолгувчи ўйинларни совға қиляпти. Шу рақобат туфайли икки мураббий тинмай изланмоқда. Бу рақобат туфайли умумиспан футболи кучайди. Уларда ҳар бир ўйин катта жангга айланиб кетяпти. Бундай Рақобат мевасидан “хўрранда” Дель Боске рекорд қўйиб “танаввул” қиляпти. Кетма-кет икки марта Европа, бир марта Жахон чемпиони бўлишди. Бизнинг футболни бу буюк Рақобатга солиштириб кўрсак, у, яъни бизнинг чемпионатимиз келишув тиғлари билан ўз пайини ўзи қирқувчи жирканч “рақобат” эмас, ҳар биримиз учун маломат эканлигини тан оламиз. Бу аҳволдан ачинмай, буни гапирмай, йиғламай иложинг йўқ.
Еврофутболга, асл мавзуга қайтамиз. Мазкур жангари ўйинлар рақобати уларнинг, испаниялик буюкларнинг бор кучини сўриб оляпгани билан ҳеч кимнинг иши бўлмаяпти. Бултур рақобат тўлқини яшил майдонлардан тошиб, кўчаларга ўтиб кетди. Бутун олам журналистлари эмас, сурбет тиражистларининг куни туғди. Зиддиятлар ушоғига ҳам тўр ташлайдиган журналистлар серҳосил рақобат тўлқинидан маст бўлиб, қарама-қарши туришни футболчилар-у мураббийларнинг шахсий ҳаётига ҳам олиб кириб кетдилар. Бу ўйин холос, бу оддийгина футбол, дегувчилар бўлмади. Майдондаги жангу-жадал етмагандай, унга кўчадаги “бало-баттарлар” қўшилиб, ўйинчиларнинг жисмоний кучини айтмай қўя қолай, руҳий кучини ҳам сўриб ташлади-ку. Натижада бу икки жамоа ЕЧЛ совринидан маҳрум бўлишди. Уларни “БАВАРИЯ” билан “ЧЕЛСИ” ярим финалда “орқадан чалиб йиқитиб” кетишгани ачинарли бўлди. Мен бу мисол билан “Бунёдкор”нинг ТТЗдаги мағлубиятига “журналюга”ларимиз айбдор демоқчи эмасман. (бизнинг журналистлар эмас, хабаркашлар футболимизни мадҳ этишдан бошқасига ярамайдилар. Ўз футболимиз етим қолиб, Еврофутболга тўр ташлаб, унинг астар-аврасини ағдариб, ҳар бир ўйинчи-ю, ҳар жамоанинг пўстагини қоқишни биладилар). Айтар гапим шуки, “БУНЁДКОР” ОЧЛ ўйинларида жуда кўп руҳий куч сарф қилиб, уни қайта тиклай олмадилар. Ва натижада “олтин”ни бой бердилар.
ҒУЗОРГА ТИКИЛГАНЛАР Тағин “БАРСА” ҳаётидан бир ибратли мисол келтирайлик. Яқинда чемпионатнинг навбатдаги турида у “Сарагоса” билан тўқнашди. Жамоани ҳар гал юқори даражада ўйнашга чоғлаб бўлмайди. Баъзида оёқ учида йўл-йўлакай (“проходной матч” дейишади) футбол ўйнашга тўғри келади. Бундай ўйинларда жамоа машғулотланиб, руҳан енгил тортиб ўйнайди. Бундай ўйинлар ҳам керак. Бундай ўйинларда мураббий шиддат яратаман деб овора бўлмасин. Ўша бўлиб ўтган ўйинда “Барса” мудраб, гол ўтказиб юборди. Вальдес дарвозаси тўрида тиржайиб думалаган тўп йигитларни уйғотиб юборди. Шундан кейин “Барса” ўйнаб-қувнаб учта гол билан жавоб қайтарди. Чунки уларнинг ўйин савияси рақибдан бир карра баланд эди.
Кубогимиз финал ўйини олдидан Қосимов “Рақибимиз ҳимояда хатога йўл қўйса, кубокни ютишимиз мумкин бўлади”, деган фикрни билдирган эди. Шундай ҳам бўлди. Бизнинг барча жамоаларимиз рақибнинг хато қилишини пойлаб ўйнайди. Рақибга тикилиб гоҳ ютиб, гоҳ ютқазиб кун кўради. Рақибдан нисбат олиб юради. Ғузорга тикилма, жаҳонга тикил дегувчи, мана шу ўйин савияси сеникими, майдондаги шу аҳволинг билан кимнидир ютиб, ғолиб бўлиб керилиб юрибсанми, дегувчи биронта мард топилмаяпти.
Бу фикрни тасдиқлаш учун икки хил ёндашувни таҳлил қилай. 1. Рақибига тенг кучли “Зенит” ҳимояда хатога йўл қўймагани учун “Милан” унга гол ура олмади. Бу ҳақиқат ўйин давомида аён бўлди. 2. “Барса” эса рақиби хатога йўл қўйса-қўймаса уни ютиб ташлай олди. Бу бошқа бир ҳақиқат.
Ўзимизга қайтиб Қосимов стратегиясини таҳлил қилсак, қандай манзарани кўрамиз? Қосимовнинг фикри бўйича Ўзбекистон термасининг навбатдаги ўйинларда рақиби бўлган Ливан, Корея, Қатар термалари ҳимояда хатога йўл қўйишмаса, биз уларни юта олмас эканмиз-да. Демак, бу йўлдан юрмай, иккинчи йўлдан юриб рақиб жамоасини хато қилишга мажбур эта олишимиз керак экан-да. Кичкинагина ним хатосидан ҳам фойдаланиб, гол ура олишимиз керак экан-да. Бунинг учун ўйинимизни бир икки поғонага кучайтириб олишимиз керак экан-да. Рақибнинг хато қилиш, қилмаслигидан қатъи назар уларни юта олишимиз керак. Қандай қилиб? Бу алоҳида мавзуга алоҳида мақола билан иккинчи таймда қайтамиз. Ҳозиргача Қосимов мухлат етишмаслиги туфайли биринчи йўлдан юрди. Эронга қарши кечган жангда уйда тайёрлаб келтирилган стандарт вазиятдан гол уриб ютиб олди. Бақоевнинг урган голидан аввал Ҳайдаров рақибни чалғитиш учун дарвоза майдонида атайин сакраганини, икки ҳимоячини ўзига жалб қилганини сездингизми. Кубок финалида ҳам худди шу тарафдан тепилган осма оширмалар туфайли гол уриб олишди. “Аделаида” бизни 2:0га ютиб турибди. Кимсан, Жасур Ҳасанов жарима тўпини тепмоқчи. Дарвозабонни чалғитиб “девор” ёнида турган ўйинчимиз ҳар ёққа ўзини ташлаб ҳаракатланиб, ҳамманинг эътиборини яқин бурчак томон қаратиб турган бир пайтда, Ҳасанов қўққисдан зарба бериб гол уриб олгани эсингиздами? Демак, бу йўналишда олдиндан кўп ишлар қилинган экан. Буни кўриб мен жуда хурсанд бўлдим. Бу йўналишда изланишни шаҳдам давом эттиришимиз керак. Рақиб томонга жарима белгиланганда камида тўртта ўйинчининг тўрт томондан қирқ тўртта нуқтадан тепадурғон зарбаси юз фоизлик голвар бўлиши шарт. Шунақа гаплар. Ишлар кўп. Лекин бошқа бир гап ҳам бор. Рақиб аҳмоқ эмас, ҳамма айёр йўналишга тайёр ҳолда майдонга тушади. Демак, биринчи йўлни унутмаган ҳолда иккинчи йўлга юз бурайлик.
РЕАЛДАН ЯНА БИТТА ҚЎШИМЧА Иккита “РЕАЛ” жамоасининг тўқнашувини куни кеча “Спорт”да кўрдим. “Вальядолид” ўйинчилари икки марта рақиб ҳимоячиларининг хатосидан фойдаланиб бир эмас икки бор стандарт вазиятдан, яъни бурчак тўпини тепиб гол уриб олишди. Демак улар кўп, жуда кўп тинмай меҳнат қилишган. Мадриднинг “РЕАЛ”ини икки марта хато қилишга мажбур қилиш ўзи бўлмайди. Бунинг учун ўйинчиларнинг ижрочилик маҳоратини баланд чўққига олиб чиқиш шарт эди. Шундай бўлди ҳам. Лекин ўйин савияси рақибникидан паст экан, стандартлар ижроси уларга фойда бермади. “Реал” Мадрид 3:2 ҳисоби билан ютди. Ўзимизга қайтиб, шуни яйтишим керакки, термамиз Мундиал сари бундан кейинги учта ўйинда рақиб хатосини кутиб ўйнаса, ёки “Вальядолид РЕАЛ”ига ўхшаб рақибни бир эмас қаторасига икки бор хато қилишга мажбур қила олса ҳам, ахир оқибат ютқазиб чипталардан қуруқ қолиши мумкин. Бизда ҳозир иккинчи йўлдан юриш учун, яъни ўйин маҳоратини ошириш учун вақт етарли. Шундай қилсак, ҳозирги ўйин савиямизни бир икки бор оширсак ҳаммани ютиб кетишимиз муқаррар бўлади. Қандай қилиб? Бу бошқа мавзу. Февралда бу йўлни муҳокама қилсак, вақтни бой берган бўламиз. Ҳозирданоқ шу ҳақда бош қотиришимиз керак.
БЕЗАКЧИЛАР БАЗМИ Ҳозир “Валъядолид” шаҳрига қайтиб борайлик. Тағин бир жихат диққатимни ўзига, яъни ўйинга тортди. Испания чемпионати экваторга етиб қолди. Кечаги ўйин натижаси якуний жадвал ўринларига бевосита таъсир қилмайди. Олдинда ҳали кўп ўйинлар бор. Лекин шунга қарамай, шундай қақшатқич жангни кўрдикки, ТВдан кўз узалмай қолдим. “Вальядолид” ўйинчилари майдоннинг ҳар бир қарич ерида тўпга аждардай ташланиб ўйнашди-я. Ҳар бири рақибгамас, осмонга сапчиб ўйнади-я. “Реал”нинг биронта ўйинчиси бирор марта ҳам ўйин давомида хотиржам тўпни қабул қила олишмади-я. Мана шундай рақибларнинг мана шундай жанговор ўйинлари туфайли Моуриньо ижоди қайта авжланиб, букилган қаддини ростлаб оляпти.
“Пахтакор”да “ДИНАМО” ва “БУХОРО” ўйинини кўрдим. Булар футбол ўйнашмади, майдонда майнавозчилик қилишди. Важоҳат йўқ. Шиддат йўқ. Жанг йўқ. Ҳал қилувчи, чемпионатимизнинг охирги ўйинлари-я, олтин медаллар ҳал бўляпган ўйин-а. АПЛнинг олдинги мавсумида бўлиб ўтган “Шаҳарликларнинг охирги ўйини бир умрга хотирамда қолди. Сўнги сонияларгача “КПР” жангда қаршилик кўрсатиб ўйнади-я. Турнир ҳолати учун унга очко умуман керак эмас эди-я. Энг сўнгги сонияларда олтин медал тақдири ҳал бўлди-я. Бу ўйин бутун бошли Англия чемпионатининг шоҳона безаги бўлган эди. Бу йилги ўз чемпионатимизнинг сўнгги ўйиничи? Ниманинг “безаги” бўляпти. Бундай ўйин туфайли “Динамо” мураббийидан ФУТБОЛ ўйини, футбол Стадиони таҳқирланиб қолди. Бундай “жанговор ўйинлар” футболимиз савиясини ўлдиряпти. Бу йилги “безакчилик” базми тугади. Кимдир бу ”базмда” кучли бешликдан жой олган бўлса, кимдир “кучли” еттиликдан жой олди. Бизда ҳамма кучли “безакчилар” сафида мағрур ҳолда мавсумни тугатди. Ҳамма дам олмоқда. Фақат “футболшуносларимиз” бу йилги ютуқларимиздан достон тўқиб қиши билан бизни аллалашади.
ГАПНИНГ ЭГАЛАРИ Агамуродов билан боғлиқ бўлган бошқа бир воқеа эсимга тушди. “ЧЕЛСИ” “ВЕСТ ХЭМ”дан 1:3 хисоби билан мағлуб бўлган ўйинни Сиз ҳам кўргансиз. Бенитес бошчилигида ғалабасиз ўтган учинчи ўйин эди. Унинг аянчли кўзларини эслайман. Мағлубият ҳам футболнинг бир бўлаги. Бусиз ривож йўқ. Бойвачча мулкдор бўлсанг ҳам, пулнинг қулвачча амалдори бўлсанг ҳам Унга, мағлубиятга чидаш керак, мағлубият шаробини тўлиқ ичиш керак. Лекин Чидаш ўрнига ўшандай Ўшалар мураббийларни ёқмай қолган эски либос каби алмаштириб ташлашади. “Ечиб ташланган” мураббий ўрнига келган Бенитеснинг аҳволи на ёқимли, на ҳавас қиларли эди. Бу икки мураббий ўз аҳволига тўғри баҳо бериб, шунга яраша ўзаро муносабатларини тузиб оладилар. Бизда бу жараён бошқача кечади. “НАСАФ”даги бундай шароитда бўлиб ўтган воқеаларни эсланг. Эшитишимча, қанча бебошлар, футболга тасодифан кириб қолган футбол хоинлари Усмон-оғани чўктираман деб, “НАСАФ”ни чўктира бошладилар. Натижада бу йилги финалдаги “Насаф” ўйинини кўриб, Дамьяненконинг бултурги “Насаф”и, у зот Қаршига олиб келган янги ўйин нафаси эртак бўлиб туюляпти.
Энди эски тешик тоғарамизнинг яна бир салбий ҳолатини Сиз билан бошқа бир мисолда кўрмоқчиман. “Локомотив”да Мифтахуддинов ишлари Пешволарга ёқмай қолиб, уни Агамурадовга алмаштиришди. Эшитишимча, янги мураббийга қарши отланган кучлар ўйинчилар билан тиллашиб, жамоа манфаатини оёқ ости қилиб, янги келган мураббий остига сув қуйишган экан. Қандай жирканч кўриниш. Айбдорларни деворга тираб қўйсангиз борми, лекин бунинг ҳеч иложиси йўқ, бизда ҳамма шундай қилади деб, бу айб эмас деб, бундай ишлар саломга алик олиш бўлади деб, ўзларини оқлаши мумкин. АПЛда бошқача аҳвол. Клуб манфаати йўлида иккала мураббий бир-бирига хайрихоҳ бўлишади. Чунки Рафаэль Бенитес ҳам, Роберто ди Матео ҳам аввало эркак кишилардир. Ғурур ва Номусни уларнинг тилида, яъни инглиз тилида нима деб аташади, мен билмадим. Гапнинг эгалари буни билишадими?
Умуман олганда тил билган яхши. Абрамов, Сервер Жепаров, тағин аллакимлар инглиз тилини яхши билишар экан. Тил билгунча ўйин бил, дегувчилар ҳам бор. Биз эшита олмасак-да, футболчилар майдонда бир-бирлари билан гаплашадилар. Термамиз чет элда ўйнаганида Нестеров ўйинни қандай бошқаряпганини эшитиб қоламан. Ўйнаш учун тил ҳам керак-ку (бизда овоз оператору овоз режисёрлари стадион қаердалигини билмаса керак). Нестеровнинг бақиришини чет элдан эшитиб қоламан. Ўйинда жонли мулоқот ўз ўрнига эга. Футболда ўзига хос қисқа, кескин, эҳтиросли, ўткир, аччиқ тилли мулоқот бор. Менинг мақолаларим бунинг акси бўлиб, жуда узоқ ёзаман. Бу йилги мавсум ўйинларини ўз сўзларим билан ёритиб, эҳтиросларимга бўяб тасвирладим. Кўпайиб кетган кескир “таҳлил”ларим билан кимнингдир ширин ”уйқуси”ни ўчира олмасам-да, футболимизнинг ривож йўлида тикка туриб мудровчиларни уйғотмоқчи бўлдим, шекилли. Зое кетар ҳаракат бу. “Бўлса бўларчилик” тўнкаларини тепиб тебрата олмайман-у, СЎЗ билан тебратиб бўларканми? Қартайгач, эзма бўлиб, хом хаёл, хом фикр бандасига айланиб қолибман, шекилли.
Азизларим, Мундиал йўлида тўртта терманинг мундиалга чиқиш имконияти ўзаро тенг ҳолда қалтис турган бир пайтда, зийрак тортишимиз керак эмасми? Рақибимиз эмас, биз ҳимояда хатога йўл қўйишимиз мумкин. Бизникилар ҳам оддий хатокор одамлардир. Ҳозиргача биз “БАРСА”га ўхшаб ҳар битта ўтказиб юборган тўпга учта гол билан жавоб қайтара олмаганмиз. Ҳар бир жамоа — Корея ҳам, биз ҳам, бошқаси ҳам тўртинчи ўринга қулаб тушиши мумкин. Ҳали вақт бор. Футболчилар маҳоратини, термамиз ўйин савиясини ўстиришимиз керак. Асланов хақ. Мундиалга чиқа олсаккина термага, чемпионатимизга, ишқибозчилик ҳаракатига, умуман ўзбек футболига омманинг, раҳбариятнинг эътибори кучаяди. Тағин, бехосдан Мундиал йўлида “коса синиб қолмасин” дейман-да.
Айбга буюрманг. Сиз ҳам ўз шахсий фикрингизни ёзиб юбориб, менга ҳамдардлик билдирасиз деган умид билан ушбу мақоламни ёздим. Биласиз, менга оммавий, расмий, мавсумий, навбатчи фикр эмас, Сизнинг шахсий фикрингиз муҳимдир. Чунки футбол ҳар биримизникидир.
Соғ-омон бўлайлик.
Ҳурмат билан Ҳасанали отангиз. 12.12.2012. ТОШКЕНТ.