Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба.

      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
  • Суперлига
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • 1:0
      • Навбаҳор
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • Ўзбекистон кубоги
      • 22.04.2025 16:00
      • Замин
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.04.2025 16:30
      • Андижон ФА
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.04.2025 16:30
      • Сирдарё ФА
      • -:-
      • Олимпик MobiUz
      • 22.04.2025 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Жайхун
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 6 16
2 Насаф 6 14
3 Бунёдкор 6 12
4 Динамо 6 12
5 Андижон 6 9
6 Нефтчи 6 9
7 Навбаҳор 6 8
8 Хоразм 5 7
9 Қизилқум 5 7
10 Пахтакор 6 6
11 Бухоро 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Сурхон 6 6
14 Машъал 6 6
15 Сўғдиёна 6 4
16 Шўртан 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Хоразм 0-0 Бунёдкор
6-тур Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
6-тур Шўртан 0-1 Машъал
6-тур Бухоро 1-3 Насаф
6-тур Нефтчи 0-4 Пахтакор
6-тур Андижон 1-2 Динамо
6-тур ОКМК 3-2 Сўғдиёна
6-тур Сурхон 1-0 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      15:20 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      17:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.04.2025

      05:10 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:30 Д/ф "Як-15".
      10:15 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      11:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Челябинск.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Ски-кросс.
      18:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      18:50 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      20:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      21:00 Д/с "Век нашего спорта".
      21:30 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:25 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      01:30 "География спорта". Челябинск.
      01:55 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.04.2025

      05:25 "География спорта". Саранск.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Казань.
      12:55 "География спорта". Екатеринбург.
      13:30 Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:40 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      20:45 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Барселона" - "Мальорка". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:25 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Зенит-Казань". 4-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Обзор.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Тележурнал "Полный доступ".
      04:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Аксириш (1-қисм)

Баҳо:
+3; -0

Танамиз касаллик билан курашади. Биз бу ҳолатни тан олмаслигимиз, атрофдагилардан яширишимиз мумкин. Лекин тани-жонимиз қийналар экан, ўз ҳолатини ўзи ошкор қилади. Иситма билан, бош оғриғи, йўталиш, аксириш билан. Унга кимнингдир “исботи” керак эмас (Иноятовга керак). Аксириб танамиз бурун бўшлиғидаги вирусларни чиқариб ташлагиси келади. Бурнимиз, менга аввал исботларни келтиринг, кейин аксираман демайди. Тўхтовсиз аксираберасиз, аксираберасиз. Йўталиш ҳам шундай.

ҲЕЧДАН КЎРА КЕЧ
Ўзбек футболи ҳам бир тирик танадай гап. Мен бесабаб тирик жон ҳаётидан гап бошламадим. Иссиқ жон бир хаста бўлади, бир тузалади. Бу табиий ҳол. Футболимиз ҳаётида иситмани яшириш ҳолатини кузатмоқдамиз. Хавотирим шундан. Шу туфайли мен ҳам кексалигим туфайли муҳим воқеаларга кечикиб бўлса-да, эътиборингизни қаратмоқдаман. Кексалик - хасталик. Бир қизиқарли мақолани ўқиганимга бир ойча бўлди. Уни энди эсингизга солмоқдаман. Икки таниқли шахс бир-бирига оппонент бўлиб ўз фикрини маъқуллади. Бири ТВ орқали, бошқаси “Интерфутбол” саҳифасида ҳақиқат талашди. Чемпионатимизда бўлиб ўтган иккита муҳим ўйинларни эслаб кўрайлик. Узр, “Пахтакор” - “Насаф” ўйинини жонли кўрган бўлсам, “Олмалиқ” -  “Локомотив” ўйинини икки кундан кейин ТВ орқали кўрдим. Бу ўйинларни жанг деб айта оласизми? Йўқ. 21-октябрда бўлиб ўтган дербига солиштириб бўлмайди. Важоҳат, шижоат, иштиёқ бутунлай бошқача. Шу ўйинлар туфайли боя айтганим, икки шахс орасидаги тортишувга мен ҳам беихтиёр кечикиб бўлса-да, қўшилиб кетмоқдаман. Бу мавзу ҳеч қачон эскирмайди. Ҳар доим долзарб бўлиб қола беради.

АҲРОЛ ИНОЯТОВ КИМ?
ЎФФ Иноятовни раҳбар қилиб тайинлабди-ю, бир йўталиб ҳам қўймабди. Яъни, бунга атаб матбуот анжумани ўтказамиз, деган ваъда ваъдалигича қолиб кетди. “Футбол шарҳ”ларида Зафархўжа Имомхўжаев мазкур янги Раҳбарни кўрсатувга чақирганидан бу ҳақда билиб қолдик. Мен учун кутилмаган янгилик бўлди. Аҳрол-аканинг гапларига тўғри баҳо бердим. Бу ҳақда кейинроқ гапираман. “Интерфутбол”нинг 2-октябрда чиққан сонида Зафаржон Қосимов Аҳрол-акани икки саҳифада танқид қилар экан, қаттиқроқ аксиришдан чўчиб, жонсиз мақола ёзибди. Ўқидим. Кимсани танқид қилар экан, аввал унинг раҳбари шаънига икки “ракат” таҳсин ўқиб олишни унутмабди ҳам. Эшитинг. “ЎФФ келишилган учрашувларга қарши кураш бошлагани ҳолда, нафақат тўғри ташхис қўйди, балки бевосита даволаш ишларини ҳам бошлаб юборди. Мана шунинг ўзиёқ Зафаржонни беҳад ҳурсанд қилибди-да.” Аҳрол-аканинг сўзлари эса, муаллифга ёқмабди. Унинг гаплари муаллифни ҳадсиз, ададсиз хафа қилибди. Норозилигини баён этишдан олдин, атрофдагиларга бир қараб олиб, Аҳрол-акага бошқа бир кимсани таққослаш ниятида ТВдаги ўз ҳамкасбини мақтаб ҳам олибди. Бу ёзиш услубим эртакка ўхшаб қолмоқдами? Қандоқ қилай, айтганларим эртак эмас, ҳақиқат. Эртакнамо ҳақиқат. Ўзбек футболининг равнақи олдида ҳаммамиз тенгмиз. Мираброр Усмонов ҳам, Зафаржон Қосимов ҳам, Сиз ҳам, мен ҳам, азиз ўқувчим, ҳаммамиз тенгмиз. Тенг масъулмиз. Бир нима деб фикр билдиришдан олдин Каттани мақтаб олишимиз шартми? Ваҳоланки, келишувларга бош айбдор доим бош раҳбар ҳисобланади. Мисол келтираман. Талабаларнинг маънавиятини ошириш вазифаси топширилди. Ҳар бир олий даргоҳда Маънавият, Маърифат кабинети ташкил этилиб, жиҳозланиб, кейин талабалар ифлос қилмасин деб қулфлаб қўйилди. Ҳар ким, ҳар доим, ҳар ерда маънавиятни ошириши керак эмасми? Худди шунга қиёсан, ҳамма, ҳар доим келишилган ўйинларга қарши курашиши керак эмасми? Футболимиз ҳаётида шундай мақсадга мувофиқ келадиган муҳитни яратишимиз керак эмасми? Йўқ, бу билан курашадиган қўмита тузиб қўйсак бўлганими? “Кабинет” деб айтиб юборишимга сал қолди. ЎФФ келишилган ўйинларга қарши кураш эълон қилди. Лекин ҳеч қандай иш қилмади. Анча вақт ўтиб қўмита тузди. Унинг статуси ҳам, штати ҳам аниқ белгилангани йўқ. Бу қўмита хўжа кўрсинга, яъни, ФИФА, ОФК талабига кўра тузилди. Шу талабга кўра ҳозироқ эмас, янги мавсум бошида Иноятов қандайдир қоғозларга мураббийлардан қўл қўйдириб олади. Ундан кейин нима қилиши ўзигаям номаълум. Унгача биз Мираброр Усмонов шаънига қасидалар ўқиб, Зафаржон ёзганидек, беҳад ҳурсанд бўлиб юрайлик.

ФУТБОЛИМИЗ ОЙНАСИГА ТИКИЛСАК...
Эшитинг. “Бу кўрсатув юртимиз футболига назар ташлаш имконини берадиган ягона ойна бўлиш билан биргаликда, фаол ва актуал муаммоларни кўтариши билан ҳурматга сазовор бўлмоқда”. Наҳотки. Аҳрол-ака ўз чиқишида муҳтарам Президентимиз шаънига мақтов сўзларини бир неча бор айтиб ўтган бўлса-да, ўз ҳамкасбларидан ҳеч кимни мақтаб ўтирмади. Мақталган Журналистнинг “юртимиз футболига назар ташлаш имконини берадигин” саволини эсингизга соламан. Зафархўжа мавзуни ёритиб, Қўмитага раис этиб тайинланган кимсадан Қўмитада неча киши ишлашини, улар кимлигини, ҳар бирининг вазифаларини, келишилган ўйинларга қарши курашиш учун қандай механизм яратилганлигини, кимларни ҳамкорликка чақирганлигини сўраганида “ойна” ойналигини қилган бўлармиди. У эса, ўз сўрови билан кўрсатувни маънавият дарсига айлантириб юбормоқчи бўлди. Аҳрол-акадан келишилган ўйинлар футболимизга қандай таъсир ўтказишини сўради. Ўз одатига кўра бошловчи суҳбатдошига ундан қандай жавоб кутаётганини олдиндан айтиб ҳам қўяр эди. Бу гал бундай бўлмади. Бундайин умумий саволга жавоб бераман деб, Аҳрол-ака келишилган ўйинлар футболчининг маънавиятини бузиб, майдонда шиддаткорлигини йўқотиб, футболда жанговорлик пасайиши ҳақида маъруза ўқиши керакмиди. Бундай саволни Муҳаммад Валига берса, муносиб бўлармиди. Аҳрол-ака мутахассислар ичида ўзбек тилини яхши биладиганлар сирасига киради. Бошқалар умуман, икки жумла гапни ўзбек тилида бир-бирига қўшиб айтолмайди. Футбол ўйнашни билганлар Муҳаммад Валига ўхшаб тил ўйинини билмайдилар. Аҳрол-ака ўйин қилмадилар. Нўноқ савол четда қолиб, дабдурустдан сайт “ёзувчиларидан” нолиб кетдилар. Сиз ҳам мен каби “Шарҳ”ларни кузатиб борган бўлсангиз, бунга эътибор бергандурсиз. Аҳрол-ака исбот қилмасдан туриб, у ё бу жамоани ўйин сотишда айблаш нотўғри деб нолиди. “Қани ким исботлайди, уни исботлаб бўлмайди. Агар келишилган ўйинлар бўлса, буни исботлаб беринг. Исбот йўқ нарсани эса, гапирмаслик керак”. Бу гапларни қандай тушунайлик? Вазифам жуда мураккаб, деган фикрни шундай сўзлар билан изҳор қилдими? Ёки келишилган ўйинларни оммадан яшириш ниятида фаолият юритмоқчи эканлигини билдирдими? Билмай қолдим.

ТУҲМАТМИ Ё АДОЛАТ?
Бултур “Локомотив” кубок ярим финал ўйинида ТТЗда “Бунёдкор”га ютқазиб қўйган эди. Аҳрол-акага исботсиз гаплар ёқмаса-да, ишқибозлар орасида Бугало ўйинни сотган, деган гап тарқалди. Бугалони ҳурмат қилганим учун ўйин дискини топиб қайта-қайта кўрдим. “Локомотив” ўтказиб юборган иккинчи гол менга ҳам шубҳали туюлди. Фақат бир нуқтадан эпизод ёзиб олинган бўлгани учун, шубҳам ҳалигача ичимда қолди. Натижада Бугалога бўлган ҳурматим шубҳа билан бўғилди. Бирор вақтдан сўнг Бугало “Локомотив”дан ҳайдалиб, ишсиз қолди. Раҳбарга исботнинг кераги йўқ. Улар Аҳрол-акадан шу билан фарқланишади. Шубҳа борми, бор. Шубҳаланса бўлди, ҳайдаб юборади. Бу воқеа нимани кўрсатади? Бир томондан шубҳа туҳмат саналиб, Бугало жабрланган бўлиб чиққанини кўрсатса, иккинчи томондан шубҳа асосли бўлгани ҳолда, Бугало жазосини адолат йўлида олган бўлишини кўрсатади. Бу воқеа таҳлили ҳаммамиз учун қоронғу бўлиб қолди. Бир замон Бугалони, жабрланган ё жазосини олган Бугалони “Бунёдкор” ўз таркибига қўшиб олди. Буни қандай тушуниш керак? “Бунёдкор” ўзининг фойдаси деб сотқинликка мажбур бўлган дарвозабоннинг бошини ўзи силадими? Ё ноҳақ жабр кўрган дарвозабоннинг шаънини ҳимоя қилдими? Бундай бўлса, нега бошқа жамоа эмас айнан “Бунёдкор” ҳимоя қилиши керак экан? Нега баёнот билан чиқмади? Бу саволлар ҳам жавобсиз қолмоқда. Бу фактларни нима учун келтирдим? Ўйинни сотиш оддий ҳолга айланиб қолган. Бунга ҳамма кўникиб бўлган. Аҳрол-ака учун ҳам бу янгилик эмас.

АЛДАГАНИ БОЛА ЯХШИ
Мақолада ёзилган Зафаржоннинг бир гапи тубдан нотўғри. Унинг ёзишича, бизда келишилган баҳсларни фош қилиш учун далил-исботни Аҳрол-ака бошчилик қилаётган “Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси” бериши керак экан. Қўмита фаолиятини ЎФФ раҳбарияти эмас, Зафаржон белгилаб бермоқда. Бу журналистнинг гапи қанчалар нотавон бўлганини сиз ҳам сездингизми? Ҳар қандай жиноятни фош қилиш ва жинояткорларни жазолаш прокуратура каби ҳуқуқ идораларининг иши эмасми? Футбол ичидаги жиноятни ўзидан чиққан одам ҳеч қачон фош қилолмайди. Иноятовнинг гаплари сийқароқ, мунофиқроқ эшитилди. “Агар келишилган ўйинлар бўлса, буни исботлаб беринг. ЎФФ раҳбари унга қаттиқ жазо беради”. Қандай жазо беради, ЎФФ озодликдан маҳрум қиладими, ё жиноятчини ярим йилга майдондан четлатадими? Йўқ, унинг бундай ваколати йўқ. Оммани юпатмоқчи бўлиб айтилган гапларга ўхшаб қолди. Алдагани бола яхши. Федерация жиноятчини жазолаш ҳуқуқига эга эмас. Биз ҳуқуқий давлатда яшамоқдамизми, ўзи. Яна бир мисол келтираман.

Ўзбек Давлат Миллий опера театрини таъмирлаш ишларига уч йил ичида беш миллард сўм ажратилди. Ҳар бир Футбол клубига ҳар йили камида шундай маблағ ажратилмоқда. Гап бунда эмас. “Навоий” театрида таъмирлаш ишларида ажратилган маблағ ўзлаштирилган, деб прокуратура тафтиш ишларини бошлаб юборди. Футбол клубларида бирор марта прокуратура тафтиш ишларини олиб борганми? Йўқ. Мен “Андижон” клубини кўзда тутмоқдаман. Клубда ишламайдиган шахслар ойлик олиб юргани ҳақида гапларни кўп эшитдик. Кадастр ходими устидан кўрсатган хизматинг учун қўл ҳақи деб 100 доллар пул олдинг деб, жиноий иш бошлаб юборамиз. Футболимиз ҳаётида бундай “ҳадя”лар болалар мактабидан тортиб, олий лига футбол клубларигача одатий ҳолатга айланиб бўлган. Уларга қарши ҳеч қандай ҳуқуқий чоралар кўрмаймиз. Биз ҳуқуқий давлатда яшамоқдамизми, ўзи?

Масалан, Австрия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Санел Кульич келишилган ўйинлардаги иштироки учун беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Италия, Туркия юртларидан ҳам шундай хабарлар бизгача етиб келмоқда. Уларда келишилган ўйинлар бору, бизда йўқми? Улар келишилган ўйинлар футбол ривожини бўғиб қўйишини яхши биладилар ва унга қарши курашадилар. Биз буни билсак-да, ҳар хил Қўмиталар тузсак-да, бизда бунга қарши ҳеч ким курашмайди. Нима учун? Бунга икки сабаб келтираман.

Давоми бор.

Киритилган сана: 01.11.2014 13:29. Ўкилди: 11824 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:26. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:26. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:23. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:23. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


SURATUMUROV
Сана: 01.11.2014 17:18. SURATUMUROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.